Меню

четверг, 29 августа 2013 г.

Нимага Яҳудийларни ёмон кўрасиз?


Ортодоксальные евреи

Нимага Яҳудийларни ёмон кўрасиз?
Қизиғи, мен тушунаолмаган нарсалардан бири шундаки, яҳудий ҳалқини насронийлар ва бошқа бирқанча динларга эътиқод қилувчилар ҳам кўп иғво қилганлар ва фақат иғво билан чекланмаганлар. Тарихда турли мамлакатларда турли баҳоналар билан кўп марталаб қирғин қилинганлари маълум. Уларнинг баҳоналари асосан иккита: Бири - гўё Иусус ( Ийсо алайҳи с саломни қатл қилиш, иккинчиси эса дунёвийроқ - гўё дунё бойликларини эгаллаб олаётган эмишлар... Бу энди анча очиқ ва ўта мантиқсиз даъво. Ҳозир қайси ҳалқда милиардерлар йўқ! Қолаверса, баъзи милиардер яҳудийлар ўз ҳалқига ёрдам бераётгани ҳақида кўп ёзилади. Бошқа ҳалқлар милиардерлари, айниқса, ўзбек милиардерлари эса, ўз ҳалқига ёрдам бериш у ёқда турсин, аксинча, кўпроқ эзиш ва ҳукмронлик қилишга интилаётганларини кўриб турибмиз. Яна бир мантиққа зид гап ҳам бор: Яъни яҳудий донолари
дунёни пул кучи билан эгаллаб олиш йўлларини кўрсатувчи яширин қонунлар тузиб, яҳудийлар орасида тарқатган эмишлар... Мен, тўғриси, шундай ҳужжат чиндан ҳам бўлганини билмайман. Бу ҳам неофашистлар ўйлаб топган афсона бўлиши керак... Гарчи бор бўлганда ҳам, айтингчи, қайси бир кўпсонли, катта ва ўз давлатчилигига эга бўлган ҳалқ - бошқа ҳалқлар устидан ҳукмрон бўлишга интилмаган! Инглизларми, Испанларми, Французларми, немисларми ёки русларми? 
Биласизми, нацизм - большевизм - бошизм илдизлари қаерга бориб тақалади?
Буни мен, баъзи мутаасиб "муллалар" пайғамбарга чиқараётган Аристотелнинг "Политика" асарини ўқиганда кўриб, ҳайратландим. У ёзади: " Ўзини ҳимоя қилолмаган ҳалқ - қулликдан бошқага ярамайди"! Яъни, ўз эркини ҳимоя қилолмаган одам ҳам қулга айлантирилиши мумкин! Бу бизнинг бугунги кунимизга ҳам таалуқли гап!
Яҳудийлардаги бир яҳши одатни шу ерга қистириб ўтгим келди: қулдорлик даврларида агар бир яҳудий хўжалигини эплайолмай қолса, уни бошқа бир бой яҳудий қулга айлантириши мумкин бўлган. Аммо бир шарти билан: Беш йил шу бойга қуллик қилган камбағални бой ёнидан хўжаликка ярайдиган ускуналар ва тирикчилигини тиклаш учун маблағ билан таъминлаб, озод қилган. Камбағал шу беш йил ичида бойдан хўжалик юритиш йўлларини ўрганиб олиши шарт бўлган...
Ийсо алайҳис с Салом қатли диний тарихларда аниқ кўрсатиб ёзилган. Тўғри, қатлида баъзи яҳудийларнинг ҳам қўллари бўлган. Лекин асл сабабчиси - Рим ҳукмдорлари эканлиги сир эмас. Қолаверса, ҳарбир ўзгариш даври - сиёсий ва диний бурилишлар даври курашсиз, қурбонсиз бўлмаган. Мазкур тарихий ҳодисани ҳам шундай тушуниш мумкин.
Бизнинг динимиз бошланғич даврларида ҳам шундай курашлар ва катта - катта қирғинлар бўлган. Буни ҳечким инкор қилолмайди. Қуръони Каримда ҳам "барча яҳудийлар душман, уларни қирғин қилиш керак" дейилмаган! Аксинча, улар "китоб одамлари" дейилди. Маълумки, диний - илоҳий китобга эга ҳалқнинг бошқа, янги динни қабул қилиши қийин бўлган. Ўша дастлабки йилларда кўплаб яҳудийлар ислом динини қабул қилганлари ва Муҳаммад саллалоҳу алайҳи вас саломни қўллаб - қувватлаганлари китобларда битиб қолдирилган.


Ҳозирги кунда кўплаб веб - сайтларда мутаасиб "муллалар"нинг яҳудийларни очиқдан - очиқ ҳақоратлаётганларига кўзим тушиб қолади.
Маълумки, дунёнинг энг жоҳил ва ваҳший ҳукмдорлари ҳалқлар орасидаги диний мурососизликлар чиқаришдан унумли фойдаланганлар.
Айниқса сўнгги давр диктаторлари Гитлер ва Сталин!
Нима, биз энди шуларга тақлид қилишимиз, эргашишимиз керакми? 
Шу ерда бир савол туғилади... Бордию, тасодифан бутун дунё аҳли фақат бир динда ва бир мазҳабда бўлиб қолсалар, дунёда рўй бераётган урушлар, қирғинлар барҳам топарди деб ўйлайсизми? Хато ўйлайсиз. Биз ўтмиш тарихни озми - кўпми, кўрдик. Мусулмонлар - мусулмонларни қандай қирғин қилганларини ҳам биламиз. Қолаверса, гувоҳи бўлган жойларимиз ҳам бор...
Бошқа динлар ҳақида ҳам шуни такрорлаш мумкин. Масалан, насронийлар - насронийларни, яҳудийлар - яҳудийларни, бутпарастлар - бутпарастларни ... ва ҳоказо...
Дунёга ва дунё ишларига очиқ кўз билан қарайдиган бўлсак, яҳудийларни ҳам Оллоҳ яратган ҳалқлар қаторида кўрган бўлардик.
Қолаверса, ўйлаб кўринг, дунёда динлар кўп, миллатлар кўп, турли динлар ичида турли мазҳаблар кўп, ҳаммалари ўзлари эътиқод қилган динларига, мазҳабларга қаттиқ ишонадилар. Улар - милионлардан ортиқ. Ҳеч бўлмаса кўпчилик эътиқодини ҳурмат қилмаймизми! 
Ўзаро қирғинларнинг олдини олишнинг энг тўғри йўли, асл муслимлар сифатида, бағримизни кенг қилишимиз кераклигида бўлиб қолаябди...
Яҳудийлар орасида бугун ҳам ислом динини маҳкам тутганлари оз эмас.
Буни ҳам инкор қиламизми?
Яна шу нарсани унутмайликки, дунёдаги барча динлар орасида Ислом динига энг яқин бўлгани - Мусовия, яъни, яҳудийлар дини экан. Шу диндан келиб чиқиб, суннат қилишлари, емишдаги ҳалол - ҳаромлик белгилар ва бошқа кўп масалаларда уларнинг одатлари бизнинг урфларимизга яқин. 
Ягона қудрат эгаси Оллоҳни биз баъзан "Илоҳим" деб ёд қилсак, улар "Элоҳим" дер эканлар. Яъни, ОЛЛОҲНИНГ ягона эканига ишонадилар. Наҳотки сиз бунга ҳам қарши бўлсангиз! 
Агар шуни маъқул кўрсангиз, мусулмончилик эмас,энди сизга Гитлер ва Сталиннинг ёвузона ғоялари муборак бўлсин!

 Ёдгор Обид, 

Комментариев нет:

Отправить комментарий