Меню

воскресенье, 11 августа 2013 г.

Ҳазон кайфияти ХОЛДОР ВУЛКОН




(Канадада яшовчи афғонистонлик ўзбек Абдулқаҳор Азизи Бенавога)

Боқарман термулиб барги хазон учган ҳаволарга,

Сукунатли само,  ҳасрат тўла  ғамгин наволарга.

 

 

Мажолсиз новдалардан жим тўкилгай заъфарон барглар,

Ҳазон фасли гирифтор ўлди дарди бедаволарга.

 

 


Учар ғозлар баланд осмон аро жануб тамон, ё Раб,

Видо айтганча йиғлаб, эрта -кеч шому саболарга.

 


Менинг юртим тамон учгаймикин ё турналар куйлаб,

Қўшиқдек  тўлдириб кўк гумбазин  оҳанграболарга?

 


Отамнинг ҳоки ётган эй, Ватан, дардингда йиғларман,

Дилим зор ўлди тенгқур улфату ҳеш ақраболарга.

 


Борай ўлмай туриб, Юртим,  сенинг қаърингда ётмоққа,

Ўпиб тупроғу тошингни кетай  дорулбақоларга.

 


Гунохим мағфират этгил, Худойим, нийятим шулдир,

Бўлай ҳамсоя Жаннатда Муҳаммад Мустафоларга.

 


Ғазал ёзсам ёришгай куз каби ғамгин дилим, Вулқон,

Укам Абдулқахор янглиғ Азизу Бенаволарга!

Комментариев нет:

Отправить комментарий