Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин юлдуз” медалини топшириш тўғрисида фармон қабул қилди.
“Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш соҳасидаги узоқ йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва ўз халқига садоқат руҳида
тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилиб, олий нишон –“Олтин юлдуз” медали топширилсин”, дейилади Фармонда.
Азларов Тургун
Шундай қилиб, Шайхонтоҳур туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактаби математика ва информатика фанлари ўқитувчиси Азларов Тургун Рахматович;
Раматов Ачилбай
“Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Раматов Ачилбай Жуманиязович;
Эшматов Анорбой
Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Анвар” фермер хўжалиги бошлиғи Эшматов Анорбой Аббасовичлар мамлакатнинг олий мукофотлари билан тақдирланди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий