Меню

вторник, 11 сентября 2012 г.

Дарак бергил Қодиржон ёки исминг Ботиржон....

Қодиржон Ботировни қидиряпмиз...
2010 йилнинг июнь ойидаги Қирғизистондаги хунрезликлар такрорланмаслиги учун нима қилиш керак, деган савол атрофида Замондошда Анжуман, деб номланган махсус дастурни бошлаб, унда бир қатор ўзбек зиёлилари фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлагандик.

Анжуман эшиттиришини Қирғизистонда ҳам тинглашгач, таҳририятимизга муносабат билдириб мактублар ва овозли ёзувлар кела бошлади.

Шунингдек Ўшликлар ҳаётидаги бугунги муаммолар ёритилиши учун матбуот минбари йўқлиги боис Замондошга ўз дардларини, ўй- мулоҳазаларини билдириб туриш учун имконият яратиб берилишини сўраб ёзилган хатлар ҳам олдик.
Ҳаттоки Замондошга Ўшдан туриб жамоатчилик асосида кўмакдошлик қилишга тайёр ҳамкорлар ҳам чиқишди.

Ўшалардан бири Ўшлик Ўзбек тахаллуси билан мақола ҳамда хабарлар, радиосуҳбатлар йўллай бошладики, эндиликда Қирғизистон жанубидаги ҳолатни ўша жойдан туриб кузатиб бораётган Замондош ҳамкоридан билиш имконияти бор.

Ўшлик ҳамкоримиз жамоат жойларида, хонадонларда бўлиб ўшлик ўзбекларга мкирофон тутиб, уларнинг айтганларини оммага етказишни бошлади.

Бу галги юқорида эшитганингиз радиолавҳа "Қодиржон Ботировни қидиряпмиз...", деб номланиб, унда ўшлик фуқаролик фаолларидан акушер-гинеколог Сожида Иброҳимова сўзлайди.

Аввалги эшиттиришларга муносабат билдириш учун Қодиржон Ботировга телефон орқали боғланиб, суҳбатларни электрон манзилига йўллагандик. Бироқ у киши бизга ваъда берган бўлсаларда, ҳозирча номаълум сабабларга кўра садо йўқ.

Сожида Иброҳимова айтганларига муносабат билдириш учун эса Замондошга Қодиржон Ботировни яна бир бор суҳбатга таклиф этамиз.

Замондош таҳририяти.
11:50
http://zamondosh.blogspot.com/2012/06/blog-post_1903.html
11:51
Бу линк аудиога

Комментариев нет:

Отправить комментарий