Меню

среда, 22 января 2014 г.

Аиэль Шаронни вафоти мусулмонларни кувонтирди...Во Ажабоо....

www.milliyburch.com


Бу ёзувлар Ариэль Шарон қазо қилган куни қоғозга тушган эди. Эҳтирослар авж олмаслиги учун маълум муддат ўтиб, эълон қилинмоқда.

Омонатини топширганлар ортидан улар ҳаётда ким бўлганидан ва қандай яшаганидан қатъий назар, ёмон сўзлар айтиш ножоиз, дини ислом ҳам шундай буюради.

Бугун дунёнинг турли бурчакларидан, айниқса мусулмонлар кўпчиликни ташкил этадиган мамлакатлардан Шарон номига шунча кўп нафрат ёғилдики, бундай ҳолат олдин қайсидир
марҳумга нисбатан амалга оширилганини ҳеч эслай олмадим. Таажубки, "нафрат васвасаси"дан сиёсат ва дунё сиёсатидан анча масофа сақлайдиган ўзбекистонликлар ҳам четда қолмади. Шунда ўйлаб қолдим, Шарон бизга - ўзбекистонликларга нима ёмонлик, қандай ёвузлик қилган? Қанча қидирганимга қарамай, бирон сабаб топа олмадим.

Араб дунёси ва айниқса Фаластинликларнинг Шаронга нафратини тушунаман. Лекин биз араб эмасмизку, Шарондан жабр кўрган. Ё мусулмонлар биродарлиги фақат нафрат пайтида намоён бўладими? Билмадим.

Балки Шаронга нафрат, у шунчаки еврей бўлгани учундир? Социал тармоқларда 1-2таси бор, ҳар гал жазаваси тутганда, Гитлерни "тирилтиради". Гитлер яна 1-2 йил яшамаганига афсус-надоматлар чекади. Хўш, еврейлардан нима ёмонлик кўрди миллатимиз, мамлакатимиз?

Бевосита ёвузлик қилган ва кўрсатаётганлар қолиб, етти ёт бегоналарга нафрат изҳор қилиш балки касалликдир, ёки шуниси бехавотирроқ-ми? Атрофимиз, ёнгинамиздаги юз берган ва бераётган ноҳақлик ва ёвузликка нисбатан мум тишлаймиз, қайтанга уларга - ёвузлик эгаларига ҳамду-санолар ўқиймиз.

Айтишларича, қуллар ўз нафратини қулдор қолиб, бошқа қулларга қаратар экан, евнухларнинг нафрати уларни бичган эркакларга эмас, аёлларга қаратилган бўлар экан.

Ўйлаб кўринг.

Нафратнинг манзили алмашиб қолмадимикан?

Комментариев нет:

Отправить комментарий