Меню

пятница, 7 сентября 2012 г.

Куннинг латифаси

Дўстим Шавкат Муҳаммад жуда қувда.
Шундай саволлар берадики, кишини шошилтириб қўяди.

Шавкат Муҳаммад: Қалампирвой! Бугун уйингизнинг олдидан ўтиб кетаётганимда уйингиздаги мушуклар жуда ғалати миёвлашдида. Нима бало, бирортасини..-а??
Мистер Қалампир: Ундай деб ўйламанг. Мушукларни чўмилтираётган эдим, холос.
Шавкат Муҳаммад: Қўйсангизчи. Мушукни чўмилтираётганда, ҳеч ҳам бунақа овоз чиқармайдида.
Мистер Қалампир: Тўғри чўмилтираётганимда овоз чиқармади. Сувини сиқиб қуритиш учун бураётганимда миёвлашни бошлади, қаранг!....

Комментариев нет:

Отправить комментарий