Меню

четверг, 29 августа 2013 г.

Ислом Каримов билармикан бу муаммони..куппа-кундузи-я

home.png
Республикамиздаги ҳар бир банкка кирар экансиз, пештоқларга илинган бир шиорга албатта кўзингиз тушади: “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун”. Бу давлатимиз раҳбари томонидан, банклар фаолияти қандай бўлиши кераклиги борасидаги энг қисқа ва лўнда йўриқнома десам адашмаган бўламан, тўғрими?

Ўтган давр мобайнида жуда кўплаб банклар билан муомила бўлдим. Фирма ишлари, тадбиркорлик, пластик карта муомиласи... лекин бугунгидай қийинчиликка дуч келмаган эдим. Хуллас, Kapital bank’ка тегишли бўлган online пластик картадан, боғча учун пул ўтказишим керак бўлди. Ва ҳаммаси шу ердан бошланди...

ВАЗИЯТ, БАТАФСИЛ

Твиттер ижтимоий тармоғидаги @otabek_bakirov'га кўра, пластик картадаги маблағни, пластик картага эгалик қилувчи банк ечиб олиб, сиз истаган ҳисоб-рақамга ўтказиб бериши керак. Агар ушбу пластик картага хизмат кўрсатувчи банк сиз яшаётган худудда бўлмаса, у холда сиз пул ўтказмоқчи бўлган ташкилотга хизмат кўрсатувчи банк, сизга ҳизмат кўрсатади ва сизнинг пластик картангиздан маблағни ечиб олади. 

Шунга кўра, мендаги Kapital bank’га тегишли бўлган online пластик картасини кўтариб, Асака туман(шахар) 41-МТМга ҳизмат кўрсатувчи Миллий банки Асака филиалига мурожаат қилдим (Маълумот ўрнида ушбу банк Асакадаги барча МТМ ҳизмат кўрсатади). Пластик карта бўлимида Тохир исмли ҳодим, 12:05 бўлганлигини рўкач қилиб, мени жудаям “чиройли” муомала билан ўз хонасидан кузатиб қўйди. 
Кейин эса банкда фаолият олиб борадиган таниш ходимдан вазият юзасидан маслахат сўрадим. Унга кўраМиллий банк Асака филиалида online пластик карталарига хизмат кўрсатилмайди. Хатто ҳодимларнинг ўзлари ҳам online пластик карталаридаги муомалаларни Асака банк ва Ҳамкорбанкнинг Асака филиаллари орқали амалга оширишади. 

Юқоридаги танишимнинг маслахатига кўра, Миллий банк Асака филиалига энг яқин бўлган, Асака банк Асака филиалига мурожаат қилдим. Банк пластик карта бўлимидаги 5та ходими менга чиройли муносабатда бўлган холда, фақатгина ўзларига тегишли бўлган пластик карталарга ҳизмат кўрсатишларини тушунтиришди. Уларга кўра, “агар олдингизда Асака банкка тегишли ҳар қандай пластик карта бўлса, ҳизмат кўрсатамиз. Лекин бошқа банкка тегишли бўлган карталардан пул ўтказа олмаймиз. Чунки пул ўтказсак муаммо келиб чиқса, кейин сизни топа олмаймиз ва пулингиз осилиб, сиз истаган ҳисоб рақамга етиб бормаслиги мумкин. Қайтиб келган маблағни эса биз сизни пластик картангизга қайтариб тушириб бера олмаймиз ҳам. Чунки сиздаги пластик карта Асака банкка эмас балкми Kapital bank’ка тегишли.” 

@Beggi03'га кўра, эса агар банкларда муаммо келиб чиқса МТМ мудираси ҳар қандай холатда ҳам ота-оналардан бадал пулларини қабул қилиши шарт. Исталган муомалада. Лекин вазиятни бошидан эшитган 41-МТМ мудираси фақатгина Миллий банк ҳодимларини айблашдан нарига ўтмади. 

ЕЧИМ БОРМИ?

Мени масалага ечим борми, деган савол қийнамоқда. Хўш ҳар бир банк ўзига тегишли бўлган пластик картага ҳизмат кўрсатишини рўкач қилаверса, Kapital bank сингари фақатгани бир нечта вилоятларда фаолият олиб бораётган банк мижозлари додини кимга айтади? Online пластик карталари истемолга киртилганига бир қанча муддат бўлган. Лекин ханузгача бу пластик карталарга бир маромда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгани йўқ. Балки, Тошкент шахрида online пластик карталарга бир маромда хизмат кўрсатилаётгандир, лекин вилоятларда, вилоят марказидан чекароқда бўлган худудларда бу масала, ечилиши керак бўлган муаммолигича қолмоқда.

Ҳа айтгандай, Асака банк Асака филиалига кирганимда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика бўлими ишонч телефон рақами (8800) 200-0044) ва Марказий банк Андижон вилояти бўлими ишоч телефон рақамларини (8374)224-43-23) ёзиб олгандим. Иккала рақамга ҳам қўнғироқ қилдим. МБ Республика бўлим рақами нотўғри кўрсатилган бўлса, Андижон вилояти бўлими вакиллигига 4 марта телефон қилсам ҳам кўтаришмади. Бу эса жуда ҳам ачинарли холат эмасмикан? Менинг назаримда банклар фаолияти мижозларни қониқтирадиган даражада эмас!

КАПИТАЛБАНК ҲАҚИДА

Kapital bank ҳақида қисқача, банк расмий сайти маълумотига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шахри, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Сурхандарё вилоятларида банкнинг жами 84та филиали мавжуд. Барча мини-банклар душанба-жума кунлари соат 9:00дан 17:00гача, шанба кунлари эса 9:00дан 15:00гача фаолият олиб боради. Тушлик барча мини-банкларда 13:00дан 14:00гача деб кўрсатилган. 

Андижон вилояти бўйлаб банкининг ҳеч қандай филиали йўқ. Асакага энг яқин филиал эса бу - Фарғона вилояти, Қува шахри  А.Яссавий, 74’да жойлашган “Қува Мини-банки”.


PS. Яна бир эътироз. Банкларда тушлик вақтлари ҳар ҳил. Асака банк 13:00-14:00; Миллий банк, Ҳалқ банки, Ҳамкорбанк 12:00-13:00; Нега ҳаммаси ҳар ҳил? Бу мижозларга кўплаб ноқулайликлар келтириб чиқараётгани бор гап! Марказий банк барча тижорат банкларига йўриқнома юбориши керак. Ўзбекистондаги барча банклар бир ҳил вақтда тушликка чиқишса барча учун қулай бўларди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий