Меню

пятница, 24 января 2014 г.

Алмисокдан колган умумият.. уни ҳам олиб қўямиз. «Жалка» ташлаб юбориш.


Бардак в квартире (9 фото)


Биз ўзбекларда ғалати бир одат бор. Нима бало бизлар очми ёки кўрмаганмизми?
Масалан, музқаймоқ сотиб олсак, қоғозини йиртиб олаётганда, шу пайт қоғозга музқаймоқдан озгина парча ёпишган бўлса, уни ялаб, тозалаб, кейин ташлаймиз. Бунақа мисоллар ҳаёт давомида кўп келтирса бўлади. Шоколадлар, ҳар хил ширинликлар ва ҳоказо.
Бир жойга овқатлангани борсак, ён-атрофимизда ўзбеклардан ташқари, ёки замонавий ўзбеклардан фарқимизни овқатланган идишимиздан билсак бўлади — ялаб қўйилганидан. Уялмай нон билан тозалаб ҳам қўямиз.

Кийимларчи? Масалан, убу кийимимиз эскириб йиртилиб кетса, тикиб, ямаб уйга олиб қўямиз. Уйда кийишга бизга бўлаверади-да. Чет эликларчи? Танишларим бор, уйида кийиб юрган кийми билан кўчага чиқиб, убу маросимга ҳам кетаверади. Чунки, уйда ҳам туппа-тузик кийим кияди. Эскирдими? Секондхенд қилиб сотиб юборади. Биз-чи?

Мошинанинг балонини алмаштирсак, эскисини ташлаб юборишни ўрнига, уни ҳам олиб қўямиз. «Жалка» ташлаб юбориш.

Хуллас, кеча туғилган кунимда, ишхонада хамкасбаларимни ширинлик билан меҳмон қилдим. Торт, ичимликлар билан ўтди-кетди. Одам кўп бўлгани учун «одноразовый» стаканлар олгандим. Чойхўрлик тугагач, қизлар буфетизмизни ювиб тозалашга ёрдам берди. Бир пайт қарасам, ўзбек қизи, мойкани олдида, халиги «одноразовый» стаканларни ювмоқда. Бошқа одам кўрса кулар эди. Бунга нима дейсизлар энди?
Чуқур ўйга солди бу холат, сўнг ўзимга керакли жавобни олдим.
Бунга сабаб ИСРОФГАРЧИЛИККА йўл қўймайдиган бизни миллатимиз, динимиздир.

Қонимизга, вужудимизга сингиб кетган. Хар доим бу «функция»миз ишламаса ҳам, аммо тепада айтиб ўтилган холатларда ишлаб туради. Чет эллик, ресторанда чала чулпа еб-ичиб чиқиб кетаверсин, биз ўзлигимизда қолайлик. Насибамиз деб, исроф бўлмасин деб, бир бурда нонимизни тўйиб кетсак ҳам, чой билан еб қўямиз.
Бизни хозирги тўйларда исрофгарчилик бор, столда минг хил егулик, нимадан бошлашни ҳам билмайсан. Уни ҳам замонавий ўзбеклар ўйлаб топган-да. Олдин унақа бўлмаган. Ўша пайтлар, қариндош уруғ тоғорада нима олиб келса шуни қўйиб, суюқ-қуюғини тортишган халос.

Кечаги «одноразовый» стаканларни ювиб қўйишганини кўриб, кулгимам келади, фахрлангим ҳам келди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий