Меню

четверг, 6 сентября 2012 г.

Ёшлар Исмат Хушевга эргашадими?

(холис фикр)
Ажойиб журналист Исмат хушевнинг ҳеч кимда йўқ бўлган характери борки, бу унинг бир томондан жуда ҳам мақталишига ва бошқа бир томондан бошқаларнинг эътирозларига ҳам сабаб бўла олади.
Демак, бугунки кунда Исмат Хушев ёшлар нигоҳида қандай инсон?!
Исмат Хушевдан ўрганиш мумкин бўлган хислатлар ҳам жуда кўп. Бунга ҳеч ҳам эътироз кўрсатиб ўтиришнинг ҳожати йўқ!
Ажойиб бир оиланинг бошлиғи ва ҳозирда журналистика соҳаси билан биргаликда тадбиркорлик ишларини ҳам бир вақтда олиб бормоқда.
Демак, айтиш мумкинки, у бировнинг қўлига қараб қолмайдиган ҳолдадир.
Унга ёзилган изоҳларнинг бирида шу каби маънодаги сўзлар бор эди.
Унда Исмат ака қурган ресторан ҳақида гап бораркан, ўша пуларни Ўзбекистонда тўплаб, кейин канадага олиб бориб ишлатаётган эмиш...
Бунга жавобан Исмат ака шундай маънода деганди.
Бировнинг пулини санагунча ўзингиз ҳам пул топиш йўллари ва чораларини излаб кўринг.
Дарров, яна Исмат Хушевни лаганбардор ёки бошқа деб айтишга шошилманг.
Ўзингиз ҳам керак бўлса оилани юргизиш учун нималар қилмайсиз?! Буни энди сиз ва Оллоҳнинг ўзи билади.
Яна саволингиз тайёр!
Яъни сиз ҳалол пул топишдан гапирасиз.
Ким ўша бирор марта ҳам ғаром луқма емаган???
Бирор киши айта оладими?
Йўқ!!!
Мен Исмат Хушев тўғрисида ёзмоқчи бўлганим унинг ўзи билар билмас бир неча минглаб ўзбек ўғлонларининг ҳаётларини асрашга интилишидир.
Мана бу томондан унинг бу қилган иши диққатга сазовордир.
Бу масалани кўтарганимнинг сабаби эса мен "YUTUBE"да унинг Муҳаммад Солиҳ билан олиб борган музокараси тасвирланган видео парчани кўрганим бўлди.
Мана энди ўша парчани мен томонимдан қандай тушунилганига эътибор беринг.
Ана ундан кейин ўз фикрингизни билдирсангиз майли.
Олдин айтганимдек, Исмат Хушевнинг яхши хислатларининг борлиги билан унинг ёмон хислатларидан бири унинг бироз мақтанчоқлиги ва ҳукуматпарастлигидир. Бу барчага маълум.
Хўш, уни мақтанчоқ десак, уни ҳукуматпараст десак бирор нарса ўзгариб қоладими?
Бу унинг ўз шахсий иши.
Агар сиз ва бизларга ҳам эътибор берилса, бизлар ҳам мақтовни севамиз, бизлар ҳам атрофимиздаги баъзиларга хушомад ҳам қиламиз.
Демак, бу жиҳатларда уни айблаш нотўғри.
Энди эса, Прагада ўтказилган қурултой-2 даги таассуротлар ҳақида тўхталсак...
Исмат Хушев бир неча маротаба Прага Қурултойларидаги бўлган воқеъалар билан барчани холис таништиришга ҳаракат қилди.
Майли, қайсидир пунктлар қолиб кетгандир.
Аммо!!!
Исмат Хушев муҳаммад Солиҳ ва унинг атрофидагиларга шу каби саволларни берганди.
Араб баҳорининг натижасида ҳозирда нотинчлик олдингидан кучайдики, камайган эмас.
ЎХХ барчани олға бошлаб араб баҳорига ўхшаш бир ҳаракат қиладиган бўлса, бунинг оқибати ёмон бўлишини яъни бу каби ҳаракат ҳукумат томонидан қатъиян тўхталишини ва араб баҳори тугул минг ёзу минг қиш каби ҳаракатлар ҳам халқнинг қулоғига осиладиган 1001 кечадаги лағмонларнинг бири бўлишини жонии куйдириб айтди. Яна демократик ёки исломий ҳақдаги саволар билан ҳам юзланди.
Аммо, ЎХХ Исмат Хушевнинг бу каби жон куйдириб айтган гапини деярли унинг(И.Х.) ҳукуматга яхши кўриниши деган фикрлари мияларида чарх урган бўлса ажабмас.
Демократия масаласида ҳамма билган гап. Исломий ва демократик жамият. Бу каби жамият тезда амалга ошириб бўлмаслигини Исмат ака ҳам ва жаноб Муҳаммад Солиҳ ҳам жуда яхши билишади.
Аммо, на чора! Нималардир ўзаро ваъдалашилган бўлса, бу энди қоронғи....
Кимлар Ўзбекистонга бориб, ҳукуматни тахтдан ағдармоқчи, айтингларчи кимлар?
Олти кишидан иборат гуруҳми?
Миллион киши бўлса ҳам нима бўлишини ҳамма биладику!
Ҳукумат ҳам ўзига қарши бирор хавф сезгудек бўлса натижасини кўришга ҳаракат қиладику.
Ёки, буни ЎХХ билмас эканми?
Кимларга бу нарсалар манфаатли?
Агар ЎХХ халққа ёрдам беришни истаса, айтсинларчи, ҳозирга қадар қайси бир бечоранинг кўнглини олишди?
Қайси бир қийналган бечорага моддий мадад бера олди?
Тўғри!
Муҳаммад Солиҳ жаноблари ажойиб шоир. Гап бўлиши мумкин эмас.
Балки, жуда кўп кишини қамоқлардан қутқаргандирлар.
Кўплаб кишиларга ёрдам қўлини чўзгандир.
Аммо, мана шу ерда Исмат Хушевнинг тарозиси жуда оғир босди.
Унинг сайтига назар соларкансиз ёшларни четга ўқишга бориб камол топишларига хайрихохлигини кўриш мумкин.
Аммо!!!!!!!!
Исмат Хушев четга бориб ўқийдиган ёшлардан бир гуруҳ тузиб олиш ва ҳукуматга интилиш каби масалада жуда ҳам "қув" эмас. Оддий бир ёрдам сифатида ўз халқига юзланмоқда.
Яна бошқа томондан эса, ўзи билар ёки билмаган ҳолда жуда кўплаб ўзбек ўғлонларининг ҳаётларининг асралиб қолишига интилаётгандир?!

Энди, айтингларчи, неча ўзбек ёшлари қирилиб битди.
Энди, навбат кимларга?

Кимлар така каби барчани қассобнинг олдига бошлаб боради ва ўзи сурувни орқасига яширинади?...
Исмат Хушев эса нега бунча жон куйдирмоқда?...

Комментариев нет:

Отправить комментарий