Меню

четверг, 3 октября 2013 г.

Марказий Осиё давлатларидаги ҳар қандай ҳодисани навбатдаги “катта ўйиннинг” навбатдаги босқичи деб қарашади


Флаги стран участниц



Иқтисодий тадқиқотлар маркази экспертлари “Экономическое обозрение” журналида Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг эркин савдо ҳудудига қўшилишига изоҳ берадилар.
Илдус Комилов:
Ўзбекистоннинг позицияси очиқ-ойдин. МДҲ ҳудуди - Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари учун муҳим соҳадир. Бу кўпгина омиллар билан белгиланади. Ўзбекистоннинг МДҲ эркин савдо ҳудудига кириши (ЭСҲ) бунга ёрқин бир мисолдир. Интеграцион ташаббуслар борасида Ўзбекистон доимо амалий фойдалиликдан келиб чиқади. Ўтган йиллар мобайнида кўплаб ҳамкорлик шакллари синаб кўрилди,
аммо ҳанузгача икки томонлама ҳамкорлик шакли унумлилигича қолмоқда. Кўп томонлама ҳамкорлик шакллари орасида ҳозирча фақат ЭСҲ ўз долзарблигини исботлади.
Россияда, шунингдек, Ғарбдаги ўзларини Ўрта Осиё ҳудуди бўйича мутахассис деб билган кўпгина экспертлар, сиёсатчилар, журналистлар, Марказий Осиё давлатларидаги ҳар қандай ҳодисани навбатдаги “катта ўйиннинг” навбатдаги босқичи деб қарашади (бу атамани ёқтирмайману, лекин у гап нима ҳақида бораётганини аниқ англатади) ва ундан Россия, АҚШ, НАТО, Хитой орасидаги навбатдаги қарама –қаршилик белгисини топишга уринишади. Ўзбекистоннинг МДҲ эркин савдо ҳудудига кириши эски геосиёсий “олабўжи”ларни ёдга солишини истамаган бўлар эдик.
Нишонбой Сирожиддинов:
Ўзбекистоннинг МДҲ ЭСҲ кириши ҳозирги кунда иқтисодий сиёсатнинг оптимал вариантидир. Бу қадам баъзи товар позициялари бўйича Ўзбекистоннинг савдо шароитларини ёмонлаштиришига ва унга янги маъсулиятларни юклашига қарамай, МДҲ эркин савдо ҳудудига кириш, айни дамда Ўзбекистон иқтисодиётида мавжуд бирқатор долзарб муаммоларни самарали ечишга имкон беради. Бу қадам босилмаганда, МДҲ эркин савдо ҳудудига аъзо бошқа давлатлар билан Ўзбекистоннинг мавжуд алоқалари бирқадар торайган бўларди.
Хусусан, эркин савдо
- маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш;
- ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг кенг бозорларига кириш;
- иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш;
- коммуникация инфратузилмаси соҳасида мавжуд имкониятларни самарали қўллаш ва ҳосил бўлган иқтисодий алоқаларни собиқ совет ҳудудидаги давлатларнинг узоқ муддатли ҳамкорлиги натижаси каби ишлатиш;
- ҳудуд мамлакатлари манфаатларини учинчи мамлакатлар трансмиллий корпорациялар, халқаро ташкилотлар олдида биргаликда ҳимоя қилиш учун ҳаракатларни бирлаштириш;
- эркин савдо ҳудудининг қолган иштирокчи-аъзолари билан сиёсий, ижтимоий, маданий ва бошва иқтисодиётга оид бўлмаган соҳалардаги алоқа ва ҳамкорликгини мустаҳкамлаш кабиларга имкон беради.
Собиқ совет ҳудудидаги бир қатор давлатлар – эркин савдо ҳудуди иштирокчилари (Арманистон, Қирғизистон, Молдова, Украина, Россия) ЖСТ аъзоларидир, бошқа давлатлар эса ЖСТ аъзо бўлишга иштилишмоқда. ЖСТ асосий принципларидан бири бу дискриминация қилмаслик ҳисобланади. Истисно фақатгина ҳудудий интеграцион гуруҳлар доирасидагина берилади. Шу сабабдан МДҲ эркин савдо ҳудуди алоҳида давлатларнинг ЖСТ аъзосими ёки аъзоси эмаслигидан қатъи назар, унга аъзо давлатлар ўртасидаги эркин савдони сақлаб қоладиган омил ҳисобланади.
Алишер Азаматов:
Умуман олганда, Ўзбекистоннинг МДҲ эркин савдо ҳудудига кириши, йўқотишдан кўра ютуқ ҳисобланади. Баъзи экспертларнинг хавотирини тушунолмайман, уларнинг фикрича Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқараётган кўп турдаги кунлик маҳсулотлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича рақобатлашолмайди. Тўғри, дўкон расталарида ҳали ҳам паст сифатли маҳаллий маҳсулотларни кўришимиз мумкин. Бироқ сўнги йилларда бундай маҳсулотлар сони камайиб бормоқда. Маҳсулотлар хилма-хиллиги сезиларли даражада ортиб бораяпти.
У ёки бу маҳсулот турининг бозорларни тўлдириши таббий жараён, ахир сўнгги 5 йилда Ўзбекистон саноати ўртача 13%, озиқ-овқат ва енгил саноат эса 12% ўсмоқда.
Бундан ташқари, ЭСҲ доирасидаги шартноманинг амал қилиш механизми бирон-бир олиб келинган маҳсулот ўзининг нархи ва ҳажми билан мамлакатдаги ишлаб чиқаришга “босим” ўтказмаслиги учун савдо тўсақлари босқичма-босқич кучга киради.
ЭСҲ давлат-иштирокчилари орасидаги савдо-сотиқ ҳажмининг айрим баҳолар бўйича, икки боробардан кўпроқ ортиши ҳам ишлаб чиқариш қувватлари, ҳам технологик янгиланиши учун ҳизмат қилади.
Кўриниб турибдики,бундай вазиятда паст баҳо ва юқори сифат масаласи бозор иштирокчиларининг барчаси учун муҳимроқ бўлиб боради.
Шунингдек, яна бир муҳим жиҳатни ҳам айтиб ўтишни истар эдим. Гап шундаки, Ўзбекистоннинг ЭСҲ ҳақидаги шартномада иштирок этиши, ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқнинг ривожланиши учун ёрдам берибгина қолмасдан, республикада янги иш ўринларини яратиш ва ҳориж сармояларини келиш ҳажмини оширади. Ўзбекистонда шахсий бизнесини очмоқчи бўлган тадбиркорлар учун бизнесни йўлга қўйишда фақатгина самарали сармоя эмас, балки ўзларининг ҳизмат ва маҳсулотларини сотиш имкониятларининг кўпайиши ҳам муҳимдир. Бу имконият Ўзбекистонинг ЭСҲ кириши билан сезиларли даражада кўпаяди.
Манба: “Экономическое обозрение” журнали

Комментариев нет:

Отправить комментарий