Меню

пятница, 14 сентября 2012 г.

Ҳаётнинг "дода" маслаҳатлари...

Қандай қилиб осон ва тез ухлаб қолиш мумкин:
Орқангиз билан ётиб, баданингизни бўш қўйинг. Кўзингизни юминг, ва ёпиқ қовоқларингиз тегида, кўз қорачиғингизни юқорига қаратинг. Бу уйқу пайтидаги кўзларнинг нормал ҳолати. Бундай ҳолатни қабул қилган киши, тез, осон ва чуқур уйқуга тушади. Виктор Суворовга ишонадиган бўлсак, ушбу методика РББ (ГРУ) ходимларига 10 йиллар давомида ўргатилади.

Эрталаб вақтли уйғониш:
Ҳар куни будильник ёрдамида бир вақтда уйғониб, чарчаганда ухлаш керак. Уйқуга 2 хил муносабат бор. Биринчиси – бир хил вақтда ётиб, уйғонишга одатланиш. Иккинчиси – чарчаганла ухлаб, уйқуга тўйганда уйғониш. Тўрғай бўлишни ўрганиш учун, ушбу икки муносабатни бир-бирига қўшиш керак. Ушбу усул, одатдагидан камроқ ухлашга ёрдам беради: аслида инсон бундай кўп уйқуга мухтож бўлмайди.

Қўлдан саримсоқ пиёз ва балиқ ҳидини қандай ювиб ташлаш мумкин:
Бирор бир зангламацдиган нарсани совун тариқасида ишлатиш. Махсус пўлатдан ясалган совун бор, бироқ оддийгина қошиқ, ҳудди шундай таъсир қилади.

ДАН ҳодимининг трубкасини қандай қилиб алдаш мумкин:
Наркологлар гапларига кўра, тестлаш олдидан бир неча чуқур нафас олиш, вазиятни сақлаб қолишингиз мумкин: қондаги спиртнинг мавжудлиги, чиқарилган нафасда спирт концентрацияси орқали, бевосита аниқланади. Ўхшаш усул: трубкача ёниша секин нафас чиқариб, кескин нафас олиб уни трубкачага чиқариб юбориш.
Керакли ҳужжатни имзоланишига эришиш:
Юристларнинг профессионал усули: ҳар қайси шартнома – хат боши, оралиқларни ҳисобга олмасдан туриб, кичик шрифтда ёзилган бўлса ҳам – бир вараққа сиғиши керак. Ҳар қайси аризалар, тушунтириш хатлари билан ҳам бу усул ишлайди.

Маст бўлиб кўриниш:
Одатда, ҳамма ўзини маст деб кўрсатишга ҳаракат қилади: чалкаш-чулкаш гаплар, гандираклаган юришлар ва ҳоказо. Яна ҳам самарали услуб – жудаям, жудаям ҳушёр инсонга тақлиб қилиш. У ҳар бир гапини назорат қилиб, ўта секин гапиради ва ҳаракат қилади. Бундай ўйин ҳақиқатга яқинроқ кўринади.

Ёдга келтириш қийин бўлган нарсани, эслаш:
Агар, мисол учун, дўстингизнинг фарзанди неча ёшга тўлганини эслолмасангиз, у неча ёш бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб кўриш керак. Таваккалига айтиб кўринг. Кўпинча, бундай вазиятларда мия бўшашиб, қаерлардадир адашиб қолган тўғри жавобни тақдим этади. Ушбу услуб, Фрейд томонидан исботланган.

Матндаги хатоларни ўтказиб юбормаслик:
Матнни жуда тез ўқиш пайтида, миянинг ўзи хатоларни тўғирлайди. Бундай ҳолатларда, тажрибали корректорлар, матнни пастдан юқорига ўқийдилар, бундай қилиб, эътибор, матн мазмунилан сўзларга қаратилади, диққатлик эса, ошади.

Тирбанд барда, ичимликни буюриш:
Асосийси – оломон орасидан, бар олдига етиб бориб, уни маҳкам ушлаб олиш. Тиргакнинг устига байроқни осиь қўйиш кераклигини тасаввур қилиб кўринг. Қолгани – техниканинг иши: бар столининг ёнига тиқилиб ўтиб, бармен диққатини ўзига жалб қилиб, буюрмоқчи бўлган нарсангизни аниқ ва лўнда айтинг, бунда нечтадан кераклигини ҳам бармоқларингиз ёрдамида кўрсатинг. Асосийси, қўлингизда иккита банкнота ушлаб кўрсатинг.

Аэропорт ходимлари билан муомала қилиш:
Агар бирор муаммони дарҳол ҳал қилиш керак бўлса (масалан,шунчаки рўйҳатдан ўтиш эмас, балки бекор қилинган рейсни қайтадан брон қилиш), клерк-вакилга навбатда тургандан кўра, авиакомпанияга мобил телефон орқали қўнғироқ қилиш осонроқ.

Ресторанларда заҳарланиб қолмаслик учун:
- Нью-йорклик ошпаз Энтони Бурден “махсус таклиф” ва “Ошпазнинг махсус таомлари”га эҳтиёткорлик билан қарашни маслаҳат қилади, бу туриб қолган маҳсулотларни ишлатишнинг осон йўли бўлиши мумкин.
- Одами кам бўлган ресторанларда эҳтиёткорлик билан танаввул қилиш. Бундай ресторанларнинг музхоналарида яроқлилик муддати ўтиб кетган, жуда кўп махсулот туриб қолган бўлиши мумкин. Камдан кам ҳолларда ошпаз, бундай маҳсулотларни биринчи навбатда ишлатишдан ўзини тута олади.
- Якшанба кунги бранчларга эҳтиёткорлик билан қараш: улар ёрдамида жума ва шанба кунлари ейилмаган таомларни ишлатишади. Креветкали салат – ўлган креветкаларнинг мозори. Бальзамик сиркада ҳўлланган балиқ, грильда қовуриб бўлмайдиган даражага келиб қолган балиқ. Якшанба куни ошпазларнинг қадимги мақоласи бунга мос келади: “Соус овқатнинг камчиликларини яширади”.
- Душанба куни балиқни буюрманг: хатто тирик балиқлар сотиладиган бозорлари бор бўлган шаҳарларда ҳам, бу балиқ, пайшанба куни буюрилган ва дам олиш кунларида ҳам ейилмай қолган балиқ бўлса керак. Шу вақтгача у ҳар икки дақиқада очилиб ёпилган музхонада ётган бўлса ажаб эмас.
- Балиқ етказиб берувчилар, ўз мижозларидан фарқли равишда, ҳеч қачон қилич-балиқни буюрмайдилар, чунки улар, шу балиқда яшайдиган уч метрли қуртларни кўришган.

Навбатда камроқ туриш учун:
Энгузоқда жойлашган касса қоидаси: энг узоқда ва етиб бориш қийин бўлган кассага одамтда камроқ одамлар боради. Доим бўлмаса ҳам, лекин қўпинча, супермаркет кассаларида бу қоида яхши ишлайди.

Кулдонни ювиш:
Уни аввал мебель полировкалаш воситаси билан артиб ташлаш керак.

Пиёзни кўз ёш тўкмай артиш:
- Пиёзни 10 дақиқага музхонага қўйинг. Пиёзнинг ўзига хос ҳидини ҳосил қилувчи, учиб юрувчи дисульфидлар, ҳамда кўз ёшларнинг сабаби бўлган пропантиаль, тўраш давомида ундай кўп чиқмайди.
- Пичоқни совуқ сувда ювиб ташлаш.
- Ёнингизга шаъамни қўйиб қўйинг: олов учиб юрувчи бирикмаларни ўзига тортиб олади. Шунингдек, ёнингизга қайнаб турган сувни қўйишингиз мумкин (бундай ҳолларда, уларни буғ ўзига тортади) ёки вентилятор – уларни четга шамол ёрдамида учириб юборади.
- Тўраш жараёнида сақич чайнаб туринг.

