Меню

суббота, 25 января 2014 г.

Мугайни Башорат Килган Эдими..??? Балким...




Хар сафар бирор узбек камалганда, шоир Муганнийни мана бу шеъри эсимга тушади .Бу шеърни домла башорат килиб ёзгандай, дейди миллатдошимиз Иззатилла
Рахматиллаев

Элликбошилар
Жахолатдан синса хам белим,
Халк сузидан кайтмайди тилим.
Жахолатдан эгилма элим,
Сени сотган элликбошилар.
Улар асли шундог эдилар,
Хакикатнинг шохин эгдилар.
Хокимларга эрга тегдилар,
Сени сотган элликбошилар.
Мужмал амал шу куйга солган,
Жаханнамга йулланма олган.
Иймонлари пес булиб колган,
Сени сотган элликбошилар.
Бир кун совук ошга айланар,
Жин ялаган кошга айланар.
Итлар «чопган» тошга айланар,
Сени сотган элликбошилар.
Манфаат деб еганлар есин,
Сен хакингда не деса десин.
Порасига канд олиб есин,
Сени сотган элликбошилар.
Ганижон Холматов. (Муганний). Уш

Комментариев нет:

Отправить комментарий