Меню

среда, 5 сентября 2012 г.

Долларнинг қалбакисини қандай аниқлаш мумкин?

Бирор кишидан пул олганингизда ҳар бир купьюрани алоҳида текшириб оласизми?
 

Миллий вальюта бўлса, бу бошқа масала. 
Сизга $ 100 долларлик купьюралар аралаш ўз миллий вальюталаримиздан беришса, олармидингиз?

Олардингиз.

 Лекин чет эл вальютаси бўлса нима қилиш керак?
Биров сизнинг қўлингизга мана бу банкнотани тутқазди. 

Олармидингиз?

Иккиланиб қолдингизми? Энди сизни тўртлантириб ҳам биламиз.
Мана бунисига нима дейсиз? 



Аммо сиз қўрқманг!

Биз ҳозир сизларга долларлар ҳақидаги кўплаб сирларни очиб берамиз.
АҚШ ҳукуматининг ҳисоб китобларига қараганда ҳар юзта доллар банкнота (купьюра)сининг юздан биттаси (1/100) қалбакидир.Нашр қилиш соҳасидаги яқин ўтмишда юз берган ривожланиш ва жуда катта миқдордаги қалбаки долларни ҳисобга олганда бу жуда ҳам кичик ҳажмни ташкил этади.
Шунинг учун ҳам АҚШ махфий хизмати (US Secret Service) қалбаки долларлар ҳақидаги ҳар қандай ишни диққат билан текширади ва шу юзасидан ҳам долларни қалбакилаштириш ёки уни савдога киритишга ҳаракат қилиш оғир жазолар билан сийланади. Бундан ташқари, доллар купьюраларининг юқори даражадаги хавфсизлиги хусусиятлари туфайли унинг қалбакисини ясаш жуда ҳам мушкул иш ҳисобланади.
 Сиз юқорида кўрган купюралар аслида йўқ деб ўйлайсизми?

Бор албатта!
Аммо жуда кам миқдорда чиқарилади.
Масалан $1000 000 долларлик купьюрадан атиги 112 дона чиқарилган холос. Демак, оддий кишилар учун унинг бор ёки йўқлигининг аҳамияти йўқ. Фақатгина кўришнинг ўзи ҳам  кимларгадир насиб қилади, кимларгадир эса йўқ.

 Эътибор қилиб қаралса, купюраларнинг турлича эканлигини кўриш мумкин.
Тўғри, улар қайси йилда ва қайсидир байрам шарафига чиқарилгани билан фарқ қилиши мумкин.
Масалан: $ 1000 долларлик купьюралар



Буларнинг сериясида $ 500 долларлик ва $10 000 долларлик купьюралар ҳам ўрин олган.


 Барча  танийдиган ва севиб ардоқлайдиган доллар бу $100 долларлик купюрага кана тушди.



 Негами?
Негаки, бу каби купьюраларни ишлаб чиқариш тўхтатилди.


 Энди тўхтатиб қўйилган бўлса нима қиламиз деб юрагингиз ёрилмасин.

Сизлар алданиб қолмасликларингиз учун бир ажойиб маслаҳат бераман.
 
Долларни қалбакиллаштириш қанчалар қийин бўлса, уни қалбаки ёки ҳақиқийлигини аниқлаш шунчалик осондир.
Қўлингиздаги долларни қуйидаги усуллар билан аниқлайсиз. 

1) Доллар купьюрасининг матнини қўлингиз билан ҳис қилинг. 

Пул билан кўп муомалада бўладиган кассир ёки бошқа шахслар паст сифатли доларни шундай қўлида ушлаш орқали билиб олади. Сизда шундай қобилият ёки тажриба бўлмаслиги мумкин. Лекин аксарият шахслар доллар устида ёзилган матнларга қўлларини теккизиш орқали уни ҳақиқийлигини текшириб оладилар. 
Биринчидан доллар қоғозлари очиқ савдода сотилмайди. 
Икинчидан қоғоз ва сиёҳнинг таркиби маҳфий сақланади. 
Ҳақиқий доллардаги сиёҳ тепага қараб бир текисда сурилган бўлади ва матни ўйиб қоғозга тушурилган бўлади. Айниқса, қўлингиздаги доллар купьюраси янги бўлса, сиз унинг матнини қўлларингиз билан аниқ сезасиз!. 

2) Долларни бошқа доллар балан солиштириш. 

Қўлингиздаги Сизга ҳақиқий туюлмаса ва сиз озроқ шубҳага бораётган бўлсангиз, уни бошқа доллар билан солиштириб кўринг. Ҳақиқий доллар ва ундаги тартиб рақамлари бошқача ёзилган бўлади. Шунинг учун ҳам 100 долларликни 100 долларлик билан солиштириш керак.  

3) Доллар устидаги нисбий текислик ва қалбаки доллар устидаги маълуотлар етишмаслигига эътибор беринг.
Ҳақиқий доллар шундай технология ёрдамида нашр қилинадики, уни оддий нашриёт ускуналари қила олмайди. Долларнинг чеккаларидаги ноаниқ ёзувларга эътибор беринг. Шунингдек, Федерал Заҳира банкининг муҳирларини бузилмаганлигига эътибор беринг. Муҳр жуда ҳам аниқ ва бўртиб туриши керак. Қалбаки долларлардаги расмлар текис ва хира бўлади.    

4) Қоғоздаги рангли толаларга қараш керак. 

Барча банкноталарда митти қизил чизиқ ва мовий толалар бириктирилган. Қалбакилаштирувчиларни баъзи ҳолларда бу толаларни нашр қилиш ёки чизиш орқали ясашг уринадилар.

5) Сериял рақамларини текшириб кўринг. 

Банкноталардаги рақамлар ўзаро мос келишини текшириб кўринг. Қалбаки долларларда рақамлар орасидаги жой тартибсиз ёки рақамлар бир қаторда терилмаган бўлади. Агар иккитадан кўп шубҳали банкнотани кўриб қолсангиз, иккала купьюрадаги рақамлар бир хил эканлигини текшириб кўринг. Агар улар бир хил бўлса, улар қалбаки ҳисобланади.

6) $1 ва $2 долларликдан ташқари купьюраларнинг хавфсизлик хусусиятлаига эътибор беринг.
.$5, $10, $20, $50 ва $100 лик купюралардаги мавжуд хавфсизлик хусусиятларини текшириб кўриш керак.

Комментариев нет:

Отправить комментарий