Меню

четверг, 2 мая 2013 г.

Уйланиб туриб 1 ойда ажрашди ва яна уйланди 6 ой утмасдан

Улуғбек Қодиров яна уйланди, энди севганига!
23-апрель куни Юнусободдаги "Венеция" ресторанида Улуғбек Қодиров ўзининг 6 йиллик мухаббати бўлган "Шахризода" гурухининг собиқ хонандаси Азиза исмли қизга уйланди. Бу сафарги тўй кичикроқ ўтказилган.

Тўйда Муниса Ризаева, Манзура ва У.Рахматуллаевлар мехмон санъаткор бўлишган. Манзуранинг сўнгги "Жудаям соғиндим" қўшиғидаги йигит овози аслида Улуғбек Қодировга тегишли бўлгани сабаб, тўйда Манзура билан шу дуэтни куйлашганини хам хабар беришмоқда.

2012 йил сентябрь ойида илк маротаба Улуғбек бошқа қизга уйланганида,уни яқиндан таниганлар ўз хайратини яширолмаганди.  Мен хам Улуғбек билан фақат салом алик бўлгани билан, унинг Азиза билан азалий мухаббат тарихидан хабардор эдим. 

Бухорода Адиз Ражабовни тўйига борганимизда бир продюсер Улуғбекнинг тўйидан Азиза қаттиқ тушкунликка тушиб қолгани ва хаттоки бошқа шахарга кетиб қолганини хам айтганди. 

Хабар беришларича Улуғбек илк тўйидан бир ой ўтар ўтмас ажрашган... ва мана 23 апрель куни у ўша Азиза исмли қизга уйланган.

Илк турмушидан нега ажрашган ва аслида нима учун унга уйлангану, кейин Азизага қайтгани хақида билмаймиз ва тўғриси қизиғи хам энди йўқ, сабаби буни хаёт дейдилар, асосийси айни дамдаги холат: нима бўлганда хам Улуғбек ва Азизага бахт тилаймиз.  

Демак пешона, демак тақдир ва асосийси бир-бирини 6 йил билиб севиб юргани турмуш қуришга арзир.  

Насиб!

Шунча нарсани бошдан иккиси ўтказишни ўзи бўлмаса керак, демак бахтли бўлишлари хам муқаррар.
 
sayod.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий