Меню

четверг, 31 октября 2013 г.

ДЎСТИНГ КИМ?






Кеча, 29 октябрь куни, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтида “Эрк” партияси аъзоси Эркин Садриевнинг “Ҳукумат ва Мухолифат” номли мақоласини ўқидим. Ҳар куни чиқадиган оддий мақолаларнинг бири. Мақоласида бу муҳтарам укамиз “Эрк” партияси раҳбари Муҳаммад
Солиҳни Чехия президенти бўлган Вацлав Гавелга ўхшатган. Мақоланинг шу урғусига мен қўшилмадим ва сайтга ўзимнинг қуйида келтирилаётган шархимни қўйдим. Шарх матни:

90-чи йиллар бошида мен Муҳаммад Солиҳ (М.С.) билан 3-4 марта кўришган, икки марта 3-5 минутлик сўҳбатлашганман. 2002 йил январида хат ёзишганмиз (М.С. менга икки хат ёзган, мен унга битта жавоб хати ёзганман). 2002 йилдан ЎХҲ ташкил қилинганга қадар алоқамиз бўлмаган, ЎХҲ тузилгач эса мен унга бир неча марта хат ёзганман, у ҳам менга тахминан шунча жавоб ёзган. Менда М.С.га нисбатан муносабат ижобий томонга кескин ўзгарди. М.С.га бўлган муносабат билан бирга менда Ўзбекистон мухолифатининг келажагига позитив ишонч пайдо бўлди.

Бироқ негадир ЎХҲнинг раҳбариятидан бир неча кўзга кўринган раҳбарлар бирин-кетин чиқиб кета бошлашди: Ҳазратқул Худойберди, Муҳаммадсолиҳ Абутов, Алибой Йўляхшиев, Номоз Нормўмин...  Ҳозир М.С.нинг атрофида кимлар қолди – менга номаълум. Бироқ М.С.нинг ёнида Исмат Хушев пайдо бўлди ва бу пайдо бўлиш ҳазиллакам дўстликка айланган эмас. И.Хушевни яхши биладиган, масалан, 50 та мухолифат вакилларидан “Исмат Хушев ким?” деб сўрасангиз, 49 таси “Каримов ва МХХнинг югурдаги” деб жавоб беради. Ҳайратли дўстлик!
Мақола муаллифи Эркин Садриев М.С.ни Вацлав Ҳавелга ўхшатибдилар. Бу – нотўғри: Вацлав Ҳавел ҳеч қачон коммунистик ҳукумат одамлари билан апоқ-чапоқ бўлган эмас. Улар билан апоқ-чапоқлик ўрнига у 10 йиллик қамоқни маъқул кўрган. М.С.ни қамоқдан Худонинг Ўзи сақласин, бироқ у қачон бўлса-да “Нега Сиз Исмат Хушев билан яқинлашдингиз?” деган саволга очиқ-ойдин жавоб беришига тўғри келади. Шарх тугади.

Мен шархимни биринчи бўлиб қўйганман. Бугун, 30 октябрь куни, соат 9-00 (Европа вақти)га қадар мазкур мақолага 4 (тўрт) та шарх қўйилибди. Демак, менинг шархим М.С. ёки сайтни юритувчи Камолиддин Йўлдошевга (ё иккаласига ҳам) ёқмаган. Мен бунга қарши эмасман. Бироқ, барибир, қачонлардир М.С.га  “Нега Сиз Исмат Хушев билан яқинлашдингиз?” деган табиий саволни беришишига мен аминман. Бу саволга мендан бошқа талай одамлар жавоб изламоқда. У мени шу қадар қизиқтирди-ки, И.Хушев М.С. таклифи билан Истамбулга келганининг эртаси куниёқ (агар адашмасам) “Мулла Жаббор – унда бир гап бор” номли мақола ёздим. Мен бир нарсани тушунмаётгандирман деб бир неча танишларим билан гаплашдим. Улар ҳам таажжубда экан!

Шу мулоҳазалардан кейин ушбу фикрларимни ўзимнинг Фейсбукдаги саҳифамга қўйишга қарор қилдим.

Толиб Ёқубов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий