Меню

воскресенье, 9 сентября 2012 г.

Ёшлар майдони

Posted on September 10, 2012 by JM
Омад, Шавкат Муҳаммад!
Шавкат Муҳаммаднинг услуби Абдулла Қодирийнинг Жулқунбой тахаллуси билан ёзган ҳажвлари ва фелъетонларидаги услубга ўхшаб кетади. Кутилмаган иборалар ва кутилмаган фикрлар… Ҳаммаси янги ва илгари эшитмагансиз. Эшитгансиз, лекин атрофдаги одамлардан, aммо сатрларга сингиб кетган саслардан эмас.
Шавкат Муҳаммад янги сўзлар ва фикрларни сатрларнинг орасига жойлаб, тотли “сандвич” қилиб, мухлисларига тақдим этади. У уруснинг гапини ўзбекчалаштириб, “девор”ларни “шпакловка” қилиб юборади. Кўнглингиздан ўтиб турган гапларни шартта айтади қўяди. У билан баҳслаша олмаганлар уни ҳақоратлай бошлайдилар. Руҳи касал ва қалби сўқир одамлар шундай иш тутадилар. Уларга бешикда теккан касал бу! Тобутга солиб кетадилар.
Кўпчиликнинг эса Шавкат Муҳаммадга қойил қолмасдан иложи йўқ. У ўз ҳақиқатини айтади
ва бунга қойил қолмаслик мумкин эмас.
У тўғри келган одамни танқид қилавермайди. Ўз аравасини тортиб юрган одам билан кимнинг иши бор. Агар бир вазифани бўйнига олиб, ваъдани бериб, бажармаётган бўлса унинг тепкиси келиши аниқ.
Танқид қилган одамни “МХХчи” дейиш модага айланган. Шавкат Муҳаммаднинг ёзганларини ўқиб, агар “МХХ” дегани шунақа бўлса, зулм остидаги Ўзбекистонга бундай “МХХ”лар жуда керак деган фикр ўтади кўнгилдан. Балки, улар “МХХ” дер эканлар Мазлум Халқнинг Хизматида дейишмоқчидир. Ундай бўлса, узр!
Шавкат ўзини демократман деса, уни дарҳол даҳрийликда айблай бошлайдилар. У эса агар сен яҳудий бўлсанг ана сенагогингга бор ва истаганинг қадар ибодатингни қил, агар сен насроний бўлсанг, черков сеники ва хохлаганинг қадар ибодатингни бажаравер, агар сен мусулмон бўлсанг, мачитлар, жомеларнинг эшиклари сенга очиқ, ибодатда эркинсан демоқчидек. Фақат ким бўлишидан қатъий назар ўзи билмаган ва ўзи тушунмаган нарсани оний манфаат учун унинг онгига тиқишга уринса, ўшани ҳажв қилади.
Қолоқлик, худбинлик, халқ ва Худо номини сотиш, диктаторлик, золимлик, бечораларнинг ҳақи ва ҳаққига хиёнат каби иллатларни кўрганда у гапини дангал айтади. Ишонмасангиз унинг хос сайтига кириб, ёзганларини яна бир карра кўздан кечиринг.
Дарвоқе, бу гапларни айтишимга ҳам унинг “Шавкат Муҳаммад” номи билан очган хос сайти сабаб бўлди.
Ўзбек адабиёти ва журналистикасининг бундай сўз соҳибларига эҳтиёжи бор. Эски сўзлар яхши, лекин янги сўз ундан ҳам яхши. Чунки янги сўзни ҳамма ҳам aйтолмайди.
Омад, Шавкат Муҳаммад!
ЖМ.

-------------------------------------
Шавкат Муҳаммад, дўстим!
Гарчи менинг юзимни ҳеч қачон кўрмаган бўлсангиз ҳам, доим ижодда ва қалбан муштаракмиз! 
Инсоннинг юзи чиройли бўлиб иши ёмон бўлса, демак мана бу нарсалар айб.
Юзма юз кўришгунча!!!
Келгуси ижодларга омад, дўстим!
Биласизки, мен ҳам Сизнинг муҳлисларингиздан бириман!
Ҳурмат билан Мистер Қалампир

Комментариев нет:

Отправить комментарий