Меню

воскресенье, 9 сентября 2012 г.

Жаноб ҳолдор "диктаторча"ларга раддиянинг додаси!

Ўзларингиз эмасми Ўзбекистонда матбуот бўғилган , деганлар. Эндичи? Кимлар ёшларнинг эркин, холис фикр билдиришига қаршилик қилаётган? Икки ўн беш бир ўттиз эмасми?
"Ёшлар Исмат Хушевга эргашадими?" номли мақола чиққанида (07.09.2012) гапнинг моҳиятига етмасдан,  ёшларнинг фикрини инобатга олмасдан, уларнинг фикрини мулоҳаза қилмасдан, ўзаро фикр алмашишларига ҳалақит берган, чақирилмаган, ҳақоратлашлар билан бир вақтда салом аликсиз дастурхоннинг устидан юриб кетган "ҳолдор мушуклар ва шу тоифадаги"ларга бағишланади.
Бу каби тоифаи мижозларга атаб "Ўзга сайёралик мушуклар мухолифатига раддия" ва куннинг бу каби ҳам аҳмоқона ҳамда жоҳилона ишига атаб "Куннинг латифаси"ни ёзган эдик!
Лекин, ҳалигача Исмат Хушевнинг саволида ўзбек ўғлонлари ҳаётини асраб қолиш ва Араб баҳори каби аҳмоқона ишларни ҳукумат томонидан қатъият бостирилишига урғу берилганлигини баъзи жойларда инкор этилди ва баъзи жойларда аҳамият берилмади.
Биз ўзбек ёшлари эса кимларнингдир манфаатлари йўлида қирилиб, битиб кетишни истамаймиз!
Марҳамат, ўзини шерман дея мазмун ва моҳиятга бормаган, бизларни ҳақорат қилган ҳолдор мушуклар! 
Ёшлар сиз каби оғзи шалоқларга эргашсинми, бунга эргашмай?
Кейин ўз фикрингизни айтарсизлар.
Бизнинг эфиримизда сизларга ҳам жой бор! 
Фақат олдинги сафардек, микрафонни устига чиқиб олмасдан инсон каби одоб ва аҳлоқ билан гаплашинглар, илтимос! Олдинги сафардек, ҳам ҳақоратлаб, сен кимсан ўзи дея бўлмағур саволарни бериб ўтирманг!
Агар каллангизда сариқ чақалик ақл бўлмаса, жим туринг. Бу ҳам одобнинг бир тури. Одобдан гапирганларга ҳақоратлаб "сен менга одобдан гапирма" деб пўписалар ҳам қилиб ўтирманг!
Янада, тилингиз қичиётган бўлса мана бу мақола "Иллатлардан соф бўлсин дунё (1)" ни ўқиб чиқинг. Бу ерда айнан интернет тармоқларидаги суҳбатларда ўзаро одобли муомалада бўлиш кераклиги ёзилган. кейингисини ёзиб тугатай дедим.
Гапимнинг исботи шуки, Сизлар мени ҳақорат қилган бўлсангизларда ўз принципларимда туриб сизлар каби интернетда ҳақоратлар қилмадим.
Уялинглар бу кунингиздан ҳолдор мушуклар! Сизларни яна қандай атаб мақтаў мумкин?! 
Мана энди марҳамат.
------------------------------
Мистер Қалампир

Комментариев нет:

Отправить комментарий