Меню

суббота, 26 октября 2013 г.

Бугунги Тошкентдаги портлашга аниклик киритилди...




Тошкентдаги Қўйлиқ бозори яқинида 26 октябрь куни тонгда Nexia автомобили портлаб кетган. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга
автомобилга ўрнатилган газ-баллон қурилмасининг носозлиги сабаб бўлган.

Ҳодиса гувоҳларининг хабар беришича, портлаш натижасида яқин орада бўлган бошқа машиналарга ҳам шикаст етган. Ҳозирча жабрланувчилар ва қурбонлар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Ҳодиса жойига зудлик билан тез ёрдам, ўт ўчириш ва милиция хизматлари етиб келган.

12news.uz сайтининг хабар беришича, 2012 йилнинг июль ойида Тошкентнинг худди шу қисмида газ-баллонли Nexia автомобили портлаб кетган, бунинг натижасида яқин орада бўлган «ВАЗ-2106», Matiz ва Damas машиналарига ҳам зарар етганди. Воқеа натижасида фақат Nexia йўловчиси жароҳат олган, тез орада соғайиб кетган эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий