Меню

воскресенье, 18 августа 2013 г.

Эл севган ҳофиз элдан йироқда





Шерали Жўраев шубҳасиз, ўзбек халқининг энг севимли қўшиқчиси бўлса керак. Ўзбекистоннинг қай бир бурчагига борманг, таксига, автобусда ўтирманг, ёки бирор чойҳонада чойҳўрлик килманг, ҳофиз ҳам ўз қўшиқлари билан сизга ҳамроҳ, ҳамдард. Демоқчи бўлганим, ҳофиз қўшиқлари ёзилган аудио касеталар, СД лар шу қадар кўп тарқалган. Баъзан мунгли, баъзан шўх ва яна баъзида кишини ўйлантириб қўйгувчи ҳофиз акамиз ашулаларини тинглаётган бу халқ афсуски, унинг суратини, жисмини ойнаи жаҳон орқали кўра олмайди, ҳаётий мавзулардаги сухбатларини матбуот сахифаларидан ўкий олишмайди. Ҳофиз элдан, эл ҳофиздан кўзга кўринмас деворлар билан тўсилган. Шукрки, бу девор унинг забардаст куй қўшиқларини қайтара олмаяпти.
Шерали Жўраев Ўзбек теле радиоларида тақиқланган ягона ҳофиз эмас, Миллатпарвар Дадаҳон ака Ҳасанов ҳам йиллардирки, мана шу тақиқ курбони. Эстрада юлдузимиз Юлдуз Усмонова ҳам бир қанча фурсат мана шундайин маънавий зулм қурбони бўлган, ва «тавба тазарру» иш бериб яна халқи ихтиёрига қўйилганди.
Ўзбекистонда фикран хукумат мавкеига қарши ёда баъзан уни танкид қилган зиёлилар бу каби жабр кўриши биринчи марта эмас. Лекин, халқ эътиборидан юлиб олиш биринчи, аммо, жуда оғир жазо бўлса керак, ҳар қандай ижодкор учун. Ўйғоқ шахсларни фикрлари учун тақиб этиш бу
билан чекланиб колмайди, баъзан кишиларни танқидий фикрлари учун қамоққа жўнатиш ҳам Ўзбекистонда учрайдиган ҳолатлардан. Сўз ва фикр эркинлиги борасида Халқаро Ташкилотлар чиқараётган хисоботларда Ўзбекистон ҳар доим руйҳатдан оҳиридан битта олдинги уринни эгаллайди. Ундан кейин қайси мамлакат деб ўйлаётган бўлсангиз, у ҳам бегона эмас.
Сапармурод Ниёзовнинг подшоҳлиги хисобланмиш, кўшни Туркманистон.
Лекин, Ўзбекистон хукумати бу каби хисоботларни асоссиз, ғаразли деган жавоблар билан ёлғонга чиқаришга ҳаракат қилади. Бироқ, Шерали Жўаевнинг теле экранларда кўринмаслиги, ҳофиз Дадаҳон Ҳасановнинг умуман касетасини ҳам сота олмаслиги ва ёки хукумат сиёсатини танқид қилгани учун тақибга учраётган инсон хуқуклари фаоллари Ўзбекистонда ҳақиқатта суз эркинлигинг йўклиги ва халқаро хисоботларнинг ростлигига исбот эмасми?
Энди савол тугилади, ҳўш нега хукуматга ёкмаган кишилар халқ эътиборидан узоқлаштирилади. Бу ҳолат асосан сўз эркнилиги ҳамда танқидни кўтара олмайдиган рахбарлар бошқарувда бўлган жамиятларга ҳос белги. Бу рахбарлар сиёсатининг танқид қилинишини ўз обрусининг пасайишига олиб келиши мумкин деб ўйлашар, балки худди ҳозирги ҳолатда халқ орасида обруси жуда баландек. Бошқа томондан ачинарли томони шундаки, халқ пулига бунёд этилган Телевидение ёки радио каналларда халқ нима тинглашини, кимни тинглашини халқ иродасидан келиб чиқиб эмас, бир юкори давлат рахбари кайфияти белгилаши, биз 21 асрда халқ республикасида эмас, кимнингдир подшоҳлигида яшаётганимиздан дарак бераётгандек.
Ёпиқликка, репрессияларга қурилган собиқ СССР ошкораликка дош беролмай ўзидан ўзи парчаланиб, йўк булиб кетгани катта тарихий сабоқ бўлганди. Дунёда ҳамма мамлакатлар демократик йўлга ўтаркан, Ўзбекистонда ҳам бир кун келиб ҳақиқий ошкоралик бўлишига хеч ким шубҳа қилмайди. Лекин, бу қандай юз беради, тўпалонлар ва йўкотишлар билан эмас, балки тинч мушоҳадали бахслар, ўзаро тушунишлар билан кечсин ишқилиб.

Комментариев нет:

Отправить комментарий