Меню

понедельник, 27 января 2014 г.

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлиги»

Crossed-Flag-Pins England-Uzbekistan
WWW.MILLIYBURCH.COM



Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлиги» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди. Элчихона матбуот хизматининг маълум қилишича, давра суҳбати
24 январь куни Тошкентда бўлиб ўтган.

Халқаро журналистларни қайта тайёрлаш маркази (ХЖҚТМ) ва Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик жамғармаси томонидан ташкил этилган давра суҳбатида Тошкент ва вилоятларда фаолият олиб бораётган босма ва электрон ОАВида фаолият олиб борувчи 40дан ортиқ журналист, нодавлат ташкилотлар ва Ўзбекистон Олий Мажлиси вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида иштирокчилар ННТ ва ОАВ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлигини таъминлашдаги ўрни, шунингдек, жамоатчиликка миллий ва минтақавий даражада ҳокимият фаолияти устидан назоратни амалга оширишнинг самарали механизмларини тақдим этувчи қонунчилик базасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Давра суҳбати иштирокчиларига, шунингдек, ХЖТҚМ томонидан 2012-2013 йилларда Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида ҳамкорликни ва фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш мақсадида биргаликда ишлаш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида юзлаб журналистлар ва ННТ вакиллари иштирок этган семинарлар тўғрисида маълумот берилди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон мустақил босма ва электрон ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик жамғармаси ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган эди.

«Биз «Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида» ва «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳалари устида олиб борилаётган ишларни қизиқиш билан кузатмоқдамиз. Ушбу норматив ҳужжатларнинг қабул қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг қонунийлигини таъминлаш бўйича фуқаролик жамияти имкониятларини оширади», – дея давра суҳбатидаги кириш сўзида элчи Жорж Эдгар.

Бундан ташқари, давра суҳбати давомида элчи Эдгар иштирокчиларга давлат органларининг очиқлиги ва ҳисобот бериши борасидаги Британия тажрибаси ҳақида сўзлаб берди. Унга кўра, Британияда жамоатчиликка, хусусан журналистлар ва фуқаролик жамияти фаолларига миллий ва минтақий даражадаги давлат ҳокимияти органлари фаолияти тўғрисидаги исталган ахборот билан танишиш ҳуқуқи берилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий