Меню

понедельник, 10 сентября 2012 г.

ДИН ВА ДУНЁ: Сулаймон пайғамбарнинг девлари...

Ҳар бир инсон ёшлигида жуда кўплаб эртакларни эшитиб катта бўлади. Ёшликда эшитган барча эртак қахрамонларига бирдам айланиб қолгимиз келади. Улардек қаҳрамонликлар қилиб шон шуҳратга эришмоқчи бўламиз. Улар ҳақиқий ҳаётда ҳам мавжуд каби бутун вужудимиз билан ишонамиз. Ўша эртакларнинг ҳаёт билан боғлиқ эмаслигини эса бир неча йиллар ўтибгина ишонч ҳосил қиламиз.
Девлар, баҳайбат маҳлуқлар бор эканлигини эса ёшимиз катта бўлгандан сўнг ишонмаймиз. Чунки, бизлар катта бўлиб қоламизда!
Жуда ёшлигимда эшитгандим. Балки, сизлар ҳам эшитгандирсизлар?
Қиёмат қойим яқинлашган вақтларда инсонлар пахта ғўзапоясига нарвон билан чиқиб пахта теришади деган гапларни.
Буни икки  ҳолда тушуниш мумкин.
1. Ҳақиқатдан ҳам инсонларнинг таналари борган сари генетик жараёнда кичиклашиб боради ва улар ҳозирги кундаги ўсимликларга нарвон билан тирмашиб чиқадилар. Бунда ҳам агарда ўсимликлар ўзгармай қолса!
2. Ўсимликлар генетик ўзгаради ва тана жиҳатидан жуда катталашиб кетади. Бунда дарҳақиқат инсонлар нарвон билан ёки шу каби қўлланувчи воситалар билан уларга чиқишга уринадилар.

Энди, масаланинг мазмун моҳиятига келайлик. Барча эшитган бир диний масаладаги ҳолат. Яъни памғамбар Сулаймон (СА) га барча девлар ва  бошқа турдаги барча ўсимлик ҳамда жонзотлар бўйсундирилиб берилган. Улар памғамбарнинг измида бўлганлар.
Памғамбар қаср қуришда девлардан фойдаланган деган фалсафа мавжуд.
1.Агарда ўзга дунё цивилизациясидан кўмак олинган бўлса, памғамбарга генетик қуллар тақдим этилган бўлиб чиқади ва ўзга сайёралик келгинди деймизми ёки аждодларимиз деймизми, булар чин бўлиб чиқади.
2.Агарда Оллоҳ томонидан бу каби ҳолат тақдим этилган бўлса, унда девлар масаласи тўғри бўлиб чиқади. Лекин девлар оловдан яратилганликлари учун улар истамасалар бизларга кўриниш бермайдилар. Демак, уларнинг ўлиши ёки ўлмасликлари орасида савол туғилади. Агар ўлмаса, унда ҳеч қанақанги танани бизлар топа олмаймиз. Агарда улар ўладиган вазиятда бўлса унда уларнинг оловдан яратилганликлари сабабли барибир таналарини топа олмаймиз 

Савол: Унда видеофильмдаги ҳолатга нима баҳо берасиз?
             Булар девми ёки генетик ўзгаришми? .
-------------
Мистер Қалампир

Комментариев нет:

Отправить комментарий