Меню

понедельник, 5 августа 2013 г.

Мана 2 йилдурки орамизда Ботир ака йуклар


Фотография 1


 2011 йил 18 июл куни Ўшлик таниқли ҳуқуқ химоячиси,"Рохат-Моди" фондининг директори Ботир ака Маражапов бўлаётган таъқиб ва босимларга чидай олмай юрак хуружидан оламдан ўтди. Ўш вақти билан соат 19.00 да у кишини дафн этишди.

Бу ажойиб Инсоннинг миллатимиз учун қилган меҳнатлари беқиёс эди. Ўтган йили 10 июл куни Алайдан қирғиз босқинчилари йўл йўлакай Моди қишлоғига ўт қўйиб, кўринган ўзбекни отиб, чопиб келаётган пайтда саросимага тушган миллатдошларимиздан юздан ортиғига бош бўлиб адирлар ортидаги ташландиқ қабристондаги очиқ қабрлар ичида сақлаб қолган ва бирничилардан бўлиб шаҳар аҳолисини ва халкаро ташкилотларни телефон орқали фалокатдан огоҳ килган инсон эди. Раҳматлик миллатпарвар, камтарин ва меҳрибон Инсон эдилар.

Марҳумнинг оила аъзолари, дўстлари ва барча яқинларига дунёдаги барча ўзбек миллатдошларимизнинг номидан чуқур таъзия изҳор қиламиз. АЛЛОХ рахмат қилсин! Охиротлари обод бўлсин. Биз ожиз миллатдошларидан мадад кутиб умриларининг охиригача умидвор ўтган акамизнинг руҳи поклари олдида бошимизни эгамиз.

Ботир ака Маражаповнинг порлоқ хотираси юрагимизнинг тўрида абадий сақланажак. 


Марҳумнинг Ўшлик дўстлари 

 "Ўзбеклар Уюшмаси" ташкилотининг фаоллари
.

Комментариев нет:

Отправить комментарий