Дайди итларни даф қилиш учун:
Пластик бутилкачадаги ёки сувли пистолетчага солинган, уч фоизли новшадил спирти эритмаси ёрдамида. Гармдорили баллончадан фарқли ўлароқ, доим ишлайди: айниқса, агар оқим билан айнан бурунга сачратишни уддалай олсангиз, кучук ярим соат-бир соатга йўналишини йўқотади. Ушбу услубдан, одатдан, почтальонлар фойдаланишади.

Урушда энг самарали зарбалар:
- “Кўз-томоқ-чов” формуласини ёдда сақланг. Човга қуйидагича уринг: оёқни дейрли 90 градусга кўтаринг ва уни кескин тиззада ростлаб олинг. Томоққа – қўштомоқни бармоқларингиз суяклари билан эзинг. Кўзга – бармоқларингиз билан санчиб олинг.
Қўлостида бўлган буюмлардан фойдаланинг: ёнингизда (калит, зонт, ручка, зажигалка, сумка, китоб), энингизда (куртка, камар), атрофингизда (таёқ, тош) бўлган ҳар қайси нарсалардан фойдаланинг. Ярим бўш бўлган пластик бутилкаси, жиддий қурол сифатида қўлланилиши мумкин.
- Кафтларингиз билан қулоқларга уринг. Қийинроқ бўлган зарба – етарлича осон чек қўйилиши мумкин, лекин агар зарба беролсангиз, 15 сонияча киши нима бўлаётганини умуман тушунмай қолиши мумкин.
- Бурунга зарба беринг – 3-5 сонияларга душманни чалғитади.
- Пешана билан қаншарга зарба беринг. Одатда бундай зарбадан кейин, уруш ҳам тугаб қолади. Одатда, буруннинг синиши билан.
- Тирсак билан жағ ёки чаккага зарба. Уринма бўйлаб берилади (хидди дарҳол орқани қичиш зарур бўлиб қолганидек), кейин тезда орқага – яна бир бор ва бурунга. Шунингдек, яқин урушда, тиззалар ҳам юқори самара беради.
- Оёқ билан болдирга уриш. Айниқса оёқларингизда қаттиқ учли ботинка бўлса, жуда оғритадиган, зарба ҳисобланади.
- Оёқ билан оёқ кафти бўйича юқоридан пастга зарба бериш. Душман, ўз-ўзидан букилиб қолади, ундан кейин эса, комбинацияни тиззи билан бурунга зарба бериш билан тугатиб қўйиш керак бўлади.

Милициячилар текширувига учраб қолмаслик учун:
Катта гулдаста харид қилиш. Баъзи тушунтириб бўлмайдиган сабабларга кўра, одатда. Милициячилар қўлида гул бор инсонларни тўхтатишмайди – бундан кўпгина давлатлардаги жиноятчилар фойдаланишади.

Кучук ташланганда нима қилиш керак:
Кучук югуриб ёнингизга келса – чўккалаб ўтириб олинг. Ҳайвонда қуйидаги программа ишлаб кетади – катта эди – кичиклашди, демак ташланишга тайёрланяпти. Ҳимояланувчи эса, аксинча, катта бўлиб кўринишга ҳаракат қилади. Агар, нишоннинг ўзи ташланишга тайёрланиб турган бўлса, унинг ёнига бормаган ҳам яхшидир. Бундай воқеаларнинг 99%ларида, кучук дарҳол тўхтайди, ва максимум ириллаб қолиши мумкин. Бундай усулдан, алоҳида вазифа бажарувчи отряд аскарлари фойдаланишади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий