Меню

пятница, 10 января 2014 г.

Қаршидаги бу совуқ уйларда ҳаттоки мурдалар ҳам сасимайди

www.milliyburch.com


Қаршидаги бу совуқ уйларда ҳаттоки мурдалар ҳам сасимайди. Ҳақиқий морг бу!
асосий эркинликлар, Инсон Ҳуқуқлари, ўиҳж, хабарлар, қашшоқлик
Jan 10 2014



Бизнинг яшайдиган худудимиз “конкрет” зулматга кетди. Нега деганда мактаб ичида жойлашган трансфарматоримиз 9 январь соат
10.00 да портлаган бўлса, соат 18.00 да таьмирлаб, аҳолининг электр чироқларини ёқиб беришди. Ҳамма хурсанд эди, бироқ ёнган чироғимиз яна ўчди. Суриштирсак яна портлабди.

Тунни дир-дир кўрпанинг тагида ўтказдик. Бугун соат неччада таьмирлаб берадию, кейин яна нечча соат бу трансфарматоримиз дош берар экан? Бунча кўргиликларимиз табий газдаги тақчилликга бориб тақалади. Горгаз деган ташкилот номи бору, уни гази бўлмаса ҳам, ўзларининг борликларини кўрсатиб туришади. Масалан, уйингизга келиб йўқ газни қидиришадими, ёки йўқ газга пул ёзишадимией… Ана ўшанда бу ташкилотнинг ҳали ҳам борлигини ҳис қиласиз. Бугун тонгда туш кўрибман.

Тушимда мансабдорларга илтимоснома битаётган эканман.
“Илтимос сизлардан, шу келажаги буюк давлатни қўрмайлик ва ўз ҳолича қолдирайлик. Собиқ иттифоқ даврида ваьда қилишмаса ҳам газ, свет муаммоси бўлмаганку?” – деб ёзаётган эмишман. Нима қилай, ўнгимда ҳам, тушимда ҳам иссиқликга зор бўлганимдан сўнг тушимга газ ва электр кирмай шашлик кирармиди?

Шикоятимни ёзиб бўлиб, конвертга жойлаб почта орқали юборибман. Кўча совуқлигидан дир-дир қалтираб уйғониб кетсам, кўчада эмас эканману, бу туш экан. Мен уйда, ўша холодильниклардан қолишмайдиган совуқ хонамда ётган эканман.

Айни дамда уй билан кўчанинг фарқи қолмаган. Қаршидаги бу совуқ уйларда ҳаттоки мурдалар ҳам сасимайди. Ҳақиқий морг бу! Қарши шаҳрида, балки бутун Ўзбекистондадир – қишдан чиқишдан ҳам оғирроқ муаммо бўлмаса керак. Яна йилимизга ҳам ном берилган: “Соғлом бола йили”!

Йилга ном берилишидан олдин обдон ўйлашган: шу қишдан агар соғлом чиқса бу болакайлар?

“Айланай ҳукуматимдан, ”бундай ҳукуматни ҳеч қаердан чироқ ёқиб ҳам ва микроскоп билан ҳам изланса, бунақаси бошқа жойларда топилмайди. Яна қанча сабр қилар эканмиз?
Қачон халқ рўшнолик кўрар экан? Шундай саволлар фикримда, ва уларга жавоб ҳам топгандайман: Ҳеч қачон!

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси
10- январь, 2014-йил.

Комментариев нет:

Отправить комментарий