Меню

вторник, 15 октября 2013 г.

22 ёшдан 32 ёшгача бўлган Ўзбекистонликлар калбаки пуллар чикаришган ва камокка олинди



Россияда кузатув камералари ёрдамида мамлакатнинг энг йирик банкларини беш минг рубллик купюраларини қабул қилмасликка мажбур қилган қалбаки пул ясовчилар топилди. Бу ҳақда 15 октябрь, сешанба куни
«Коммерсантъ» газетаси хабар тарқатди.
Нашрнинг аниқлик киритишича, терговчилар қонунбузарлар пул киритган банкоматлардаги камералар орқали олинган ўнлаб видеоёзувларни диққат билан ўрганиб чиқишган. Натижада етти нафар гумон қилинувчининг юқори сифатли суратлари олинган. Суратларни аэропорт ва вокзалларга жўнатишган. Қалбаки пул ясовчи гумон қилинувчилар «Пулково» аэропортида пайдо бўлиши билан хавфсизлик хизмати полицияга хабар берган.
Хабарда қайд этилишича, қўлга олинаётган вақтда гумон қилинувчилар қаршилик кўрсатишмаган. Уларнинг барчаси 22 ёшдан 32 ёшгача бўлган ўзбекистонликлар бўлиб чиққан. Қўлга олинган шахслар ҳозирда кўрсатма беришмоқда.
Полициядагиларнинг маълум қилишларича, қалбаки купюралар пурковчи принтер ёрдамида сув белгиларисиз бир қаватли қаттиқ қоғозга босилган ва ҳеч бир кассир ушбу купюраларни қабул қилмаган бўларди. Бироқ қалбаки пул ясовчилар банкоматларнинг купюраларни таниш тизими қандай ишлашидан яхши хабардор бўлишган. Улар керакли нуқталарга махсус белгиларни қўйиш ва лента орқали ҳисоблаш қурилмасини алдашга муваффақ бўлишган.
Терговчиларнинг тахминига кўра, қонунбузарлар қалбаки купюралар ёрдамида банкоматлар орқали ўз ҳисобларини тўлдиришган, сўнг киритилган маблағни бошқа банкоматлардан ечиб олишган ва шу йўл билан ҳақиқий купюраларни қўлга киритишган. Гумон қилинувчилар шу йўл билан жами 16 миллион рубль пулни ечиб олишга муваффақ бўлишган.
Қалбаки пул ясовчиларнинг «Пулково»да қўлга олингани ҳақида полиция 14 октябрь куни маълум қилган. Улар қалбаки пулларни тайёрлаш ва муомалага чиқариш бўйича очилган жиноий ишга гумон қилинувчи сифатида жалб этилган. Қўлга олинган шахслар 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Ўтган ҳафта Россияда бир қатор йирик банклар, жумладан, «Сбербанк» ва «Альфа-банк» банкоматлар орқали беш минг рубллик купюраларни қабул қилишни тўхтатган эди. Кредит муассасалари ушбу қарор шу номиналдаги банкноталарнинг қалбакилаштирилиши билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилгани билан боғлиқлигини маълум қилишган эди. Айни вақтда, ижтимоий тармоқларда беш минг рубллик купюраларнинг муомаладан чиқарилиши ҳақидаги хабарлар расман рад этилган эди. Банклар банкоматларнинг ҳисоблаш ускуналари модернизация қилинганидан сўнг беш рубллик купюраларни қабул қилиш қайта йўлга қўйилишини маълум қилишган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий