Меню

среда, 28 августа 2013 г.

Биз кўчада яшаябмиз,Онам бардош бераолмай шу кўчада 28-июль куни бандалик килди.Энди кўчада туғаман . Ахир кимга керакмиз ?





Нукусдаги оила очиқ осмон остида туғишга тайёр
Икки ой бурун квартиралари бузилганидан кейин кўчада қолган Нукусдаги Уббиниёзовлар оиласи, кундан болаларининг бўлишини кутишмоқда.

Мухаббат Уббиниёзова тез орада туғиши мумкин.

Унинг қариндошлари, Нукусдаги уларнинг иккита квартираси учун компенсация бу қадар чўзилади, кўча уларнинг янги чақалоқлари учун уй бўлади дея ўйлашмаганди.

Олти жондан иборат оиланинг каттаси, ишсиз ўқитувчи Мурод Уббиниёзовнинг айтишича, уларни Нукус шаҳридаги квартираларидан 27 июн куни чиқариб ҳайдашган, шундан буён улар очиқ осмон остида яшашмоқда.

Аввалига улар ўзларининг қадрдон Қорақалпоғистон кўчасида, тўғри йўл чеккасида қўлбола катак ясаб яшаб юришди.

Куннинг иссиғида ипга тортилган чойшаблар соясида ўтиришди, тунда эса докадан тикилган пашшахонада чивинлардан жон сақлашди.

Эрталаб саҳар олтидан атрофдан ўтаётган автомобиллар шовқини остида уйғонишар, кўча яқинидан оқувчи ариқда ювинишарди. (Дарвоқе, бадан ифлосликдан қичишиб бошлагач у ерда ҳатто чўмилишарди).

Кейин ўтин ёқиб, иккита ғиштнинг устига, филтрланган сув солинган чойнакни қўйиб, чой дамлай бошлашди. Беш литрлик баклашкаларда сувни улар, шу ердан унча узоқ бўлмаган жойдаги дўкондан 300 сўмга ҳарид қилишади (11 центдан сал ошиқ).

Айни ғиштнинг устига қозон осиб тушлик ҳам тайёрлашади.

Аёллар қўшни уйлар эгаларидан сўраб ҳожатхонага кириб юришди, эркаклар эса аллақачон сувим қуриб қолган параллел ариққа ҳожат чиқаришарди.

«Уят, албатта, бироқ одамлар бунга тушуниш билан қарашди», - дейди Уббиниёзов.

Семья стоически выдерживала условия «тротуарной» жизни, но они оказались не по силам 76-летней маме Уббиниязова.

«После того, как мы из нашей благоустроенной квартиры оказались выселены на улицу, у мамы потухли глаза, с каждым днем она чувствовала себя все хуже и 28 июля умерла», - рассказывает сын.

Уйсизлик манзараси «хўжайин»нинг жонига тегди
Уларни кўчада
Қорақалпоғистон Республикаси рахбари Муса Эрниёзов оилани боши берк кўчага кўчиришга буйруқ берди
 яшашга, Уббиниёзовларга тегишли бўлган - битта уйдаги икки ва уч хонали квартираларнинг нимагадир биттага ҳисоблаб баҳолашгани олиб келди К жизни на улице привело.

Натижада фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди бузилган уй учун бор йўғи 90 миллион сўм ("қора бозор" курси бўйича 30 минг доллардан сал камроқ) ёзди.

Айни пайтда, Уббиниёзовнинг сўзларига кўра, ғиштин уйдаги бир хонали квартира Нукусда 85 мингдан 150 миллион сўмгача боради.

Қонунда кўзланган даражада лойиқ уйни, шаҳар ҳокимлиги таклиф қилмади, пулни олишдан эса Уббиниёзовлар воз кечишди, ва ҳукумат уларнинг бечорахол вазиятига эътибор қилар деган умидда кўчага жойлашиб олишди.

Бироқ Уббиниёзовларнинг ҳайратланишича, ҳеч ким уларга эътибор қилмаяпти.

«Баъзан милиционерлар ва бошқа хизматларнинг ходимлари ўтиб қолади, бироқ суднинг бошқа жой бермасдан чиқарган қарори намойишидан мутлақо қониқиш ҳосил қилишади», - дейди Уббиниёзов.

Умуман, бир ой ўтиб оиланинг вазияти ўзгарди. Хусусан Қорақалпоғистоннинг энг катта "хўжаини" Ўзбекистон таркибидаги ушбу республика Олий кенгаши раиси Муса Эрниёзовнинг шарофати билан.

Ҳар куни «хўжайин» бечорахол "яшовчилар" атрофидан уч тўрт марта ўтиб қоларди, афтидан ўзининг оқ "Тойота"си ойнасидан бундай қувончсиз манзарани кўравериш жонига теккан бўлса керак.

Натижада ўнтача милиционер "ҳайдалганлар"нинг қўлбола чодирларини, 50 метр наридаги, йўлдан пана бўлган боши берк кўчага олиб бориб қўйишди.

22 август куни Уббиниёзовлар шаҳар ҳокимлиги яқинида пикет ўтказмоқчи бўлишди, бироқ уларнинг шиорларига, навбатчи қоровул, милиционердан бошқа ҳеч ким эътибор ҳам бермади.

Милиционер, "на ҳоким, на бир бошлиқлардан бирортаси йўқлигини" билдирган, кейин тарқалишларини, акс ҳолда милиция нарядини чақиришга мажбур бўлишини билдирган.

Барча умид - қишлик чодирлардан
Боши берк кўчадаги янги жойга Уббиниёзовларнинг келиши билан, уларнинг шароити яхши одамларнинг борлиги туфайли сал ўзгарди.

Улар энди ҳусусий ҳовлида ювинишади, уй соҳибасининг меҳрибонлиги туфайли улар ҳовлидаги ҳожатхонадан ҳам фойдаланишади.

Овқатни Уббиниёзовнинг хомиладор хотини - Мухаббат ўз синфдош дугонасининг ошхонасида тайёрлайди.

Бироқ ҳаммасидан ҳам оилани ташвишга солаётган нарса, бундай шароитда туғилажак чақалоқнинг ҳаёти бўлиб туибди.

Яқин орада бошланалиган, Қорақалпоғистонда айниқса оғир кечадиган совуқ, Уббиниёзовларни ташвишга солмоқда.

«Қишки чодири бор дўстларим билан келишдим, қўлимдан келгани шу бўлди», - дейди ўз режалари ҳақида Уббиниёзов.

Қонунчилиги ва адолат тантанасини қорақалпоқ оиласи аллақачон кутмай қўйган.

Яқинда Уббиниёзов Тошкентдан қайтиб келди, у ерда олиймақом давлат амлдорлари эшикларини «тақиллатиш»га уриниб кўрди, бироқ уларнинг ҳам, қорақалпоқ ҳамкасблари каби лоқайд эканликларига амин бўлди.

Uznews.net

Комментариев нет:

Отправить комментарий