Меню

суббота, 12 октября 2013 г.

Козогистонда Худди Суриядаги каби уруш кетяпти.....

www.milliyburch.com


CA-NEWS - Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари сонининг кўплигидан норози бўлди, дея хабар беради BNews.kz. «Юрак-қон томир касалликлари
туфайли ўлим даражаси бўйича биринчи ўринда, йўл-транспорт ҳодисаларида ўлим ҳолати бўйича иккинчи ўринда турамиз. Кеча Қасимов (Ички ишлар вазири Қалмуханбет Қасимов) билан гаплашдим. Ўтган йили ЙТҲ оқибатида 2 145 киши ҳалок бўлган, жорий йилнинг 9 ойидаёқ бу кўрсаткич 2 273 тани ташкил этган. 22 минг киши жароҳатланган. Худди Суриядаги каби уруш кетяпти, одамлар ҳалок бўляпти. Сабабини сўрасам, Қасимов йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши деб айтди. Йўлларда полиция нима учун турибди?» – деди Қозоғистон раҳбари. Назарбоевнинг фикрича, маст ҳолатда машина бошқарганлик учун жазони кучайтириш керак. - See more at: http://uz.ca-news.org/news:21798/#sthash.drGyoknv.dpuf

Комментариев нет:

Отправить комментарий