Меню

суббота, 4 января 2014 г.

Атим ат пешонамда хат, ўкиб кўйинг мархамат...Хажвия


Newsweek: Гомосексуализм - тайный позор армии



Менинг дўстим Шарманда, тўғри унинг бошқача исми ҳам бор лекин Шарманда исми унга мосроқ келади. Нега биласизми?

Чунки факултетга яшил футболка ва сариқ шўртигда ўқишга келадиган ягона талаба бу менинг дўстим "Шарманда"дир. Шарманда одатга хеч нарсадан уялмайди аксинча
атрофдагиларни уялтиради.

Факултетда уришган, футболда футболчини коптокга қўшиб биргаликда тепган ҳам ўша Шарманда. Асли у намозхон, диндор бола фақат базан қўлда тасбех  "билмасдан" пива ичиб қўяди.

Аъзага шўртикда борган, Алишер Навоий театри олдидаги фантанда турсикчан чўмилган, дарсда комиссия олдида Мухриддин Холиқовни ашулласини куйлаган ягона инсон ҳам бу менинг дўстим Шармандадир.

Нега бу ном унга мос биласизми, чунки у бошқаларни шарманда қилишдан рохатланади, завқланади, болаларча хурсанд бўлади, шунинг учун ҳам семириб, тўлиб-тошиб юради. Чунки ғам йўқда, факултетга келса ҳамма уни самимий кулги билан қарши олади, усиз факултет зерикарли.

Агар сиз Шармандага фаросат етишмас эканда десангиз адашасиз, у фаросатли бўла олаиши мумкин, шунчаки фаросатли инсон бўлишни истамайди. У учун хаёт шарманда бўлиш билан мазмунли.

Комментариев нет:

Отправить комментарий