Меню

среда, 15 января 2014 г.

Буниси энди сийқаси чиққан мавзу

Джулиан Ассанж в окне посольства Эквадора в Лондоне
суратда Ассанж



Жин урсин! Wikileaks бир литр сутга беш  литр сув қўшишимни билиб қолибди :-(
Сут сотувчи холанинг дард ҳасратларидан

Хурсанд бўлманг, сизга ҳам  навбат келади. Тўққизинчи синфни битирмасдан, қалбаки диплом билан лицейга ўқишга кирганизни  ҳам, хотинингизни кўзига чўп тиқиб, бештаси билан юрганизни ҳам, одноклассникда қиз бола профилида кириб, “кенайишкалар” группасида
ўтирганизни ҳам биламиз... Фараз қилинг тепангизда биттаси шунақа деб турса, ёки мобиль телефонингизга ҳар беш дақиқада шу мазмундаги смслар келаверса. Ўзингиздан хавотир олиб, қўрқувга тушушингиз табиий, шундайми? Худди шундай! Одамлар ўз йўлигаю, ҳозирги кунда манаман деган “крутой” давлатларнинг ҳам янги замон муаммолари олдида боши қотган. Бугунги мавзу турли хил давлат раҳбарлари, сиёсатчилари ва маълум гуруҳлар томонидан энг “ширин” сўзларнинг энг юмшоғи ҳисобланган “Жин урсин!!!” сўзлари билан сийланаётган – Wikileaks ва у бошлаб берган янги давр тўғрисида. Бу тўғрисида кўп эшитган бўлсангиз керак. Фақатгина асосий маълумотларга урғу бериб ўтаман.

Wikileaks 2006 йилда собиқ хакерДжулиан Ассанж томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бу тизимнинг ҳам Wikimedia Фондиган ҳеч қандай алоқаси йўқ. “Leaks”- “ахборотнинг сизиб чиқиши”, “wiki” – “очиқ” мазмунини берувчи сўзлар бирикмасидан ҳосил бўлган. Дастлаб, муаллиф ҳақида икки оғиз.
Джулиан Ассанж Австралияда таваллуд топган бўлиб, ёшлигиданоқ аниқ фанларга ва компьютерга қизиқиши юқори бўлган. Ўқувчилик даврида жами 37та мактабда таълим олган. 1990 йилларда компьютер хавфсизлиги ва маршрутизация бўйича бир қанча дастурлар ёзган. Хакерлик билан шуғулланган йилларида Mendax ники остида фаолият юритган. Ассанж шунингдек, “Underground” (“Ерости”) китобининг ҳаммуаллифи бўлиб, бу китобда 1989-1991 йилларда австралиялик хакерлар гуруҳи томонидан АҚШ Мудофаа Вазирлиги, Лос- Аламосдаги лаборатория ва “Nortel” телекоммуникация  корпорацияларининг тармоқларига қилинган ҳужум эпизодлари келтириб ўтилган. Кейинчалик бу ишлари учун Австралия суди олдида жавоб берган.

Ассанж машҳур лойиҳаси тўғрисида 1996 йилларда режа тузган бўлиб, орадан уч йил ўтиб, “leaks.org” доменини сотиб олган. 2008 йилда Кения президентига қарши материалларни чоп этгани учун Amnesty International мукофоти билан тақдирланган.
2006 йил Бразилияда Ассанж томонидан Wikileaks тақдимоти ўтказилади ва шу йилнинг ўзида Ассанжнинг айтиши бўйичи тизимда турли давлатлардан тўпланган 1 миллионга яқин махфий ҳужжатлар ўрин олган. Кейинчалик 2010 йилда Wikileaks тизимида Ироқдаги урушга доир ҳали ҳеч қаерда чоп этилмаган 400 мингга саҳифага яқин маълумотлар ошкор этилади. Ва кейинчалик яна жуда кўпгина материаллар сабаб Ассанж АҚШнинг энг катта душманига айланади. Унга қарши уруш бошланади. Paypal, Mastercard, Visa каби молиявий тизимлардаги Wikileaks ва Ассанжга тегишли бўлган ҳисоб рақамлар музлатилади. Wikileaks тизимига хизмат қилувчи хостинг хизматлари (Amazon) тизимга хизмат қилишдан воз кечади. Хуллас, нимаики қўлларидан келса барчасини қилишга ҳаракат қиладилар. Ҳаттоки, “маликалар” хизматидан ҳам безбетларча Ассанжга қарши фойдаланадилар. Буниси энди сийқаси чиққан мавзу.
Лекин Ассанж ёлғизланиб қолмаганди. Бутун дунё бўйлаб хакерлар Ассанж ҳимоясига отланади. Жавоб тариқасида, Paypal, Mastercard, Visa тизимлариги ёппасига ҳужумга ўтадилар. Бу тизимлар бутунлай тўхмаган бўлсада уларнинг иш фаолияти сезиларли даражада пасайиб кетади. Кейинчалик дунёнинг турли бурчакларида жуда кўплаб хакерлик гуруҳлар томонидан Wikileaks тизимининг нусхалари пайдо бўла бошлайди. Бугунги кунга келиб тизимнинг 500 дан ортиқ нусхалари бор.
Бир сўз билан айтганда Ассанж ҳозирги дунё дипломатиясининг асл қиёфасини очиб ташлаб, катта уруш бошладики, буни бемалол “биринчи жаҳон кибер уруши” деб аташ мумкин.
Ҳозирги замон ахборот ва коммуникация тизимлари шу даражада ривожланмоқдаки, инсоният олдида ўзи илғамаган хавф хатар кўпаймоқда. Оддий мисол, iPhone 5S телефонининг хавфсизлик тизимига бармоқ излари қўшилганини эшитиб ёки ўз кўзингиз билан кўриб, “қойил” дейсиз. Шу тизимни ишлаб чиққанларга эса ўн карра қойил. Бунга жуда кўп мисолларни келтириш мумкин. Ҳали бу мисолларга алоҳида пост сифатида тўхталиб ўтаман. Қуйидаги расмни қайндай тушунасиз?


Бугунги кунда жамики инсоният “халоскори” сифатида қўл чўзаётган ниқоб остидаги дипломатия замонавий технологиялар ёрдамида турли кўринишда “ноз карашмалар” қилмоқда. Инсоният буюк технологиялар давридан буюк қулдорлик даври томон ўзи билмаган ҳолда ҳаракатланмоқда.
Дунёда янгича кураш бошланган. Бу информацион кураш. Бу кибер уруш. Жин урсин!



Пост охирида Wikileaks гуҳуҳининг Швецарияда фаолият юритган қароргоҳининг тасвирлари. Қачонлардир бу қароргоҳ яна қайта жонланар.


Комментариев нет:

Отправить комментарий