Меню

пятница, 7 сентября 2012 г.

Чала мулланинг дарду ҳасратлари (2-1)

Россиянинг оппоқ қори, изғирин шамоли ва аёзли кечалари жуда ёмон бўларкан. Бугунги кунга атаб олган ноним ярим кунга ҳаметмасая?!

Ёшлигим, талабалик йилларим ёдимга тушиб кетди, айниқса токчадаги чанг босиб бегонага айланиб улгурган, мени кўзи тўрт бўлиб кутаётган “жонажон” дипломим…

2-ҚИСМ (Тошкент.1999 йил. Магистратура. “Ўз уйингни ўзинг асра!” шиоридан илҳомланганим)
1.
Университет биносининг олдида дўстимни кутиб турардим. Жа кеч қовоттида. Кеча сенга лағбон обергандим, бугун эса сенинг галингку! Нима, берган ваъдангни менинг қулоғимга лағмон қип илиб кетвордингми?

Нимадандир кўнглим безовта бўла бошлади, лекин нимадан эканлигини ўзим ҳам билмасдим.
Майли, бугун ўз кармонимдан яна бир бор овқатланай. Балки,… гуммани гумбур қасар қиларман…
Сен ҳарипга эса ҳали кўрсатиб қўяман. Бу фикрлар хаёлимга келаркан дўстимни қандай қилиб “тузлаш” режасини туза бошладим. Камбағални урма сўкма тўнини йирт деганларидек талабалар ҳам ўзаро бир бирларини бирор кафегами ёки ошхонага олиб кириб унинг ҳисобидан бўкканча овқатлансалар мана буни талабаларча тўн йиртиш дейилади.
Университет олдидаги қатор ручка ва дафтарлар сотиладиган расталар орқали йўлнинг бошқа томонига ўтдим.
Бироз юриб тўхтаб қолдим. Жойимдан жилишни ёки жилмасликни ҳам билмай тарашадек қотиб қолдим. Не кўз билан кўрайди ўзимдан атиги бир ёш катта бўлган, бир неча йиллик маҳалладошим Алиш милиция формасида менга тикилиб жа “серёзний”сипо юришлар билан тикка юриб келарди….
2.
Мана бугунги кунда чиройли, савлатли ва ҳамма кўрса ҳавас қиладиган, шунингдек ўзининг танасига “жиппа ёпишиб” олган милиция формасида ўзгача ғоз юришлар билан одимлар қилиши унга жуда ярашган ва у ўзгача жозибага эга бўлган эди.
Менинг фикримча жуда қув бўлмиш Алиш дўстим бирор бир ўртоғининг формасини вақтинчалик “прокат”га олгану бир сайр мақсадига ишқи тушиб қолган.
Саломлашарканмиз, олдин қучоқлашиб кўришадиган оғайнилар бу сафар фақатгина қўл сиқишиш билан кифояландик. Мен буни Алишнинг афанди қилиқларидан бири бўлса керак деб ўйладим.
Алиш жуда бошқа оҳангда, ўта сипо, савлатдор ва ёши катта кишилардек ва бироз қўпол равишда мен билан муомаласини бошлади.
Ҳа энди, Алишбой сен афандисан ва алдаркўсага ҳам дарс берадиган “крутой”санда деб ўйладим.
Бироз вақт ўтиб унинг кутилмаган ва мен учун бегона бўлган ўта жиддий муомаласи мени ҳайратга солди…
3.
Алишнинг хонаси.
Менинг нигоҳимда хонадаги кичик стол, бир неча стуллар ва деворга осиғлик бир неча плакатлар бу хонани янада торроқ қилибюборгандек кўринарди.
Жиддийлашиб қолган Алиш мени ўз кабинетига бекорга олиб келмаганини кейинчалик фахмлай бошладим. Ўзиниг савлати ва қудратини менга намойиш этаётганди…
Қачонлардир, Алиш дўстим ўз амакиси бўлмиш милиция ходимидан нолигани мени жуда ажаблантирган эди. У ўз амакисини айнан милиция ходими эканлиги учун жуда ёмон кўраркан. Нега энди айнан милиция ходими бўлгани учун?!
Бу масалага мен ўша вақтда жуда “хом” эканман. Унинг фикрича амакиси бўлмиш милиция ходимига гарчи унинг ўз қондошамаки бўлсада аммо унга ишончи йўқлигини таъкидлагани ҳали ҳануз қулоғим остида жаранглаб туради. Мен бу дўстимни аҳмоққа чиқаргандим. Негаки у ҳақиқатдан ҳам “аҳмоқ” экан ўшанда!!!
Менинг кўнглимни айнитадиган бир муҳит пайдо бўлгани сабабли вақтимнинг жуда танглигини айтиб Алиш билан хайр маъзур қилдим. У эса кетар чоғимда менга ўз соткасининг тел рақамини бериб унга бўш вақтимда қўнғироқ қилишимни таъкидлади.
Менинг қалбим эса бу каби муомалани ўзига сингдира олмагани учун у берган телефон рақами ёзилган бир парча қоғозни йўл йўлакай отиб юбордим.
4.
Аудитория.
Барчанинг севимли домласи бўлмиш иқтисод фанлари доктори, профессор Абдураимов ўз маърузаларини ҳар доимгидек жуда таъсирли, қизиқ ва тушунарли бир ҳолатда ўқувчилар оммасига тақдим этаётгандилар.
Баъзи бир домлалар ўз маърузаларини фақатгина талабаларнинг кўчириб олишлари учун ўзлари тайёрлаб келган, аниқроқ айтадиган бўлсак, интернетдан кўчириб олган маъруза матнларини бамисоли магнитофон лентаси каби ҳеч бир тўхтовсиз булбилу гўё сингари барчани лол этиб, ёқимсиз қарғанинг овозидек чиранган ҳолда баланд овозда “бижжилаш”лари сабаб талабалар бу каби лексияларга келардилар ёки домлаларнинг оғзини мойлаш масалани ўйлаб кўрардилар.
Домла Абдураимов фавқулотда талантли бир инсон эдики, у ҳақда эшитган киши уни кўрмаган бўлсада мингта домланинг орасидан топиб олиш эҳтимоли жуда юқори эди.
Уни бошқа домлалардан ажратиб турадиган тахминан ўн- ўн беш йиллик доимо тоза тутадиган устки кийими ва бобомнинг давридан қолган қисқагина галстуги ва билмадим қайси даврдан қолган ичи турли соҳаларга оид китоблардан тўлиб қолганкоттагина сумкасини кўрган киши уни бу дунёга учар ликопчали ўзга дунё вакиллари ўзларига керак бўлмагани учун ерга ташлаб кетишган деган хулосага келиши табиий эди.
Ошга пашша тушди.
Барча талабанинг кўнглини бир ўлдирадигани-бу мени декан чақириши эди.
5.
Деканнинг хонасига кирарканман не кўз билан кўрайки, менинг Алиш дўстим ва яна мен университетда умуман кўрмаган ораста кийинган бир киши декан билан ўзаро қандайдир масалада муҳокама қилишаётган эдилар…
Менинг ҳайратда қотиб қолганимни кўриб Алиш дўстим ёнидаги кишини таништирди.
-”Бу киши республика миллий хавфсизлиги катта подполковниги фалонча”
Мен эса турган жойимда серрайиб қолавердим….
----------------------------------------------------------------------------
Мистер Қалампир.    (давоми бор...)

Комментариев нет:

Отправить комментарий