Меню

пятница, 7 сентября 2012 г.

Ўзга сайёралик мушуклар мухолифати вакилларига "раддия"!

 Ёшлигимда эшитардимки, киши кечқурунлари юрcа олабўжими хуллас шу каби расво нарсалар унга ташланишаркан.
Бу энди ёшликдаги эртаклар.
Кўп бўлмади.
Бугун ҳам шундай бир воқеани бошимдан ўтказишимга тўғри келди.
Бунда олабўжи, ўлмас кашшей, ёсуман кампир, алвасти, уч бошли аждарҳо ёки дев певлар йўқ!
Бу эртакларнинг ўта замонавий ва маданиятлиси.
Бу ҳодиса- воқеъда ўзга сайёра вакиллари билан ўзаро интернет сайтдаги бўлган муносабатлар ҳақида гап боради.
Ҳаммаси бир Исмат тоға дейдиган бирига қараб, у киши ҳақида бир мақола ёзиб ёзаётганимда қайсидир ўзга сайёраликнинг мушугими ёки ўзининг думини босиб олибманки, мушукми ёки пушукми дейдигани  хуллас қайсилигии билиб бўлмасди, юзинг кўзинг демай чанг солиб қолса бўладими.
Булар чанг солишни бошлашса ўта зверлашадиган ҳолати бор экану билмасдан пиш.. пиш... мишш..мишшшш деб эркалаб тураверибман.
Булар одоб сақлаб жим турганимни кўриб янада қаттиқроқ миёвлашга тушишдики...
Буни сизга қандай тушунтирса бўлади?!... Ҳа!... Кечқурундаги мушукларнинг "увлашлари" борку.... ашандан ҳам юқори овозда....
Авваллари бунақанки ҳолатда одамлар мушукни ҳақоратлаб сўқишарди.
Замон тескарисига айланиб кетибди.
Интернет тармоқлари орқали ўзаро фикр алмашиш учун барчамикрофонларни ёқиб қўйганлигим буларга роса қўд келдида.
Умрида микрофон кўрмаган эканми, бечоралар микрофоннинг устига чиқиб олишди денг!!!
Микрафонлардан тушай дейишмайди.
Миёвлашгани миёвлашган...
Секинроқ, илтимос, бирма бир миёвланглар деганимга қарамасдан улар ҳам ўзбекча қилиб энг кучли ҳақоратларни микрофонда айтишни бошлашди. Мушукларнинг ҳам оғзи шалоқ бўларканда-а?....
Баъзилари ананимча усулда, кимлардир ўз эшшагидан ...кечирасиз ....ўз отидан демоқчийдим, хуллас  мушукларга ҳам кўпгина ўзбек исмларини беришган чамамда.
Жим турибман. Мен ҳам ҳақорат қилсам бўларди. Меҳмон отангдан улуғ деб уларга жимгина қараб тураверибман...
Ўз уйимда менга қараб жуда кўп миёвлашдида...    майли дея қўяқолдим.
Миёвлашлари жонларига тегдими, мени кимлигимга қизиқиб қолишди. Гўши ширинмиёки бошқача дея ўзимга ҳам саволлар бериб кўришди. Жавоб ололмагач, мени судга бериб айбдор ҳам қилишмоқчи бўлишди. ва ҳоказолар..
Пўписалари ҳам ажойиб. Қўл силтаб қўяқолдим. Агар ҳоҳлаганимда бир бирига думларини ҳам боғлаб қўйишим мумкин эдию, майли булар мушукда дедим. Кейин Американинг биноси олдига бориб Мистер Қалампир ҳайвонларга азоб бермоқда деб плакатлар кўтариб чиқишмасин деган хаёлга бордим.
Ўзим ҳам бу каби мушуклару ҳайвонот оламига меҳрли бўлиш керак деб такрорлаб юраман.
Уларнинг орасида баъзи инсофли одамлар бор эканки, мушукларнинг кўплигидан эътибор бера олмаган эканман.
Бириси, микрафонни ўчиришимни маслаҳат қилса, иккинчиси олийжанобларча муомалада бўлди.
Микрофонлар одамлар учун қурилганини қандай тушунтира олиш мумкин эди?!
Ҳалиям микрофонларнинг ўчириш тугмаси қўлимда экан.
Бўлмаса, нималар бўларди.
-------------------------------------------------------------------------------------

УЗР СЎРАБ, ДЎСТ ВА МУХЛИСЛАРГА
Юқорида ёзилган гаплар инсофли, диёнатли, сабр бардошли ва олийжаноб инсонларга ва азиз муҳлисларга тегишли эмас!
Очиқ эфир қилиб ўзаро конференция ташкил қилмоқчи бўлдик.
Чақирилмаган меҳмонлар салом аликсиз кириб келиб дастурхоннинг устидан ҳам юриб кетишди.
Ҳозирга қадар комментлар автоматик ҳолда эди.
Бу каби ишончни оқланмаслиги сабабли комментлар фильтрланиши зарур деган хулосага келдик.
Менимча ўзаро ҳурматда суҳбатлар, дебатлар қуриш имкониятим йўқ!
Агар кимдир бу каби ишни яъни очиқ конференция тизимига ўтказиш истагида бўлса, улар очиқ хатларга ўз электрон манзилларини қолдиришлари сўралади ва  комментлар фақат улар учун автоматик ҳолга келтирилади. бошқа анониму маномимларга эса фильтр қўйилади.
Ҳурмат билан Мистер Қалампир.
 

Комментариев нет:

Отправить комментарий