Меню

понедельник, 28 октября 2013 г.

Эьтибор берингларда-- ҳомийлар ҳамда АХОЛИ ҳисобидан 1 триллион 560 миллиард сўм..демак кўрпаси курийдиканда Халкни

В Минской области будут уплотнять деревни и застраивать коттеджами пахотные земли
www.milliyburch.com


Тошкент вилоятида 2013-2015 йилларда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун 1 триллион 560 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Анвар Абдуқодировнинг ЎзА мухбирига берган маълумотларига қараганда, 2013-2015 йиллари амалга ошириладиган ишларга республика ва
маҳаллий бюджет, тижорат банклари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркор ва ҳомийлар ҳамда аҳоли ҳисобидан 1 триллион 560 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Тошкент–Бекобод автомобиль йўлининг Ўрта Чирчиқ туманидан ўтган 5,8 километрлик қисмида – Бектемир кўчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари бунга мисолдир.

Бектемир кўчасида замонавий лойиҳалар асосида 162 уй-жой, саксонга яқин савдо ва хизмат кўрсатиш объекти ҳамда бир неча спорт иншооти бунёд этилади. Кўчага туташ – «Қумовул» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган истироҳат боғида замонавий аттракционлардан ташқари, теннис корти, кичик стадион ва сузиш ҳавзалари ўрин олади.

Лойиҳачиларнинг айтишича, Тошкент–Бекобод автомобиль йўлининг  эни 50 метр бўлади. Беш полосали, барча талаб ва стандартларга жавоб берадиган тарзда қайта қуриладиган мазкур йўлнинг икки четида оқова сув ариғи, пиёдалар йўлаги, кўкаламлаштирилган жойлар ташкил этилади.

Йўл ёқасида бир қанча савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, ишлаб чиқариш объектлари ишга туширилади. Жумладан, Жанубий Корея, Хитой  билан ҳамкорликда тўқимачилик маҳсулотлари, аккумулятор приборлари тайёрланадиган корхоналар фаолияти йўлга қўйилади. Бунинг натижасида олти юздан зиёд маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланади.

Бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшиш ниятидаги 44 нафар тадбиркорга шу ернинг ўзида ер ажратиш бўйича қарор чиқарилган. Бугунги кунда уларнинг 22 нафари қурилишни давом эттирмоқда. Қолган қисмининг лойиҳалари тасдиқлаш учун вилоят комиссиясига тақдим этилган.

Бундай ишлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам амалга оширилмоқда. Олмалиқ, Бекобод, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида ҳар бири 480 хонадонли йигирмата кўп қаватли уй бунёд этиш бўйича тижорат банклари билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда учта маҳалла фуқаролар йиғини биноси, иккита соғлиқни сақлаш, бешта болалар спорти иншооти ҳамда учта мусиқа ва санъат мактаби янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

58 километр умумфойдаланувдаги, 51,5 километр хўжаликлараро автомобиль йўли капитал таъмирланди. Йўловчи ташиш корхоналари томонидан йигирмадан зиёд янги автобус сотиб олинди, учта янги транспорт йўналиши очилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий