Меню

четверг, 23 января 2014 г.

Бугун Кыргыз чегарасида 11 кишини отиб нобуд килишди..



Aalam.kg- Бугун эрталаб  Қирғизстон чегарасини бузиб ўтган Хитойнинг Шинжон Уйғур мухторияти фуқаролари қирғиз чегарачилари ва махсус хизматлари ўтказган амалиёт чоғида жисмонан йўқ қилинди.

Қирғизистон махсус хизматларининг билдиришича, чегарачилар ва СОБР жангчилари Иссиқкўл вилояти Жети-Ўгуз туманидаги Ак –Шийрик чегара ҳудудида 11 нафар чегарабузарни
жанг пайтида ўлдирган.

Қирғиз махсус хизматлари аввал чегарабузарлар билан музокара юритишга ҳаракат қилган. Бироқ улар музокара ўтказишдан ва таслим бўлишдан бош тортган. Шундан сўнг жанг бошланиб, чегарабузарлар йўқ қилинган. Эрталаб чегарабузарлардан 2 нафари отишмада ўлдирилгани айтилган эди. Қирғизистон ҳарбийлари орасида талофатлар бўлгани ҳақида маълумотлар берилгани йўқ.

Айни пайтда чегарабузарларнинг фуқаролиги ва уларнинг Қирғизистон ҳудудига қандай мақсадда кириб келгани ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларда айтилишича, чегарабузарларнинг барчаси Хитой фуқаролари бўлган.

Эслатиб ўтамиз,бир неча соат олдин  Қирғизистоннинг Иссиқўл вилоятида Хитой томонидан чегарани  Шинжон Уйғур мухтор вилоятидаги экстремистик гуруҳ аъзолари бузиб ўтгани хабар қилинган эди. Уларнинг сони 20 нафар экани тахмин қилинган. Ахборот агентликлари чегарабузарлар хитойлик этник уйғурлар эканини  ҳуқуқ-тартибот тузилмаларидаги манбаларига таянган ҳолда билдирганди.

Мазкур воқеа юзасидан Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Хитойнинг Қирғизистондаги элчихонаси билан учрашув ўтказган. Мазкур учрашувда нима гаплар бўлгани ва қандай қарорга келингани ҳозирча сир тутилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий