Меню

вторник, 7 января 2014 г.

Америкаликлар Беруний Юртини эслаб уни огир ахволда эканлигидан кайгуришдилар.




Маълумки, Американи ким кашф қилгани ҳақида жуда кўп баҳс-мунозаралар юради, кимдир буни қадимги викингларга, финикияликларга, яна кимдир хитойликлар билан ҳам боғлаб кўради. Ана шундай қарашлардан бири, шубҳасиз, Абу Райҳон Беруний Америка қитъаси борлигини бундан 10 аср муқаддам айтиб кетгани ҳақидаги фикрлардир.
Жон Хопкинс университети Халқаро алоқалар факультети раҳбари ҳамда Марказий Осиё
Кавказ институти раиси, профессор Фредерик Старнинг яқинда HistoryToday журналида “Хўш, Американи ким кашф қилган” сарлавҳали мақолани эълон қилди. Унда муаллиф Абу Райҳон Беруний фаолиятига алоҳида эътибор қаратади. Қуйидаги ушбу мақоланинг Абу Райҳон Берунийга бағишланган қисмини қисқартирган ҳолда ҳавола этамиз.
…Америка ҳақида илмий фаразларни берган машҳур буюк олимлардан бири Абу Райҳон Беруний бўлиб, 973 йилда Оролбўйида таваллуд топган. Бу ҳудуд ҳозирда Ўзбекистонга қарайди. Беруний ёшлигиданоқ математика, астрономия, минерология, жўғрофия, картография, геометрия ва тригонометрия билан шуғулланади. У форс, араб ва кўҳна хоразм тилида гаплаша олган. Кейинчалик у санкскрит тилини ҳам ўрганади.
Ёш Беруний ўз шаҳри координатларини — кенглиги ва узунлигини ҳисоблаб чиқади, бошқа шаҳарларнинг ҳам худди шундай координатларини йиға бошлайди. У қадимги юнон манбалари асосида Ўрта ер денгизи бўйидаги 100га яқин жойларнинг маълумотларини йиғади. Сўнг бошқа жойларни қўша бошлайди.
Птоломей сингари олимлар, қолаверса, сўнгги илмий изланишлар ва ўз ўрганишлари асосида ер айлана шаклда эканини билади. Беруний 30 ёшида ўз даврининг географик нуқталарини ҳисоблашнинг аниқ тизимига эга бўлган. У Уйғониш даврига қадар ўзаро келишилмаган новаторлик лойиҳасига қўл уради, яъни Ернинг 6 футлик улкан глобусини яратади.
munster_main
Беруний Марказий Осиёнинг бошқа олимлари изидан юрди. Ўзбекистонда туғилган олим Аҳмад ал-Фарғоний улардан бири бўлиб, у экваторда 1 даража узунлигини ҳисоблаб чиқади ва шу орқали Ер шарининг ўзига хос жиҳатларини ўрганади. Унинг ҳисоб-китоблари, гарчи Берунийники сингари аниқ бўлмаса-да, қадимиги юнон олимлариникидан кўра анча аниқ эди. Шу боис унинг «Самовий ҳаракатлар ва умумий илми нужум китоби» («Китоб ал-ҳаракат ас-самовийа ва жавомиъ илм ан-нужум» асари астрономлар орасида машҳур бўлади. Орадан беш аср ўтиб Колумб Ал-Фарғоний асарига дуч келади. У дунё бўйлаб саёҳатини амалга оширишга шубҳа билан қараётган ҳомийларни ана шу китоб ёрдам ишонтиришга ҳаракат қилади. Шунга қарамай Колумб ал-Фарғонийнинг ўлчов бирликларини араб ўлчовида эмас, балки Рим ўлчов бирликларида деб ўйлайди ва шунинг ҳисобига Ер шари айланасини амалда 25 фоизга қисқартиришига олиб келади. Айнан мана шундай нотўғри тушуниш (ёки атайин) Колумбга Сипанго ёки Японияни Виргиния оролларига яқин қўйишига туртки беради. Бундай қулай хато унга Хитой учун сафарига яқин йўлни кўрсатиш орқали ҳомийлардан мўмайгина маблағ олишига имкон беради.
…Беруний, шунингдек, минероголияни ҳам чуқур ўрганади. У, айниқса, барча турдаги минералларнинг нисбий зичлиги ва вазни ҳамда алоҳида минералларнинг табиатда ўзаро реакциясини тадқиқ қилади. Буларнинг барчаси унинг солиштирма оғирлик концепциясини кашф қилишига туртки берди.
Шуни қайд этиш керакки, Беруний бу даражада аниқ ўлчов мезонларини қандай ҳисоблаб чиққани сир бўлиб қолмоқда. Бунда, шубҳасиз, унинг қадимги юнон мутафаккири Пифагорнинг асарларини ўргангани муҳим омил бўлгани айтилади.
Берунийнинг масалага сифат нуқтаи назардан ёндашгани, у узоқ давр мобайнида кузатишлари, маълумотлари йиққани, улар тафаккуридан ўтказиб таҳлил қилгани Американи кашф қилиш бўйича турли назарияларнинг бош қисмига қўйишга туртки беради.
1917 йилгача Беруний ўз она-Ватани Хоразмнинг интеллектуал пойтахти — Гурганчнинг фахрий олими бўлади. Аммо ўша йили Афғонистоннинг Ғазнасидан бўлган қаттиққўл ва диний фанатик ҳукмдор Маҳмуд Ғазнавий Хоразмни босиб олади ва пойтахтни вайрон қилади. Беруний Хоразмшоҳ саройидаги барча олимлар билан бирга ғазна шаҳрига асир қилиб олиб кетилади.
1383046778_1
Маҳмуд Ғазнавий, гарчи ўзининг қаттиққўллиги билан машҳур бўлса-да, бошқа ҳукмдорлар қатори атрофида шоир ва олимларни йиғишга ҳаракат қилади. У Берунийни Ғазна шаҳрига келишга ҳамда ўз илмий изланишларини давом эттиришни тайинлайди.
Беруний чорасиз, қолаверса, Маҳмуд Ғазнавий томонидан босиб олинган Ҳиндистонга сафар қилиш илинжида бу таклифга рози бўлади. Аммо Маҳмуд қанча қаттиққўл бўлса, шунча мураккаб шахс бўлади. Шу боис Беруний имкон қадар ундан йироқ бўлишга интилади. У ҳозирги Покистондаги Лаҳорга кўчиб ўтади ва динларни солиштириш бўйича дунёдаги илк китоб — Ҳинду ва Ислом динларини таққослаб асар ёзади.
Ўз қайдларини йиғиб, ягона устурлоб асбоби билан ҳозирги Исломободга яқин бўлган ҳамда тепаликда жойлашган мустаҳкам Нандана қалъасига кўчиб ўтади.
Айнан ўша ерда эски мавзусига — Ер шари айланасини ҳисоблаб чиқиш муаммоларига шўнғиб кетади. У шу мақсадда жиддий кузатув ва шарсимон тригонометрия ва синус қонуни қўллаш орқали янги услубни яратди. Бу усул шу даражада мукаммал эдики, у замонавий технологиялар яратилганидан сўнг аниқланган Ер шари узунлигини ўлчашда бор-йўғи 10,44 милга адашган эди.
1930 йили Маҳмуд Ғазнавий вафот этгач, Беруний Ғазнага қайтади ва ҳукмдорнинг ўғли Масъуд I уни яхши кутиб олади ва илмий изланишлари учун яхши шароит яратиб беради. Ўз даврининг астрономия соҳасига оид барча билимларини ўзида мужассам этган “Масъуд қонуни”ни ёзади.
Айнан ушбу китобда у қуёш бир жойда туришини ҳамда ер унинг атрофида айланиши мумкинлигини ёзади.
Эътиборли жиҳати шундаки, олимлар Масъуд қонуни антик даврдан сўнг ва ҳозиргача астрономия ҳақидаги энг яхши асар сифатида қайд этишади. Хусусан, ўша аср олимларидан бири Ёқутнинг ёзишича: «Масъуд қонуни» китоби математика ва астрономия бўйича унгача ёзилган ҳамма китоблар изини ўчириб юборган».
Беруний ўз асарларида Шимолий ва Жанубий Американинг борлиги назариясини илгари сурган. Беруний Нанданада Ер шари узунлигини ўлчаш бўйича тадқиқотларини қайта бошлайди. У шу пайтга қадар йиққан координатларни анча янги, аниқ Ер шари харитасида акс эттира бошлайди. Унинг кенглик ва узунлик бўйича рўйхати илк даврдагига қараганда жуда кенгаяди, биргина Ҳиндистоннинг ўзида 70 жой ушбу харитадан жой олади. Ва албатта, Евроосиё бўйича 100лаб координатлар ушбу харитада йиғилади.
Беруний ушбу маълумотларни ўзининг янги харитасида жойлаштира бошлагач, бирдан шуни сездики, Евроосиёнинг бутун кенглиги — Африкадан бошланган ғарбий нуқтаси ҳамда Хитойга борадиган шарқий нуқтаси — Ер шарининг бор-йўғи учдан икки қисмини қамраб олади. Курраи заминнинг бешдан уч қисми эса ҳисобга олинмаган эди.
Мана шу 15 минг миль масофадаги бўшлиқни Берунийгача бўлган барча олимлар Евроосиё минтақасини “Дунё океани” билан уралган деб изоҳлашга ҳаракат қилишган.
