Меню

вторник, 29 октября 2013 г.

Раками йук бюджетни депутатларимиз ярим йиллик харажатни тасдиклашди


Фига - ВО! (184x284, 8Kb)


Қонунчилик палатасининг Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йил биринчи ярим
йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлади ва тегишли қарор қабул қилди.

 Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларига қарамай, ҳукумат биринчи ярим йилликда иқтисодиётнинг барқарор ўсишини ва макроиқтисодий барқарорликни сақлашга муваффақ бўлди. Кўрилган чо­ра-тадбирлар натижасида иқтисодиёт барча соҳаларининг, шу жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чакана товар айланмаси ва хизматлар ҳажмларининг юқори ўсиш суръатлари таъминланди. Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8 фоизни ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобот даврида профицит билан ижро этилди.

Мажлисда қайд этиб ўтилдики, асосий эътибор ҳисобот даврида ижтимоий соҳани молиялаштиришга, яъни таълим, соғ­лиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантиришга, аҳолини мақсадли ижтимоий қўллаб-қув­ватлашга, биринчи навбатдаги тўловларни ўз вақтида молиялаштиришга қаратилиб, ушбу харажатлар ҳисобот даврида Давлат бюджети умумий харажат­ларининг 60,9 фоизини ташкил этди.

Иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 554 мингтадан ортиқ иш ўринларини ташкил этиш имконини берди, бу иш ўринларининг 60,3 фоизи қишлоқ жойларга тўғри келади. Шунингдек, аҳоли даромадларига солинадиган солиқ юкини камайтиришга доир чора-тадбирларнинг давоми сифатида 2013 йилда жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқнинг энг паст ставкаси камайтирилди, лекин ушбу тадбир бюджет даромадларининг камайишига таъсир кўрсатмади, аксинча, янги иш ўринлари ташкил этилиши ҳисобига тушум ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,1 фоиз кўпайди.

Муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлади ва тегишли қарор қабул қилди, деб хабар беради Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати.

Комментариев нет:

Отправить комментарий