Меню

четверг, 24 октября 2013 г.

Олий жиноятчи, олий жиноятчиларни, олий жазолагани учун, олий жазо олди.

В Ростовской области арестовали цыган-наркоторговцев
www.milliyburch.com

«Қора Мусича» қамоқ хонасида бугун бир жиноятчи электр стулига ўтиради.
Уни бошида қора латта бор, манимча тамошага келганлар қўрқиб кетмаслиги учун. Стуллар чанг эди, келганлар «уф»лаб, артиб ўтирарди. Чанг ҳавога кўтарилгиси ҳам келмас. Электр стулда ўтирган жиноятчига 10 минутдан кейин, катта вольтда ток
юборилади, соат ҳозир 10:50, ҳамма жойлашган. Кутмоқдалар.
Ҳа айтганча, жиноятчи, туман полиция ходимини вазиятга қараб ўғирлаган, мажбурлаб наркотик моддаларни нормаль миқдоридан кўпроқ тайёрлаб, полиция ходимини «передозировка»гача оборган. Ва албатта полициячи ўлган. Бундай қотилликни 5 марта қайтарган. Энг қизиғи, бир туманда бўлган бу воқеалар. Хуллас, 5-та полиция ходимларини ўлдиргани учун, ўзи ҳам ўлим шарбатига яқин ўтирибти. «Тамошабинлар» орасида, вафот этган полициячиларни яқин қариндошлари йиғилган. Нафрат билан қараб ўтиришибти. Ҳатто бир-иккитаси туфлаб ҳам юборди.

11:00. «Маросим»ни ташкиллаштирувчиларидан бири, бошидаги қора латтасини олиб, қотилга қараб:

Ўлимиздан олдин сизга оҳирги сўз берилади, айтадиган гапиз борми? — деб, мурожаат этди.
Қотил:

Устимдаги киймимни тагида бир тоза, мехрибон юрак бор, у соқов, индамай қолди. Мен туманимни ифлослардан тозаладим холос.
Ток юборилди. Қотил пишди, куйди. Бор тешикларидан қон келиб, ўтирганларни мазасини қочирди. Хуллас, у ўлди.

Қотил, Рион Амак, Фалакистон оддий фуқароси 52 ёшда эди. Фарзандидан айрилган, 21 ёшида «передозировка»дан кетган.
Ғазабдан, наркотик сотадиган одамлардан аламини олмоқчи бўлиб, ўзича тергов оборган. Йиллар давомида, пойлаган, наркоманлар оламини ўрганиб чиққан. Ва охири шуни аниқлаганки, туманнинг 5-та полиция ходими асосий таъминловчилар бўлган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий