Меню

четверг, 1 августа 2013 г.

Нима Булябди Ошлик Ота-Оналарга ?- Калла борми сизларда? Бу дахшатку бир умрга




Қирғизистонда эрта турмушга бериш, эрта турмуш қуриш ҳоллари одатий тус бўлиб қоляпти. Қирғизистон Миллий статистика комитетининг маълумотларга қараганда республикада турмушга чиққан аёлларнинг 12 фоиздан ошигини балоғатга етмаган қизлар ташкил этаётган бўлса, шундан 3 фоизга яқинроғи Ўш вилоятига тўғри келиб, республикада биринчи ўринни эгалламоқда. Ана шу маълумотларга таяниб фикр юритадиган бўлсак, қизларнинг балоғатга етмай эрта турмуш қуришлари бугунги кундаги долзарб масалалардан биридир.
Мақоламизни дастлаб ўз ихтиёрисиз, ота-онасининг зўри билан эрта турмушга узатилган ёш икки қизнинг тақдири, уларнинг балоғатга етмай туриб турмушнинг оғир мусибатларига дучор бўлиши кечинмалари, аянчли тақдиридан бошлаймиз.
Аянчли тақдирлар
Нафиса Усмонова - Қорасув туманидаги қишлоқлардан бирида истиқомат қилади.Унинг илтимосига кўра исми шарифини ўзгартирдик. У ота-онаси қистови билан 16 ёшида турмушга узатилган.
“Ўтган йили 9-синфни битирганимдан сўнг, яқин танишларимиздан менга бирин –кетин совчи қўйишди,-деб
эслайди у, - Мен аввалига турмушга чиқишимга ишонмадим. Чунки 11-синфни битириб олий ўқув юртида ўқиш ниятида юрардим. Ота онамнинг “Ҳали қизимиз ёш, балоғатга етсин” деб рад жавоб беришларига қарамай, улар келишларини қўймади. Ўртага катта-катта одамларни қўйишди. ”Яхши ер, тиниб-тинчиб ўтирадиган, ўзига тўқ оила, бола ҳам эсли, одобли, ичмайди, чекмайди,намозхон, чиройли келишган йигит” деб мақташларини қўйишмади. Аввалига қаттиқ турган ота-онам розилик беришга мажбур бўлишди. Мендан бир оғиз ҳам сўраб қўйишмади. Юм-юм йиғласам ҳам парво қилишмади, аксинча бўлажак куёв томонни мақташиб мени юпатишган бўлишди. Тез орада тўй ҳам ўтди. Мен келинлик вазифаларининг кўпчилигидан бехабар эдим. Қайнона, қайноталар, қолаверса шу оила аъзолари билан муносабатда бўлиш, уларга хизмат қилишда жуда қийналдим. Ҳамма таомларни қилиш қўлимдан келмасди. Тандирда умуман нон ёпиб кўрмагандим. Қайнонам, қайнотам, эрим ва бошқаларнинг даккилари, пичинг гапларига чидаб яшадим. Турмуш рўзғорида ҳали кўп нарсаларга ақлим етмасди. Ўртада ҳомиладор бўлдим. Оёғим оғирлашган сари кўп ишларга етина олмай қолдим. Доимий шифокор назоратида бўлсам-да, қандайдир қўрқув босарди, кўз ёришимдан ваҳимада эдим. Ниҳоят куним етиб туғруқхонага олиб боришди.Оллоҳдан фақат осон енгиллаб олишимни, соғлом биринчи фарзад кўришимни ёлвориб сўрар эдим. Афсуски менинг бу пок ниятларим пучга чиқди. Болани қорнимдан ёриб олишди, кўп қон йўқотганим учун хушдан кетиб бир неча соат ўзимни билмай ётдим. Кейин билсам шифокорлар мени ўлимдан сақлаб қолишибди, боламни эса ўлик ҳолда олишибди. Хушимга келиб юм-юм йиғладим. Кейинчалик фарзанд кўрмайдиган бўлиб қолганимни эшитиб, ўзимни ўлдиришгача бориб етдим. Шундагина ота-онам хато иш қилиб қўйишганига амин бўлишди. Мендан кечирим сўрашди. Энди эса кеч бўлганди. Ҳозир куёвим билан яшаяпман, кейинги тақдирим қандай кечади билмайман...”
Феруза, - Ҳозир 19 ёшда.Қорасувлик Ўш шаҳрида яшовчи оилалардан бирига бундан уч йил аввал турмушга узатилган.
“16 ёшимда ота-онам қистови билан турмушга чиққанман. Ёш туриб турмушнинг аччиқ-чучугини тотдим, - деб эслайди. Қайнонам ёш келин бўлганим учун рўзғор юритишимда менга кўп нарсаларни ўргатди. У тўнғич келини бўлганим учун мени жуда яхши кўрар, худди ойимлардай муносабатда бўлар эди. Шу боис қайнонамдан умрбод розиман. Қайнотам эса отам бўлмагани учунми менга ўз фарзандидай қарар, кўнглимни кўтариб доим яхши сўзларини аямасди, қизидай эркалатарди. Куёвимни жуда яхши кўриб қолгандим. Уни еру-кўкка ишонмасдим.Жуда иноқ яшардик. У доим айтганларимни қилар, менга меҳрибон суюкли ёр эди. Орадан йиллар ўтди. Ширин ана шундай ҳаётимизда фақат бир нарса етишмасди. У ҳам бўлса фарзандлик бўлиш нияти эди. Уни бир йил, икки йил кутдик. Мендан кейин бу оилага келин бўлиб тушган овсиним бир йилга етмай фарзандлик бўлди. Ўша куни уларда хурсандчилик бўлса бизда аза эди. Бу воқеадан кейин куёвимнинг менга бўлган муносабати ҳам ўзгара бошлади. Кўча-кўйда, дўстлари даврасида эшитган гаплар уни қийнар, аламини менда олар эди.Қайнона, қайнотам ҳам бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйишди. Куёвим билан учрамаган шифокоримиз қолмади. Турмушга чиққан дастлабки йилда менинг организмимдаги ўзгаришлар, тўғрироғи ҳомиланинг эрта тушиб, кетма-кет қон кетишлари ҳолимни бора-бора қуритиб борди. Қайси шифокорга бормайлик ҳаммасининг жавоби бир, у ҳам бўлса эрта турмушга чиқишнинг асорати дейишгани дейишган эди. Куёвим билан уч йил турмуш кечирдик. Ўз ихтиёримиз билан ажрашдик. Шифокорлар менга умуман фарзанд кўрмаслик тўғрисида ташҳис қўйганларидан кейин шу қарорга келдик. Ҳозир ота-онамнинг уйида яшаяпман. Менинг шу аҳволга тушиб қолишимга ким айбдор? Ота-онамми, ўзимми ёки тақдир тақозасими билмайман. Эрта турмушга беришмаганларида балким шундай бахтсиз, ёш туриб бева бўлиб қолмасмидим деб эзиламан. Бошқаларга ҳеч қачон эрта турмушга чиқишларини раво кўрмайман, уларнинг менинг кунимга тушиб қолишларини асло истамайман”.
Мутахассислар бонг уради
Биз эрта турмушга чиқиш ёш қизларнинг жисмоний соғлигига,.ижтимоий ва рухий ҳолатига қай даражада таъсир кўрсатишини билиш мақсадида соҳа мутахассисларига мурожаат қилдик:
Дариқа Асилбекова, Ўш шаҳридаги “Ак журок” кризис марказининг раҳбари. Унинг фикрига қараганда, эрта турмушга берилаган қиз, эрга тегишга тайёр эмас.
“Бундай қизларда оилавий ҳаёт тўғрисидаги тушунча етарли бўлмайди. Уларда ҳомила пайдо бўлиши, унинг ривожланиши, ҳомиладор аёл организмида рўй берадиган ўзгаришлар, қолаверса янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш, овқатлантириш ва тарбиялаш тўғрисида етарли маълумот бўлмайди. Эрта турмушга чиққан қизлар жисмонан эркак билан бирга яшашга тайёр эмас. Бундай оила соғлом, мустаҳкам бўлмайди, охир- оқибатда ажралишга олиб келади.Фактларга мурожаат қиладиган бўлсак, бугунги кунда эрта турмуш қуришган 40 та оиладан 10-15 таси бузилиб кетяпти.
Ўш шаҳар туғруқхонасининг гинекология бўлимининг мудири Тамара Азимбаеванинг маълум қилишича, унга ёш турмуш қурганларнинг кўпчилиги ёрдам сўраб мурожаат қилишади, ёш организм оилавий ҳаёт кечиришга тайёр эмасликларини кейинчалик билишади, вақтида шифокорга мурожаат қилишмай, малакали мутахассислардан маслаҳат олишмайди, натижада саломатлигида турли муаммоларга дуч келишади. Тўғрироғи ўзларининг нобуд бўлишлари ёки умрбод ногирон, фарзанд кўрмайдиган бўлиб қолишларига йўл қўйишади.
“Мен соҳа мутахассиси-гинеколог сифатида эрта турмуш қуришларга қаътий қаршиман. Чунки 15-15 ёшдаги қизлар етук гормонал ривожланмаган бўлади. Шу боис уларда ҳомила пайдо бўлганда шишиб кетишади. Оқибатда бола ташлаш, эрта туғиб қўйишгина эмас, балки бола туғаётганларида ўзининг ёки боласининг нобуд бўлишига олиб келади. Хуллас бу ёшдаги қизлар тиббий нуқтаи- назардангина эмас, жисмоний ва ижтимоий нуқтаи – назардан олиб қараганда ҳам турмушга чиқишга тайёр эмаслар”, - дейди мутахассис.
Жамоатчилик эрта турмушга чиқишга қарши
Қорасув туманидаги Шарқ қишлоқ округида яшовчи 82 ёшли онахон Роҳилахон Валиева: “Мен қизларнинг эрта турмушга чиқишларига қатъий қаршиман. 4 та қиз ва 4 та боланинг онасиман. Қизларимни барчасини ўқитдим, олий маълумотли қилиб 22-24 ёшида турмушга чиқардим, ўғилларимга ҳам 19-20 ёшдаги қизларни келин қилдим. Ўғил-қиз набираларимни турмушга чиқариш ва уйлантиришда ҳам уларни фақат балоғат ёшига етганларидагина уйлашлари ва турмушга чиқаришларида қаттиқ тураман. Шу боис бўлса керак барча фарзандларим, уларнинг болалари ҳам соғлом. Кейинги пайтларда қизларни эрта турмушга бериш ҳоллари кўпайиб кетяпти. 82 ёшли аёл сифатида маҳалламиздаги ёшларга бунга йўл қўймасликларини маслаҳат бериб тураман”, - дейди.
Ўш шаҳрилик 26 ёшли аёл Саламат Ашимова биз билан бўлган суҳбатда шундай деди: “Бундай қизларнинг ўзи ҳали ёш бола-ку, боласини қандай парвариш қилишсин. Мен ёш қизларнинг эрта эрга берилиши тарафдори эмасман. Қизларни балоғат ёши-19-20 ёшида турмушга берса бўлади.15-16 ёшида қизларни эрга берилишини тўхтатиш керак. Ахир бу жиноятку! Ота-оналар, қолаверса жамоатчилик қонунга риоя қилинишини таъминлашлари керак. Ҳуқуқ – тартибот органлари нега бунга йўл қўйишяпти?”
Қорасув туманидаги Подавон қишлоғида истиқомат қилувчи 75 ёшли меҳнат фахрийси Таваккал Толибназаровнинг фикри: “Мен кўп йиллар маҳалла комитети раиси бўлиб ишладим. Маҳалламизда қизларнинг эрта турмушга берилиши қатъий назорат остига олинган. Лекин айрим жойларда бунга йўл қўйишаётганини эшитиб турибман. Қизбола бировнинг ҳасми деб қўйишади. Уни эрта эрга бериб биринчи галда қизига жабр етказишибгина қолмай, ўзларига ҳам, жамиятга ҳам жабр етказишганини билишмайди. Қонун барчага баробар. Қизларни қонунда белгиланган ёшда турмушга чиқариш керак”.
ЎшДУ талабаси 19 ёшли Айгерим Ирискилик қизи: “Бизнинг ота-оналаримиз қизларини эрта турмушга бераётганлри тўғрисида яхши ўйлаб кўришмайди. Балоғат ёшига етганда ўзлари тайёр бўлиб қолади, уларни мажбурлашнинг нима кераги бор”.
Ўшлик 24 ёшли йигит Азат Меймановнинг фикрича қизларнинг ота-она розилиги билан турмушга чиқишлари яхши ҳолат, лекин у балоғат ёшида бўлгандагина. - Менимча, эрта турмушга чиқиш қизларни билим олиш, ҳунар эгаллашдан маҳрум қилади. Бундай қизларда турмушга чиққанларидан кейин билим олиш ёки ҳунар эгаллаш истаги пайдо бўлиб қолса,албатта бу ният эри томонидан рад этилади. Эрта турмушга чиқиш бу фожеа, буни эса улар кейин тушунишади. Унда эса кеч бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий