Меню

среда, 23 октября 2013 г.

Ўзбекистонда Арок Нархи Эмас,Ишлаб чикариши Ривожланган




Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан 2013 йилнинг январь-сентябрь ойларида 5,779 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг тегишли давридаги ишлаб чиқариш ҳажмларини 8,6 фоизга ошишига эришилди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, озиқ-овқат саноати тармоғининг республика саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши 13,2 фоизни ташкил этди.


Ҳисобот даврида, тармоқдаги йирик саноат корхоналари томонидан истеъмол товарларининг қуйидаги турлари бўйича ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан оширилди, жумладан нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 12,8 фоизга, макарон маҳсулотлари – 19,9 фоизга, ўсимлик ёғи – 17,6 фоизга, сариёғ – 44,7 фоизга, сут ва сут маҳсулотлари – 23,2 фоизга, пишлоқ, бринзани қўшган ҳолда – 8,0 мартага, хўжалик совуни – 15,4 фоизга, минерал сувлар ишлаб чиқариш – 6,4 фоизга ошган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, алкогол маҳсулотларидан истеъмол спирти (2012 йил январь-сентябрга нисбатан 7,7 фоиз), ароқ ва ликер-ароқ маҳсулотлари (6 фоиз), коньяк (8,7 фоиз), пиво (3,0 фоиз) каби турлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажми ошди.

2013 йилнинг январь-сентябрь ойларида, озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг экспорти 313,6 миллион долларини ёки 2012 йилнинг тегишли даврига нисбатан 43,5 фоизни ташкил этди

Комментариев нет:

Отправить комментарий