Меню

пятница, 14 сентября 2012 г.

ТОПИШМОҚНИ ТОПГАНГА БАЛЛИ...

Мр.Қалампир. хизматда.
Бир йигит армияга борибди. Хизматини ўташ даврида севгилисидан мактуб олибди. Жуда севиниб кўзларига сурибди. Аммо бир яхшининг ёмони бор деганларидек, йигит чаласавод экан. Шу билан бир қаторда бошқаларга мактубни кўрсатишга ҳам уялибди.
Хизмат муддати тугагунча мактубни кўз қорачиғидек асрабди.
Хизмат тугаб, йигит уйга қайтаётганида сабри чидамай йўлдаги бир одамга хатни кўрсатади. У одам ҳеч нима демай ёнидаги ўглини кўприк тагига анҳорга оқизиб юборибди.

Йўлда келаётиб бир аёлга кўрсатса, у аёл ҳеч нима демай ўзини осибди.
Уйга бориб, онасига кўрсатса, онаси болам сени оқ қилдим кет дебди.
Севгилисига борса, сиздан кечдим сиз менга бегонасиз дебди.

Савол: ХАТДА НИМА ЁЗИЛГАН ЭДИ?
-----------------------------------------------
Агар қийин бўлса, унда сал осонроғини топиб кўринг.
 
Бир гўзал, соҳибжамол малика бор экан.
Унинг ишқида сарсонлар кўп экан. Малика совчи бўлиб келганларга турли хил шартлар қўяркан.
Икки шахзода бир кунда совчиликка келибди. Малика эса уларга шарт қўйибди.
Пойга чопасизлар, кимнинг оти иккинчи бўлиб келса, шунга турмушга чиқаман дебди.
Иккила шахзода нима қиларларини билмай қолишибди. Ахир кимдир албатта биринчи бўлиб келиши шарт эдида. Улар жойларидан жилмай шеригининг олдинга чиқишини истабди. Шу зайлда кун ўтибди. Шахзодалар сира жилмасдилар.
Йўлдан ўтаётган Мистер Қалампир уларга раҳми келиб бир маслаҳат берган экан. Шахзодалар маррага ошиқишибди ва бириси маликага уйланибди.
Тушунтира олмадим шекилли. Унда такрор ўқинг.
 
Савол: Мистер Қалампир уларга нима маслаҳат берган? (Лекин, уларга қалампирдан ишлатишни айтмаган)
-------------------------------------------
Тўғри келмаган бўлса кейингисига урнаб кўрингчи

Бир хон бўлган экан.
Хон қўшни мамлакатга сайр этиш учун меҳмонга бормоқчи бўлибди. У йўлга отланган вақтда бир соқчиси айтибди. Шоҳим бир қошиқ қонимдан кечинг, мен бир соат олдин туш кўрдим. Сиз меҳмонга бормоқчи бўлган жойда душманларингиз бор экан. Сизни ўлдиришарканлар. Шунинг учун у жойларга борманг, дебди.
Хон унинг гапидан иккиланиб, ўзи бормай ўрнига бошқа мулозимларини юборибди.
Соқчи тасвирлаб бергандек, юборган кишиларининг барчаси қатл эттирилибди.
Шунда хон ўша соқчини чиқириб мана сенга бир қоп олтин, чунки мени ўлимдан асраб қолдинг дея у бечорани бир қоп олтин  билан бирга зиндонга ташлатибди.

Савол: Хон нега соқчини зиндонга ташлаттирди?

Комментариев нет:

Отправить комментарий