Меню

четверг, 30 мая 2013 г.

Мусулмонларга мухтож И Каримов-Ислом банкига мурожаат этди


Ислом Тараққиёти банки Ўзбекистон учун самолётлар 

сотиб олиш ва мамлакатдаги гидроэлектростанцияларни таъмирлаш учун 270 миллион доллар миқдорида маблағ ажратади. Ислом Тараққиёти банки 28 май куни тарқатган хабарга кўра, шартномага Ўзбекистон томондан бош вазир биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов имзо чеккан.
Рустам Азимов таркибида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки раиси Саидаҳмад Раҳимов, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори биринчи ўринбосари Эгамберген Полвонов бўлган делегацияга раҳбарлик қилган.
Имзоланган шартномага кўра, Ислом Тараққиёти банки «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг иккита Boeing самолётлари сотиб олиш (170 миллион доллар) ва Ўзбекистондаги гидроэлектростанцияларни модернизация қилиш (100 миллион доллар) бўйича лойиҳалар учун маблағ ажратади.
ИТБ раиси Аҳмад Муҳаммад Али билан учрашуви чоғида Рустам Азимов имзоланган ушбу
шартнома банк ва Ўзбекистон ўртасидаги доимий ҳамкорликнинг ёрқин намунаси эканлигини қайд этиб, мамлакатдаги ижобий ўзгаришларни амалга оширишда Ўзбекистон ИТБга кўп умид боғлаётганин қўшимча қилди.
ИТБ раҳбари молия муассасаси барча аъзо мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканлигини маълум қилиб, Ўзбекистон билан муносабатлар ривожи учун юқори даражада давом этишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий