Меню

среда, 5 сентября 2012 г.

Диққат, аукцион! Ер сотилади! Бошланғич нархи 5 (беш) квадраллион доллар! Ким оширади?

Замон жуда қизиқда.
Барча нарсанинг ҳам ўз нархи бор.

Сотилмайдиган ва сотиб олинмайдиган нарсанинг ўзи йўқ!
Бир вақтлар Эйфель минорасини қайсидир бир қаллоб бир фирмага сотибди ва пулни олиб жўнаб қолган экан. Ҳа, энди ўша фирма худди Ўзбекистондаги сингари сотиб олган нарсасини дарров бузиб, майдалаб сотишга қизиққан бўлса керакда!

Мана карангки, ернинг ҳам ўз баҳоси бор экан. 



Олимлар бир неча маротаба ерликлар экологик банкротларга айланиб, планетамизни ер ресурсларини ишлатиб тугатиб бўлишди дея огоҳлантиришган. Аммо яхши янгиликлар ҳам бор. Ер ҳамон қиммат нархга эга. 
АҚШлик астрофизик планеталар нархини хисоблаш учун уникал тенгламани ишлаб чиққан.

Бу формулада Калифорния университетилик Грег Лафлин ёш, вазн, ҳарорат ва осмон жисмларини инсон хаёти учун яроқлилигини инобатга олган. Хисоб китобларга кўра Ер 5 квадраллион долларни ташкил этар экан. Қўшни сайёралар нархи қўлайликлари кам бўлгани сабабли анча арзон нархда бўлиб чиқди.

Шундай қилиб келажакдаги инсонлар колонияси – Марс – атиги 14 минг АҚШ долларини ташкил этар экан. Нега у бунчалик арзон? Балким бу сайерага скафандрсиз бориб қолган инсон боши портлаб кетиши мумкин бўлганигадур. Венерада эса иқлим янада ёмон шунинг учун хам бу сайера нархи нолга тенг.

NASA «Кеплер» телескопи ёрдамида топилган инсон хаёти учун деярли яроқли бўлган 1235 эксзосайераларнинг нархи ҳам унчалик баланд эмас. Масалан яқинда топилган, ва иқлими жихатидан Ерга ўхшайдиган Gilese 581 c сайёраси атиги 150 минг долларни ташкил этади, KOI 326.01 эса 250 минг долларни ташкил этар экан. Профессор айтишича 90 млн доллардан арзон бўлган сайераларни ўрганмаса ҳам бўлар экан.

Комментариев нет:

Отправить комментарий