Меню

среда, 7 августа 2013 г.

Хечдан кура кеч булса хам Пахтакор-79 йилги фожеа

«Пахтакор-79» қурбонлари хотирасига бағишлаб ёдгорлик ўрнатилди

Пайшанба, 08 Август 2013
«Пахтакор-79»
Фото: «Пахтакор-79» қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорликнинг очилиш маросимида ОАВ вакиллари ва ЎФФ ва ПФЛ раҳбарияти қатнашади.

«Пахтакор-79» фожеаси қурбонларининг хотирасига бағишлаб, Боткин номидаги қабристонда ёдгорлик ўрнатилди.

Тошкентдаги Боткин номидаги қабристонда 1979 йилда фожеали тарзда ҳалок бўлган «Пахтакор» жамоаси хотирасига бағишлаб ёдгорлик ўрнатилди. 11 август соат 09:00да Боткин қабристонида мазкур ёдгорликнинг

очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда футбол жамоатчилиги билан бир қаторда, ОАВ вакиллари ва ЎФФ ва ПФЛ раҳбарияти қатнашади.
Маълумот ўрнида, 6 август куни 1979 йилги авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган «Пахтакор» жамоаси аъзолари хотирасига бағишлаб, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган «Хотира қанотлари» турнири старт олди. Мазкур турнирда Турманистон, Қозоғистон каби қўшни мамлакатлардан ташриф буюрган 1998-99 йилларда туғилган ўсмир футболчилар иштирок этишмоқда. Турнирда жами 16 та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ўз иштирокини бошлади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий