Меню

пятница, 10 января 2014 г.

Тошкентга Нью-Йоркдан юкдими...? бошка нарсалар хам юксин унда

размещение рекламы в Харькове - реклама в аэропорту для Kia Motors
www.milliyburch.com


Ҳаётимда биринчи марта бизнес классда учиб кўрдим. Таассуротлардан муҳимроғи Маврикийдан Дубай орқали Тошкентга учиб келганимизда бўлди.

Бизнес классдагилар учун алоҳида зал мавжуд бор. Пасспорт назоратида ҳам навбат камроқ. Лекин, бу борада катта устунлик йўқ. Юкни эсон олиш ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади.
Алоҳида диплом иши ёзиш мумкин. Кетидан эса, худойи.


Диққатимни тортган нарса шуки, юк ташийдиган аравачалардан фойдаланиш хизмати пулли бўлибди. Бизнес классда олдиндан шунақамиди йўқми, билмайман. Эконом классда аниқ бунақа эмас.

Тартиби қизиқ. Менга юк ташийдиган аравача жуда керак бўлмаса ҳам, блог учун ундан фойдаланишга қарор қилдим. 3,000 сўм оласиз. Пушти рангдаги иккита автомат олдига келиб, худди электрон Paynetга пул тўлагандек, купюраларни (танноз автомат 1,000 сўмликдан бошқасига офтобга чиқмайди) киритасиз. “Тақ” этиб, БААнинг танга дирҳамларига ўхшаб кетадиган бир жетон тушади. Уни олиб, юк ташийдиган аравачанинг қулфини ечасиз ва бўлди.

Хизматнинг пуллик ёки текин қилишга бундай паст даражадаги хизмат билан аэропорт қанчалик ҳақли ёки йўқ, бу алоҳида мавзу, аммо аниғи шуки, етишмаслиги билан ном қозонган бу аравача такси ёки сизни кутиб турган машина багажигача сизники бўлади.

Демоқчиманки, бу аравачалар аслида талаш. Ишлатса-ишлатмаса банд қилиб, юкини бамайлихотир кутадиган йўловчиларнинг ҳисобига аравачаларнинг қадри ошиб кетади. Савдогарларнинг рейсига тўғри келиб қолсангиз, тамом: нон йўқ. Ундан кўра, пуллик бўлса ҳам мана шундай тартибда юк ташиш хизмати менга маъқул келди. Ҳозирги шароитда-да.

Янгилик яхши. Ислоҳот ҳам яхши. Менинг камтарона фикримча, янгиликларни қаердан бошлашни билиш яна ҳам муҳим. Тошкент аэропортида пасспорт назоратини осонлаштириш ва йўловчиларнинг юкларини етказиб бериш энг оғриқли нуқта. Самолётдан йўловчиларни олиб келадиган автобусдан гуп этиб тушиб, учиб келганлар залига ёйилиб югуриш ҳам мана шу тизимнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги сабабли деб ҳисоблайман. Четдан жуда хунук кўринади.

Туризмни ривожлантиришни ҳам энг аввало аэропорт хизматларини мукаммаллаштиришдан бошлаш керак. Қолаверса, ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишни истаяпмизми, ислоҳотлар бугунданоқ бошлаш ишни осонлаштиради.

Янги эскалатор, янги терминалларни ишга туширган Тошкент халқаро аэропорти охирги пайтда мен учун янгиликлар жойи бўлди. Навбатдаги янгиликни оғриқли нуқталардан кутяпман.

Комментариев нет:

Отправить комментарий