Меню

понедельник, 7 октября 2013 г.

нефтчи футбол жамоаси пахтани кучоклаб термокда..Туракургонликлар эса 110 минг тонна пахта терди

"Нефтчи" футболчиси Павел Смоляченко пахта теримида © twitter.com/sanatsharipov

“Нефтчи” футболчиси Павел Смоляченко пахта теримида © twitter.com/sanatsharipov
 Фарғонанинг «Нефтчи» футбол клуби футболчилари 7 октябрдан пахта теримига чиқди. Бу ҳақда футбол агенти Санъат Шарипов ўз твиттерида маълумот берган.

«Нефтчи» аъзоси Павел Смоляченко пахта теримида», – деб ёзганСанъат Шарипов, жамоа ярим ҳимоячиси пахта тераётгани тасвирланган суратни ҳам илова қилган.
Шариповнинг қўшимча қилишича, 7 октябрдан «Нефтчи» жамоасининг барча аъзолари пахта теримига чиққан. Футболчилар қачонгача пахта теримида бўлишлари номаълум.
Клуб расмий сайтида жамоа футболчиларининг пахта теримига чиқиши ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, бошқа футбол жамоаларида ҳам футболчиларнинг пахта теримига чиқиши амалиёти ҳақида маълумотлар йўқ.
Ўзбекистон Олий Лигасида иштирок этувчи «Нефтчи» мусобақа доирасидаги сўнгги ўйинини 5 октябрь куни Қаршида «Насаф»га қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Жамоа кейинги ўйинни, ЎзПФЛ маълумотларига кўра, 18 октябрь куни ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига қарши ўтказади.

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Ибрат муқобил машина-трактор парки доирасидаги «Қаюмжон ота» ва «Мустақил» фермер хўжаликларида Ўқитувчи ва мураббийлар куни асосий иш – пахта теримидан чалғимасдан нишонланди. Бу ҳақда UzInform хабар бермоқда.
«Бизнинг касб байрамимиз анънавий тарзда йилнинг энг қизғин вақтига – пахта теримига тўғри келади ва биз, педагоглар, четда қараб тура олмаймиз, фермерларга пахта теримида ёрдам бериш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз», – дейди тумандаги таълим муассасалари директорлари Баҳодир Усмонов ва Шаҳло Муҳсинова.
Деҳқонлар олдига меҳмонга Музаффар Алиев бошчилигидаги «Дилшод» гуруҳи санъаткорлари келиб, UzInform’нинг ёзишича, ажойиб концерт дастурини тақдим этишган. Фермерлар Қобулжон Раҳимов ва Ғайбулло Раҳмонов эса байрам муносабати билан теримчилар учун дастурхон ёзишган. Тадбир қувноқ дискотека билан якунига етган ва энг яхши пахтакорларга совғалар топширилган.
Байрам муносабати билан ўқитувчиларни туман прокурори Абдулатип Солиев ва «Маҳалла» жамғармасининг туман бўлими раиси Маъсудахон Бегматова ҳам табриклаган. Улар пахта терими кампаниясида педагоглар ролини ҳам қайд этиб ўтишган.
«Ибрат ММТП ҳудудидаги пахта йиғим-теримида 4-интернет-мактаб, 7-мактаб, «Баркамол авлод» марказининг юздан ортиқ вакиллари иштирок этишмоқда. Уларнинг барчаси стахановчасига ишлаяпти», – дейди 46-терим бўлинмаси бошлиғи Абдурашид Умаров.
Умаровнинг қўшимча қилишича, ҳозирги кунгача ўқитувчилар қўли билан, биринчи теримнинг ўзида 110 тоннадан ортиқ пахта терилган. «Яқин вақт ичида биз режа бажарилгани ҳақида ҳисобот берамиз. Ҳосил жуда ҳам яхши ва биз режани ошириб бажаришга ҳаракат қиламиз», – дейди Умаров.
Туман ўқитувчиларининг пахта теримида иштирок этиши мактаблар ва бошқа таълим муассасаларининг асосий ишига қандай таъсир кўрсатаётгани тўғрисида UzInform хабарида маълумот берилмаган


Kun.Uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий