Меню

понедельник, 26 августа 2013 г.

Ва нихоят Матлюба Абдурахмонова ўзига ўт қўйди......(Видео )



Охирги пайтларда юртимизда уз-узига суикасдлик килиш ва осиш хамда ёндириш каби вокеаларни уз кузимиз билан кузатиб борябмиз лекин аник бир сабабларни курсатувчи ёки фактлар эса умуан суриштирлмаябди сабаби  жуда куп хаммасина айбдор узлари ва турмушдан нолиганлар булиб чикябди Узбекистон статистикасида. Олдини олиш ва таргибот ишлари эса умуман йулга куйилмагани учун бировни (давлатни айникса) умуман иши йук, мана видеоада  якинда Хасан Отани жабрдийдаси яна хам аникрок килиб ёзсам устидан тухмат килган киз узимга ут куяман деб жар солди ..лекин масалани яхши пичиб бу видеони бир неча бор курсангиз хамма нарса айён..Шахсан мен Дадам зам полит булиб милицияда
(полковник унвони билан СССР даврда) ишлаган,ва 1987 йилда пенсияга чикди хозиргача Шогирдлари Хасан Туйчиевич деб  йуклаб туришади.ва энг кизиги шу кунгача дадамдан маслахат хам олишиб туришади..шу йулда оз-купми мен Дадамга эьтибор берар эдим ва тинглаб утирардим..бу нарсалар онгимга уриб кетди шекилли ким нима килябдию ким нималар билан банд ва кайси гапи тугри ва нотугри нарсаларни фаркига озми-куп анча узимга ишонган даражада фикрга эгаман...бу гапларни ёзишимдан максад ана шу Хасан отани тухмат килган аёл менинг фикримча 2 нарса сабабли видеога чикарилган.

1 бу албатта кудалар (СНБ) томондан тайёрланиб ва шу кизни шундай дейишга мажбурлашган ундан ташкари Кудалар яна бир иш килишади балким килиб хам булгандур нимани десангиз-албатта Матлюба Абдурахмоновани ёкиб ташлаб эртага ОАВларда Ва нихоят Матлюба Абдурахмонова ўзига ўт қўйди деган  хабарлар таркалса хеч хам шубхаланмайман

2 Каршида бош кутаролмай кариндош уруглари уни кет деган ва киз бечора тошкенда ушланиб яна ана шу бухтонга кудалар томондан тайёрланиб куйиб юборишган.


Шунинг учун видеони бир неча марта куриб шу хулосага келишим у кизни мимикаларига у ёк-бу ёкларга карашлари хамда кулида соткасини ушлаб эьтибор берингда бир нарсаларни ўкиётганини аник сезишингиз мумкун ва энг кизиги поезд йулида вокзалда бемалол хунграб йиглайдию буни биров сезмаса.Хуллас гап куп натижага караймиз
ха яна бир гап Гулшан Кораева хам уз эьтирозлари билан замондошга ёзган экан бу тухмат деб ва унда 6 йигит хам тилга олинади..демак бу кизни албатта хаётдан афсусларча хаёт кечирган булиши мумкун, бир хамшахар Луттибоз бор исмини айтмасам хам булади киевда йиглаб юриб одамларни алдаб пулларини олиб яна Щвецияга кетиб олиб ёлгон йуллар билан мухолифатчиман деса Хурозларим какиллаб тухум тугворай дейди макион товук хам эмас.шунинг учун замондошдаги эьтирозни хам шу ерга жойлаш максадга мувофик деб билдик

Бахтиёр хасан АКШ


Замондош» сайтида (Охирги чора - ўзимга ўт қўяман!   бир видео http://www.youtube.com/watch?v=s4CR4MzgmlA) роликга  кўзим тушди. Ундаги қаҳрамоннинг юзи таниш бўлмасада, исми ва фамилиси таниш эканлиги менда қизиқиш уйғотди. Шу сабабли бу видеони кўриб чиқишимга тўғри келди. 
Ҳа, бу ўша ўзимиз билган ва аллақачон дунёга номи тарқалган Матлюба Абдурахмонова эди. «Бирдамлик» Халқ Ҳаркатининг  лидери Баҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан Чориев “номусини топтаган”  қиз эди у.

Бу тасвирни кўрар эканман, ундан кўзланган мақсадни сира тушуна олмадим. Балки тушунадиганлар тушунтириб берар?  Бу “қизчанинг” айтишича Қашқадарё  вилоят милицияси ҳам, прокурорлари ҳам унга ёрдам бермаган экан. Қизиқ, куч ишлатар тизимлар Ҳасан Чориевни қамоққа олган бўлса, унинг оила аьзолари кўзига ҳам кўрсатмаётган бўлса, судни
ёпиқ тарзда ўтказишган бўлишса…

Буни қарангки, суд жараёнида судланувчининг бирор яқин қариндоши қатнашмаган. Айблов томонини биров саволларга «кўмиб» ташламаган ва табиийки, исбот ҳам талаб қилинмаган бўлса….

Ёши  70 ёшдан ошган, аденома касаллиги билан  хасталанган инсон айни дамда қамоқда!

Яна нима қилмоқ керак, қандай чора кўриш лозим эди? Қанақа ёрдам ҳақида гап бормоқда ўзи? Қашқадарё вилот ИИБ си балки 1000 кишилик тўй қилиб, кейин кимдир уни ўз никоҳига олмаганига хафамикан ё?

Жуда сирли ва мавҳум  бу “қизчанинг” гапига сира  тушунмадим. Ким унинг ҳуқуқини ҳимоя қилиб бериши керак аслида? Аслида унинг ҳуқуқларини биров бузгани йўқ-ку. Шу тобда Матлуба Абдураҳмоновага интернет орқали  саволлар берсам дегандим.

1. Матлубахон,  сизнинг ҳуқуқингиз 1000 фоиз кафолатланган эди ва сиз нимадан норозисиз?

2. Тошкентга сафар қилишингиз лозимлигини миянгизга ким «қуйди»?

3. Сиз ўзингизнинг ҳуқуқингизни ҳимоя қилмоқчимисиз, ёки режимни оқлаш учун ғайрат кўрсатаяпсизми?

4. Ҳасан Чориевдан нима истайсиз ўзи? Энди сизни «зўрлаган» инсон қамоқдаку?

5. Эрга тега олмайман дебсиз, интернетга  юзингизни очиқлатдингиз. Энди эр қила олмаслигингиз яна ҳам ойдинлашди. Айтингчи,  Халқаро ташкилотларнинг адресини ким бераяпти сизга?

6. Оддий халқ  Халқаро сайтларни,манзилларни умуман билишмайди,бу менинг шахсий кузатувим.

7. Айтингчи, Америка элчихонасидагиларни ва БМТ ни ишонтириб нимага эришмоқчисиз? Умуман уларни ёлғонларингизга ишонтира оласизми?

8. Қарши шаҳрида  сизни «номусингизга теккан» тағин 6 нафар ёш йигитлар  тўғрисида нималар айта оласиз?

9. Мен билган Ҳасан Чориев расмга туширадиган телефон аппаратини олиб юрмаган, у киши доимо оддий телефон  ишлатардилар. Буни қандай изоҳлайсиз?

Бировнинг номусига тегиш ва балоғат ёшига етмаган ёшлар ишлари судларда ёпиқ кўрилишидан фойдаланиб қолмоқчи эдингиз. Лекин бу ҳам унчалик «ўхшамади». Кўз ёшларингиз ҳаққонийми ўзи?

Гулшан Қораева
 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
 Қашқадарё вилоят бўлими раиси
 26- август, 2013-йил.

Комментариев нет:

Отправить комментарий