Меню

пятница, 4 января 2013 г.

ГУЛБАШАКАР... (жонли ижро)

Гулбашакарни яхши кўрасанми?



Уни Фериде деб аташарди. Худди Чолиқуши сингари бебош, эркин ва мағрур эди. Дард келганда қаҳ-қаҳ отиб кулар, ўзига энг яқин деб билган инсонларига озор беришдан чарчамасди. Қаерда шумлик, тўполон бўлса, Феридени албатта ўша жойдан топиш мумкин эди.

Нима бўлди-ю, кунларнинг бирида Комронни учратиб қолди. Йўқ, аслида уни

болалигидан танир, бир синфда олти йил бирга ўқиган эди у билан. Ҳар куни бир тўполонни бошлайдиган Фериде унга жуда кўп дилозорлик қилган, узоқ қариндош бўлган Комрон эса, мана шу қариндошлик ҳурмати, қизга ҳатто овозини кўтариб гапирмаганди.

Вақт ўтиб, бошқа шаҳарга кўчиб кетган Фериде улғайиб ҳам, шумлигини сира қўймади. Ҳусн-у камолига кўз тиккан ошиқларни ерга уриб, ўзи кўкка сапчиб, кунларни тунларга, тунларни кунларга сари кузатаверди. Турмушга чиқиб, бахтиёр ва шодон кунларни қарши олган холаваччаси Назмияни ҳам, муҳаббат шаробидан маст бўлиб юрган камина – Мужгонни ҳам кўрганда энсаси қотар, қандай дилозорлик қилишни билмай, Назмияга “бей афанди”сидан келган хабарларни ўчириб ташлар, менга эса ойлар давомида асраб юрганим – нишонлим ҳарбийдан ёзган ишқ уфуриб турган мактубларни яшириб қўйишдан чарчамасди. Худойимнинг юборган “мукофоти” бўлибми, кунларнинг бири уни яна Комронга дуч қилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий