Меню

суббота, 8 сентября 2012 г.

Инсонда 4 та бурун тешиги бор экан!

Бундай ихтирога балиқлар нафас олиши тадқиқотлари олиб келган.
Балиқлар сувдан кислород олишади.
Балиқларни кўпчилигида 2 жуфт бурун тешиклари мавжуд: балиқларнинг олди қисмида – сув кириши учун ва 1 жуфт “чиқариш трубалари” деб аталмиш сув чиқариш учун.
Савол, агарда инсон балиқлардан пайдо бўлган бўлса бу ҳолатда, қолган бир жуфт бурун тешиклари қаёқга йўқ бўлган?
Жавоб: юнонча choannae (“мўри”) номли, бошни ички қисмига жойлашган бурун тешикларига айланган.
Улар инсон бўғизи билан боғланган бўлиб, бурундан нафас олишимизга ёрдам беради.
Ички бурун тешикларидан хавони қайта чиқиб кетиши инсон оғзи орқали таъминланади.
Яқинда хитой ва швед олимлари Kenichthys campbelli номли 395 млн. йиллик айнан шу жараённи ўртача босқичини намоён этувчи балиқ қолдиқларини топишган. Балиқ олди тишлари ёнида 2 дона бурун тешигига ўхшаш тешиклар аниқ кўриниб турарди.
Kenichthys campbelli балиғи ҳам сувда ҳам қуруқликда яшовчи, сув тагида ва ерда нафас олиш қобилиятига эга жонзодларнинг тўғридан тўғри авлодидир.
Бурун тешикларининг бир жуфти сув саёз жойларда ётиб озиқланишга имкон берса, 2 чи жуфт бурун тешиклари эса худди тимсоқларни бурун тешиклари каби сувдан чиқиб турган.
Тишлар орасидаги бундай тешикларни инсон эмбрионини илк босқичларида намоён бўлади. Бундай тешиклар битта бўлиб қўшилиб кетмаса инсонда “бўри оғзи” пайдо бўлади.
Шундай қилиб бир балиқ инсониятни 2 та энг қадимги жумбоқларига ойдинлик киритади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий