Меню

понедельник, 10 сентября 2012 г.

Топқир ва толмас ёшлар...

Posted on September 10, 2012 by JM
www.jahonnoma.com


Бугунги мардикор ким?
Ўз ватанида ўз ишини тополмaган, ўз ҳақини ололмаган ва ўзга юртларда сарсон-сaргардончиликка юз тутган мардумдир.
Уларнинг кўпчилиги Урусиятда. Кимлардир баъзиларини рус тилини билмасликда айблайдилар. Лекин уларнинг айримлари ўзбек тилини ҳам эплаб гапира олмайдилар ёки эплаб ёза олмайдилар.
Бу уларнинг айби эмас, бу ўзбек жамиятини шу куйга солган золим режимнинг айби. Чунки ёппасига ёйилган иллат учун шахслар айбланмайди, балки тузум бошқарувчилари масъул тутилади.
Хуллас, бугунги мардикор гапирганда ва ёзганда имловий хато қилади, аммо фикр айтишда мерган.
Бу гапга ишонмасангиз “мардикоршунос ва мухолифатолог” Максим Назаров тартибга солаётган МАРДИКОРШУНОС интернет журналига бир назар ташланг.
Бу сайтни кўриб мардикорлар орасида ҳам кулиш, ҳажвни севадиганлар, дунёдаги воқеаларга ўз муносабати шаклланган ва энг асосийси келажакка бефарқ эмаслари борлигини кўрасиз.
Хулоса эса, мардикорлар оламини интернет оламига боғлаётган, мардикорларнинг мардлигини кўрсатаётган топқир ва толмас йигитларга тасанно.
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД
-----------------------------------------
Азиз дўстим!
Сен жуда ҳам ажойибсан!
Қалбинг пок ва беғубор, ёшларча меҳрли.
Ким ҳозирга қадар мардикорни ўйлади ва бошини силади?
Ҳеч ким!!!
Биламан барча мардикорга ёрдам беришга имконинг йўқ.
Шундай бўлсада, уларга кулгу ва табассум ҳадя эта олмоқдасан.
Ҳозирда, бу уларга барча ёрдамдан кўра ўта зарур ва муҳим бўлган нарсадир.
Ижодингга омадлар.
Ҳурмат билан Мистер Қалампир

Комментариев нет:

Отправить комментарий