Ер юзининг бешдан уч қисмида ҳақиқатда ҳеч нарса йўқми, фақат сувми? Беруний бунинг мумкинлигини қайд этса-да, уни мантиқ ва кузатувлар нуқтаи назаридан инкор қилади. У минерологиядан ўрганлари бунда жуда қўл келади. У Беруний қаттиқ жисмлар сувдан кўра оғир эканлигини яхши билади. Сувли дунё Ер шарида номутаносибликка олиб келмасмиди? У яна сўрашда давом этади: дунёнинг бешдан икки қисмига тушган турли кучлар қолган қисмига таъсир ўтказмайдими? Ана шундай саволлар ортида Беруний хулоса қиладики, Европа ва Осиё ўртасидаги океанлар кенгликларида битта ёки ундан кўп номаълум ерлар ёки қитъалар бўлишини қайд этади.
Бу номаълум қитъалар бўш кенгликлар эдими ёки одамлар томонидан эгалланган эдими? Ушбу савол билан мурожаат қилар экан, ўзининг координатларига мурожаат қилади. Унинг қайд этишича, одамлар шимол ва жануб бўйлаб кенг тарқалган, яъни Россиядан тортиб Ҳиндистонгача, Африканинг қоқ марказида ҳам одамлар яшашини айтади. Агар ушбу номаълум қитъада одамлар яшамаган бўлганида, ушбу қитъалар шимол ёки жануб минтақаларидан нариги тарафда жойлашган бўлар эди.
Беруний ўз кузатув ва илмий тадқиқотларидан ташқарида, яъни ўз кўзи билан кўрмаган жой ҳақида мантиқ ва ўрганлари асосида хулоса қилади. У Евроосиё минтақасининг жойлашувидан келиб чиқиб, Атлантика ва Тинч океанларида ҳавзасидаги номаълум ерда одамлар яшаши учун қулай жой эканлигини қайд этади, аслида ҳам шундай эди.
Беруний бу хулосага тахминан 1037 йиллар келади, буларнинг бари унинг 30 йил давомида олиб борган тадқиқотлар натижаси эди.
Беруний XI асрда Американи кашф қилган эдими? Аниқ гапирадиган бўлсак, йўқ. У ҳеч қачон бу Янги дунёга ёки ўз ёзган қитъаларга кўз ташламаган. Боз устига, шимолликлар 10 асрга қадар ушбу қитъага оёқ қўйишган, аммо улар бу қандай жой эканлигини тушунишмаган. Лейф Эриксон Шимолий Америка ўрмонларига шу даражада қизиқмайдики, кейинчалик қайтиб келмайди, ҳатто уларни оғзаки айтиб қолдирмасдан, бирор бир ҳужжатда ёзиб қолдирмайди. Агар Американи “кашф қилиш” шимолликларнинг онгсиз денгизда сафарини назарда тутса, у ҳолда бу “мукофот” викингларга кетиши керак.
Шу маънода Беруний ҳеч бўлмаганда шимолликлар сингари Шимолий Америка кашфиётчиси сифатида тилга олиниши керак. Ҳар ҳолда, у олиб борган илмий тадқиқотлар натижасидаги хулосалари шунчаки хулоса эмас. Унинг методлари венециялик ёки шимоллик денгизчилар ишлатган услублардан эмас, балки жиддий кузатувлар, маълумотларни сифат ва сонда таҳлил қилиш ҳамда жиддий мантиқ асосидаги хулосадир. Орадан 500 йил ўтибгина кимдир глобал миқёсда ана шундай мушоҳада юритиш имкони пайдо бўлди…
У ўз хулосаларини назария сифатида илгари сурмади. Чунки назария сифатида ёзиб қолдирганида кимдир буни исботлаш учун уриниши мумкин эди. Аммо орадан беш аср европалик олимлар буни исботлашга муваффақ бўлишди.
Марказий Осиёнинг мана шу ўғлони, шак-шубҳасиз, қадимги дунё ва Буюк Европа кашфиётчилари орасидаги энг буюк кашфиётчидир. Беруний тадқиқотларининг икки жиҳати жуда муҳим. Биринчидан, у бу ютуқларга, диний мутаассиблик ва халқ оғзаки ижоди орқали эмас, балки тизимли ва аниқ ёндашиш орқали ақл ва мантиқ асосида эришди.
У мусулмон эди, Исломнинг турли тўсиқларини енгиб ўта олди, ваҳоланки, Европа олимлари бунга эришиш учун асрлар давомида курашишига тўғри келди. У ўз илмий изланишларини очиқ денгиздан йироқда, илмий ўлчовларсиз амалга оширди. Эътиборли жиҳати, у ўз хулосаларига қаттиқ ишонарди.
Фредерик Стар Беруний туғилган, яшаб ижод қилган жойлар бугун оғир аҳволда эканлигини айтиб, истиқболда улар туристлар, олимлар учун қадамжога айланишига ишонч билдиради.

Манба: Ватандош.уз

Комментариев нет:

Отправить комментарий