Меню

вторник, 11 сентября 2012 г.

Шавкат Муҳаммад ҳақиқатдан ҳам жосус экан!!!

Шавкат Муҳаммаднинг аслида ким эканлигини, жосус ёки бошқами, буни бировлар фош этишидан олдин ўзим бунга биринчилардан бўлиб улгурмоқчи бўлдим.
Негами?
Унда тингланг.
Мен ўз мақолаларим юзасидан "Замондош" бош муҳаррири Шавкат Муҳаммад билан маслаҳатлашардим ва маъқул бўлган мақолалар "Замондош" медиа блогида чиқариларди.
Баъзи ҳолларда камчиликлар бўлса у ўз маслаҳатларини ҳеч ҳам аямасди.
Ўша вақтларда асосан "Сусанин ва Моисей" жуфтлигидаги  ва репортаж усулидаги ҳангомаларга зўр берардим.
Сусанин образида аслида Каримов  ва Моисей образида эса Солиҳ жаноблари ифодалар эди.
Бу латифаларга бой бўлган ўзаро дўстларнинг олди қочди гапларидан тузилган диалоглар эфирга узатилар ва бундан мен жуда илҳомланардим. Тўғриси, ўзим ёзган мана шу ҳазил бўлсада ичида ҳақиқатлар ўралган латифаларни ўзим ҳам қайта ва қайта ўқирдим.
Репортаж усулида биринчи бор, "Муқимжон Дексан" мухбирлигида Канаданинг шимолидаги қочқинлар ва улар орасидаги ўзаро нифоқлар тўғрисида баҳс юритиларди. Бу репортаж ҳа эфирга кетиб қолди.
Кейинчалик эса репортаж кўринишига ўхшамасада ўзаро таққослаш маъносида Гулнора Каримова ва Аломатхонларни юзлаштирадиган бир шеър ёздим ва буни ҳам Шавкат Муҳаммадга эмайл орқали жўнатган эдим. Чунки ўша вақтларда яқиндагина ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, "Замондош" сайтига мустақил равишда мақола жойлаштира олмасдим.
Олдинги сафарда Гулнорага  атаб ёзган мақолача яъни "Гулнора менга, Лоласи сенга! Келишдикми оғам?" "замондошда чиққан эди ва бир неча кун кўп ўқилган мақолалар орасидан жой олганди. Лекин, бу сафар эса Шавкат Муҳаммад компьютери бузилганлиги ва  мақолаларни Ризо Обидовга жўнатишимни эмайл орқали маълум қилди.
Ўйлаб қолдим. Нега эмайл орқали менга мактуб жўната олган киши менинг мақолаларимни жойлаштира олмайди?!! Балки мақолада Гулнора Каримова танқид қилингани учундир??? Бу ўша вақтда мени ҳайрон қолдириб иккиланишга олиб келганди.Чунки, "Дунё ўзбеклари" сайтида доимий равишда Каримовни танқид қилиб келган Максим Назиров бир кунда ўзгарди ва Каримовдан кечирим сўралган мақола билан чиқди. Ўша вақтларда бир биримизни энди таниётган ва ҳали ишонч даражасида бирор нарса дейиш мушкул эди.
Куни кеча эса "Замондош" сайтини кўздан кечирарканман Жаҳонгир Муҳаммад номидан Шавкат Муҳаммадга оқ йўл тиланган табрик мақоласининг изоҳида мана буни кўриб қотиб қолдим.

http://zamondosh.blogspot.com/2012/09/blog-post_1985.html#comment-form
Хошимбек
    Мен ёзганимни Шавкатбек яхши тушинади ! У гудак эмас ,кукракга мухтож эмас ,алакачон кукракдан ажратилган ! Рас лаганбардорлар Шавкатбекни олдида айланаётган экан ,демак ихлос куйган кишилар бор экан ! Таксир никобни кутариб уз номинггиздан ёза беринг ! Мен даво килаётганим йук ,адибликни .Бу соха мени кизиктирмайди !Мен мажбур булиб чикдим ,айгокчини устларингга ШОХ килиб кутармокчи булган экансизлар уни фош этиш учун ! Кегин карасам ката гудаклар узларини осмонда кураётган эканлар ,булар билан лофтак уйинини уйнай бошладим !
    19:26
--------------------
Аслида мен мақолани юборган вақтда ҳақиқатдан ҳам Шавкат Муҳаммаднинг компьютери бузилиб қолганди ва ўша вақтда деярли 3 кунларча интернетдаги алоқаси яхши эмасди. Кейинчалик компьютери тузатилгандан сўнг ўз ишини давом эттира бошлади.
Бу ҳақда Ризо Обидов "Замондош" сайтининг муҳлисларини огоҳлантиргандилар.
Аниқлик киритадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам ўша вақтларда "Замондош" сайтининг ўзига ҳам хакерлар томонидан зарар етказилганди. Бунга ишонишим мумкин эди. Чунки бир оддийгина изоҳни ҳам кирита олмагандим ва Ризо аканинг электрон манзилига юбориб у кишидан илтимос қилишга зарурат туғилганди.
Ўтмиш мухолифатида ҳам ўзаро бўлиниш кузатилган ва икки тоифага бўлинишган. Айни шу кундаги каби исломий ва демократик йўналишда ва ўзаро тушунмоқчиликлар натижасида бир бирларига айғоқчи деган тамғани босишга ҳаракат қилишган. Айни ҳолат бугунда ҳам кузатилади.
Эшитишим бўйича, олдинроқ Максим Назировни ҳам ФБР, СНБ, FBI, ва ҳоказолар каби айблар цўйилган экан.
Бу шоввоз эса бу каби кам тамғаларга қаноат қилмадими, Ўзини мардикорлар президенти деб сайлаб олди. Гоҳ қарасангиз, лой суваётган мардикор бўлиб қолади, гоҳ қарасангиз мухофатолог ва ҳк.
Менинг ўзимга келадиган бўлсак ҳали ҳеч ким эътибор бермади чоғимда, ҳалигача тамға олиб улгурмадим, энди олмасам ҳам керак.
На номининг аниғи бор, на биров танийди, на расми бор бўлган бир Мистер Қалампирман холос!
Шавкат Муҳаммад эса ўз расми ва ўз исми билан намоён бўлсада, балки кимлардир уни айғоқчи деб аташаётган бўлсалар эҳтимолдан ҳоли эмас. Барчадан Шавкат Муҳаммадни бу каби ғийбатлар орқали уни ўз ижодий ишидан чалғитмасликни илтимос қиламан.
Бундайларга қарата "Шерлок Хольмс" бўлиб кетгин-э дегинг ҳам келади...
Унинг сирини оча олиш учун эса камида ўша жосуслар билан кишининг тили бир бўлиш керакда...
Қани энди буни келажак кўрсатади, "айғоқчи" дўстим Шавкат Муҳаммад!
--------------------------------------
Мистер Қалампир. Испания 2012

Комментариев нет:

Отправить комментарий