Меню

суббота, 12 октября 2013 г.

Ўзбек авто мафиялари Россияда карахт холатга келиб колган


Nexia


GM Uzbekistan Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси 2013 йилнинг ўтган тўққиз ойида Россияда 43 минг 093 дона автомобил сотди. Бу 2012 йилнинг 9 ойлик натижалари (66 минг 485 дона)га нисбатан 35 фоизга камдир. Бу ҳақда, UzInform’га асосланиб, Daryo.Uz интернет-нашри маълум қилади.
Сентябрь ойида ўзбек автомобиллари сотуви 7
фоизга қисқарди ва 6 минг 508 донани ташкил қилди. Ўтган йилнинг шу даврида 7 минг 033 дона автомашина сотилганди. Кузнинг дастлабки ойи Matiz русуми учун омадли келди – унинг савдоси 49 фоизга ўсди. Nexia автмобилларига талаб эса 42 фоизга камайиб кетди. Умуман олганда, жорий йил март ойидан буён ушбу русумдаги автомобилларнинг савдосида пасайиш кузатилмоқда.
Европа бизнеси уюшмаси эълон қилган статистик маълумотларга кўра, савдо ҳажми бўйича GM Uzbekistan Россияда 11-ўринни эгаллаб турибди. Қўшма корхонанинг ушбу мамлакат автомобил бозоридаги улуши бир йил ичида 2,11 фоизга қисқарди.
Ушбу ҳолат Россия автомобиллар бозорида савдоларнинг умумий қисқариши фонида рўй бермоқда – 2013 йил сентябрь ойида мамлакатда енгил ва тижорат автомобилларининг сотилиши 5 фоизга камайган. Бу аввалги ойларга қараганда яхши кўрсаткич бўлса-да, келгусида савдоларнинг ўсиши эҳтимолдан йироқ, деб қайд этмоқда мутахассислар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий