Меню

воскресенье, 18 августа 2013 г.

Бахтиёр Хамраев. 5 июнь 2006 йил. Жиззах шахри. Заргарлик махалласи, Маколасини эслаб




«ЭРК» ва «Бирлик» лидерлари Мухаммад Солих ва Абдурахим Пулатовдан 10 та саволимга жавоб беришларини сурайман!
Ассалому-алайкум, хурматли Абдурахим Пулатов ва Мухаммад Солих жаноблари!
Мен 16 йилдан бери бир мухолифатда бўлган шахс сифатида, Сизларга айрим саволлар бермокчиман ва бунга хакким бор деб хисоблайман, хамда бу саволлар буйича узимнинг хам фикрларимни бир йула билдирмокчиман.
Саволларим, Сизларга, мабода огир ботса олдиндан узр сурайман. Аслида булар фақат биргина менинг саволларим эмас, балки деярли ҳар куни кўпчиликдан эшитиб турадиганимиз саволлардир.
Саволларимни беришдан олдин бир нарсани алохида уктириб утмокчиман, яъни мен иккалангизни хам ватан мустакиллиги учун килган катта хизматларингизни тан оламан, инсон сифатида хурмат киламан!
Хатим чузилиб кетмаслиги учун, 10 та савол танладим, халос. Собик «Бирлик»чи булганлигим
сабабли Абдурахим Пулатовга саволларим бир оз купрокдир.
1.Сизларнинг узаро келишмовчиликларингиз туфайли мухолифатнинг минглаб аъзолари ва тарафдорларингиз Сизлардан юз угирганликларини биласизларми?
-Бу саволга мисол келтиришга ўрин бўлмаса керак.
2.Булажак президентлик сайловида аллакачон ютказганликларингизни узингизда хис килаяпсизми?
-Аслдида, сайлов булмасдан туриб, аллакачон сайловда ютказдиларингиз. Буни мен куйидагича изохлайман лидер акалар. Бошка вилоятларни билмайману, лекин икки вилоят Самарканд ва Жиззахдаги ахволдан яхшигина хабардорман.
Жиззахда на «Бирлик», на «Эрк» аъзолари колган. Куз олдингизга келтиринг, ахир. Бир катта вилоятда аъзоларингиздан хеч ким йук. Жиззахда факат оз сонли (30 га якин) хукук химоячилари ва иккита мустакил журналист колган, халос.
Самаркандни оладиган булсак, у ердаги «Бирлик»чи, «Эрк»чи лидерларидан хатто 3-4 таси бир ерга туплана олмаяпти.
«Бирлик»нинг охирги Марказий Кенгашининг йигилиши хам кворум булмаганлиги сабабли утказилмади. Йигилишга бор йуги 4 киши етиб келган, халос.
Айланай акалар, Узбекистондаги кайси кучларингиз билан ва бошка кимлар оркали бу сайловда катнашмокчисизлар ва галаба килмокчисизлар? Ахир иккала вилоятда деярли 1,5 миллиондан ортик сайловчи бор.
3.Сизлар бош булган партиялар аллакачон тарихимизнинг бир кичик булагига айланганлигини биласизларми?
-Сизлар ватанни тарк этганингиздан бошлабок, Сизлар рахбарлик килган ташкилотларнинг килган тарихий ишлари Узбекистоннинг тарихига кичик бир сахифа булиб кирганлиги маълум булиб колган эди. Сизлар ва бошка кузга куринган мухолифат лидерлар Узбекистонни тарк этмаганда эди, Узбекситондаги хозирги диктаторлик режими бундай узок умр курмаган булур эди. Лидерликга хакикий даъвогар булган халк кахрамони Узбекистонни хеч качон ташлаб чикиб кетмаслиги керак эди. Шулар катори Сизлар хам.
Тарихдан маълумки, Жанубий Африка Республикаси халкининг буюк кахрамони Нельсон Мандела адашмасам 28 йил камокхоналарда ётган. Не-не азобларни курган инсон булган. Нельсон Манделада хам Сизлар каби ваттани тарк этиш имконияти булган. Аммо Африка халкининг бу буюк кахрамони ваттани тарк этмаган. Курашни уз ватани ичида давом эттирган. Охир-окибат Нельсон Мандела ЖАР Президенти булиб сайланган. Бундай мисоллар тарихда жуда купдир.
4.13-14 йилдан бери ватандан ташкарида яшаб, Узбекистондаги хакикий ахволдан канчалик узингизни хабардорман деб хисоблайсиз?
-Иккингиз хам Узбекистондаги хакикий ахволдан хабордор эмассизлар. Мана шундан келиб чикиб иккалангиз хам куплаб хатоларга йул куймокдасизлар. Ахир 15 йилга яқин вакт утиб кетди. Бутунлай бошка ёш авлод етишиб чикди. Сизларни деярли билишмайди ва тугридан-тугри кабул килишмайди. Якинда биз шу масалда, хукук химоячилари Жиззах буйлаб суров утказишни бошладик. Жавобини албатта эълон киламиз ва Сизларга хам жунатамиз.
5.Сизларнинг ташкилотларингизга аъзо булган ва хукумат томонидан улдирилган, камалиб кетган лидерлар ва оддий аъзоларнинг оилавий ахволидан хабар олгансизларми?
-Йук! Сизлар хабар олмагансизлар. Хабар олишни билмайсизлар хам, хаёлларингизга хам келтирмагансизлар. Бунга мисоллар жуда купдир. Иккитагина мисол келтира колай. Шахид кетган дустимиз Шоврук Рузимуродовнинг оилавий ахволидан ким хабар олаяпти. Хеч ким. Карши шахридан дустим Тулкин Караев гувох, Шаврукни камокга олишдан олдин хол-ахвол сурагани борган. Борса дустимиз Шаврук хатто мехмоннинг олдига нон хам куя олмаган. Шу холига карамасдан, Шоврук бировдан карз олиб, Тулкин Караев билан бирга Сариосиё туманидаги халкнинг, хукумат томонидан мажбуран кучирилгани хакида маълумот олиб келиб бутун дунёга таркатди. Бу хабарни илиб олиб, «Бирлик» хам бошка ташкилотлар хам роса шов-шув кутаришди. Аслида Шаврукнинг улимига биз хам сабабчимиз, шу катори мен хам. Шаврукга ухшаган халк кахрамонларимизнинг ахволидан вактида хабар олмаганлигимиз, куллаб – куватламаганлигимиз туфайли улдиришди.
Иккинчи мисол; Бирликчи ва «Эзгулик» жамиятининг Зомин туман булими раиси Улугбек Каттабаев камалиб кетганига 2 йил тулаяпти. Карши шахрида ётибти. Унинг оиласидан, купол ҳам булса айтай, шунча вакт утибдики ит хам хабар олгани йук. Ташкилот томонидан тайинланган адвокат, булиб утган судга хатто катнашмади хам. Холбуки, бу адвокат акамизга бир элчихона томонидан жараг-жараг пул берилган эди. Каттабоев камалганидан сунг, унинг хотини адвокатга бераман деб бисотидаги охирги эчкисини хам сотди ва хонавайрон булди.
Яна бир мисол. Мамадали Маҳмудов ва Мурод Жўраев масаласи. Уларнинг оиласидан хабар олиш бир томонда турсин, Муҳамамад Солиҳ ва бошқалар уларни қамоқдан чиқармасликка ҳаракат қилмоқдасизлар. Масалан, Мурод Жўраев ҳатто судда ҳам мен “Ерк” азоси эмас, деганига қарамасдан уни ҳалигача “Ерк” азоси дейсизлар, Мамадали Маҳмудовнинг эса ишониб ёзган шахсий хатларини эълон қилиб, қамоқдан чиқмаслигини таъминлаб қўйдингизлар.
Бундай мисоллар жуда кўп.
6.Якинлашиб келаётган президентлик сайловидан кейин ютказсаларингиз истеъфога чикасизларми?
-Хаммага кундек равшанки, сайловда ютказган лидерлар истеъфога кетади. Сизларнинг хозирги сайлов олдидан тутаётган позицияларингиздан келиб чикадиган булсак, мен амин булдимки, президентлик сайлови утгандан сунг хам истеъфога чикмайсизлар.
7.Ёмгирдан кейин чиккан кузикориндай купайиб кетган мухолифат кучларига (уларни куч деб хисобласак) муносабатингиз кандай?
-Узи бошлик, узи уринбосар, узи аъзо булиб, ёки бор йуги 2 та аъзоси булган ташкилотлар тузилиб, ёки сизлар тарафдан туздирилиб, мен хам мухолифатчиман деганлар купайиб кетди ва окибатда мухолифатнинг салохияти кучсизланди.
8.Ўзларингизни дахолик касалига чалинган деб хисоблайсизми?
-Мен уйлайман, Сизлар дахолик касилга чалингансизлар.
9.Ўз хатоларингизни тан оласизларми?
-Сизларнинг иккалангиз килган чикишларингиз, нуткларингиз ва ёзган асарларингизга назар солсак, килган катта хатоларингиз хакида деярли лом-лим демайсизлар. Сизларнинг хатоларингиз нималарда куринади?
Анализ килиб курсам, Узбекистондаги халкнинг куплаб нарозилик чикишларида иккала ташкилотнинг хам иштироки йуклигини курамиз. Тугрида, иккала ташкилотнинг таъсир доираси булмагандан сунг каердан хам иштрок этсин. Узбекистондаги иккала партиянинг олиб борган ишларига назар солсак, иккала партия хам уз фаолиятини кураш стратегиясини, хамда уз-узини химоя килиш стратегиясини ишлаб чикмасдан харакат килганликлари куриниб колади.
Узбекистондаги вокелар жараёнига карасак, Тошкент шахрида «Эрк» чилар ташкил килган айрим тадбирларни хисобга олмаганда, иштрок этиш у ёкда турсин, кайтанга бу жараёнга Абдурахим ака куллаб - куватлайдаиган «Эзгулик»чилар бу жараёнларга халакит беришга харакат килдилар.
Ёзганларим курук булмаслиги учун, Тошкентдан эмас, Жиззахда булиб утган вокеалардан мисол келтираман: 2001-2005 йиллар Жиззах алохида регионга айланган эди. Куплаб ахолининг тартибсиз чикишлари руй берган эди. 2004-2005 йилларда эса биргина Жиззахда 200 га якин хукук химоячиси фаолият курсатаётган эди.
Хукук химоячилари куплаб пикетлар, куча юришлар ва бошка тадбирлар утказдилар. Бу тадбирларга олдинига махаллий «Эзгулик»чилар кушилган эди. Аммо, Абдурахим аканинг буйругидан келиб чикибми, Васила Иноятова буйруги билан Жиззахлик «Эзгулик»чилар бу тадбирларга катнашишга рухсат этилмади ва ажралиб чикиб кетдилар. Хулласи, тепадаги лидерларнинг Узбекситондаги демократик кучларини парчалашга мулжалланган касаллиги Жиззахга хам етиб келди. Жиззахда хам булиниш руй берди.
Умуман Жиззахдаги бу жараёнлар хакида биргина «Бирлик» сайтига 2000-2002 йиллар мабойнида 312 та блок хабарлар жунатган эдим. Демокчиманки, Абдурахим ака Жиззахдаги барча жараёнлар хакида хабардор эди. Умуман, на Абдурахим Пулатов, на Мухаммад Солих Жиззах алохида регионга айланганганлигига этибор килишмади. Лидерларга хос харакат килишмади. Бу ердаги лидерлар эса тажрибасизликлар ва хукуматнинг каттик тазйиклари туфайли мана бугун нима ахволга тушиб утирибди. Мана икки лидернинг биргина катта хатоларидан.
10.Бир-бирингизга тош отишдан тухтайсизларми, йукми?
Жиззахлик хукук химоячиси, «Эрк» тарафдори, Мухаммад Солихнинг куплаб шеъърларини ёддан биладиган рахматлик Пулат Пардаев улимидан 4 кун олдин, яъни 2004 йил 18 декабрь куни «Бахтиёр уларга айтинг, тош отишни тухтатишсин. Тоза жонимизга тегди-ку бу лидерлар. Канака халкмиз узи, билмай колдим» дея каттик нолиган эди.
Мен билан хат ёзишаётган мухолифатчиларнинг деярли барчаси, айникса, кейинги булажак сайлов олдидан авж олган тош отишлардан, ташкилотлар лидерларининг узаро низолардан каттик газабга келганликларини билдиришмокда.
«Кар эшитганини, кур ушлаганини куймас экан» деганларидек «Бирлик» сайтида «53-54» гурухи ва бошка куплаб номдаги тошлар 100 марталаб кайта – кайта ёзилиб отилаётганлигини куриб куплаб мухолифатчилар «Хой барака топкурлар, бирлашсаларинг булмайдими?», «Бу сайлов олди курашими, ёки бир-бирини гажишми?» дея газабга келмокдалар. Айни шаклда Муҳаммад Солиҳнинг тарафдориман дея уни аллақачон президентимиз деб элон қилган кишиларнинг ёмғирдан кейин болалаган сайтларида Пўлатовга ва мухолифатнинг Солиҳни қўлламаган лидерларига отилаётган тошлар қачон тўхтайди деб сўрашмоқда.
Бугунга қадар оддий инсонларнинг саволларига жавоб беришни ўзига эп билмаётган икки собиқ лидеримиздан ушбу саволларимга жавоб оламан деб,
хурматлар ила, Сизларга АЛЛОХ дан согликлар тилаб
Жиззахдан мухолифтачи Бахтиёр Хамраев.

5 июнь 2006 йил.
Жиззах шахри. Заргарлик махалласи.

Комментариев нет:

Отправить комментарий